Ўзбекистон давлат ташқи қарзининг катта қисми бюджет тақчиллигини қоплашга йўналтирилмоқда
Молия вазирлигининг 2025 йил бўйича маълумотларига кўра, мамлакат томонидан жалб қилинган ташқи қарзнинг салмоқли қисми бюджетни қўллаб-қувватлашга
https://t.me/gazna1.
Жумладан, 2025 йилда жалб этилган 39,8 млрд доллар ташқи қарзнинг 50 фоизи тўғридан-тўғри бюджет тақчиллигини қоплаш учун йўналтирилган.
Ташқи қарз маблағларининг қолган қисми эса иқтисодиётнинг турли тармоқларини ривожлантиришга сарфланган:
➖ 14% (5,6 млрд доллар) — ёқилғи-энергетика соҳасига
(электроэнергетика — 10%дан ортиқ, нефть ва газ — 3%, кўмир — тахминан 0,5%);
➖ 8% (3 млрд доллар) — транспорт инфратузилмаси (темир йўл, автомобиль ва авиация);
➖8% — қишлоқ ва сув хўжалиги;
Шунингдек, яна 8% қуйидаги йўналишларга ажратилган:
➖ уй-жой қурилиши — 1,2 млрд доллар;
➖ ичимлик суви ва канализация — 1,1 млрд доллар;
➖шаҳар ва қишлоқ инфратузилмаси — 659 млн доллар;
➖иссиқлик таъминоти — 99 млн доллар;
➖чиқиндиларни қайта ишлаш — 88 млн доллар;
Қарзнинг қолган 11% қисми эса:
➖тадбиркорлик ва саноатни қўллаб-қувватлаш — 3,5 млрд доллар;
➖кимё саноати — 662 млн доллар;
➖соғлиқни сақлаш, таълим, АКТ ва бошқа соҳалар — 619 млн доллар;
Қарз манбаларига келсак, Ўзбекистон асосан Жаҳон банки (22%) ва Осиё тараққиёт банки (21%)дан маблағ жалб қилмоқда.
Эътиборли жиҳат — халқаро облигациялар улуши ортиб бормоқда. Агар 2019 йилда ташқи қарзнинг атиги 6%и облигацияларга тўғри келган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 15%га етган.
Хусусан, 2024 йилда Ўзбекистон илк бор уч хил валютада, жумладан миллий валютада ҳам суверен облигациялар жойлаштирган.
Бироқ муҳим савол очиқ қолмоқда: ташқи қарзнинг ярми бюджет тақчиллигини ёпишга сарфланаётган бир пайтда, облигациялар улушининг ошиши қай даражада самарали? Бу масала мутахассислар ўртасида баҳсли бўлиб қолмоқда.
Давлатлар кесимида қаралганда, энг катта қарз ҳажми Хитой ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, бу қарз ижтимоий тармоқларда айтилганидек кескин ўсиб бораётгани йўқ:
2019 йилда 3,3 млрд доллар яъни умумий қарзнинг 21% бўлган бўлса, ҳозир 3,9 млрд доллар яъни умумий қарзнинг 10% ини ташкил этади.
|
https://www.instagram.com/uzdiplomatuz/ |
https://www.youtube.com/@uzdiplomat |
https://www.facebook.com/uzdiplomat |
https://x.com/uzdiplomat