Бир вақтлар онам кутарди.
Келиб қолса деб болам татир,
Дастурхонга ўраб ош, патир,
Йўлим пойлаб менга хавотир,
Бир вақтлар онам кутарди.
Келмай қолсам кунлар санарди,
Тинчмикан деб ичи ёнарди,
Ичларини гумон таларди,
Бир вақтлар онам кутарди.
Келганимда уларни йўқлаб,
Иш кўпайди деб ўзим оқлаб,
Аввал ишда деб мени ёқлаб,
Бир вақтлар онам кутарди.
Кўтарганинг э болам нея,
Мен -чун уни қўймагин дея,
Олиб боргин болангга дея,
Бир вақтлар онам кутарди.
Ҳар ҳил ҳаёл эди каллада,
Битмай қолган ишим чалада,
Мен чун зарур деган паллада,
Бир вақтлар онам кутарди.
Улар дея мени омадим,
Э, кимларни йўқлаб бормадим,
Баъзан онам эсга олмадим,
Бир вақтлар онам кутарди.
Ҳар недан ҳам она-ла суҳбат,
Афзал экан, экан ғанимат,
Унда мени босибди ғафлат,
Бир вақтлар онам кутарди.
Дунё ишин тугатолмадим,
Кўзлаганга улгуролмадим,
У дамларни тутаолмадим,
Бир вақтлар онам кутарди.
Гоҳ беҳуда ўтгазган вақтни ,
Онам билан ўтказмабмана ,
Йўқотибман топилмас бахтни ,
Энди мени кутар онам йўқ .
Мансур Тоға. Риштон. Бўжай қишлоғи.
✅ Реакция босиб Албатта Якинларга хам улашиб кийинг👇👇
Каналига обуна бўлиш учун
ушбу линкни босинг
👇👇👇
https://t.me/+QpwzHH7AotRlMDcy
https://t.me/+QpwzHH7AotRlMDcy