Hali sharhlar yo'q. Birinchi bo'lib tajribangizni baham ko'ring!
So'nggi postlar
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
28-apr, 2026, 15:35
📷 Photo
#hududlardan_xabarlar
ILM MAYDONIDAGI NATIJA: RAQOBAT EMAS, IMKONIYAT
Namanganda bir hafta davom etgan Abu Ali ibn Sino nomidagi xalqaro biologiya olimpiadasi yakunlandi.
Olimpiadada 12 davlatdan kelgan iqtidorli oʻquvchilar ishtirok etib, yakuniy natijalarga koʻra, 27 nafar ishtirokchi bronza, 19 nafar kumush, 11 nafar esa oltin medal bilan taqdirlandi.
Oʻzbekiston terma jamoasi ham munosib ishtirok etib, jami 11 ta medalni qoʻlga kiritdi (2 oltin, 3 kumush, 6 bronza).
Bu kabi nufuzli olimpiadalar yoshlarda ilm olishga bo‘lgan qiziqishni oshirib, ilmiy fikrlash, raqobatbardoshlik va xalqaro muhitda ishlash koʻnikmalarini shakllantiradi.
Qolaversa, O’zbekistonning ta’lim va ilm sohasidagi nufuzini oshirib, xalqaro hamkorlikni kengaytiradi.
Shu maʼnoda, bu jarayon 100 nafarga yaqin ishtirokchi uchun kelajakdagi ilmiy yoʻlini belgilab beruvchi muhim bosqich boʻldi.
https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos🚀 Kanalga ulanish –
🌐 https://cadp.uz/ | https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos
128
5
0
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
28-apr, 2026, 15:35
📷 Photo
Ҳудудлардан хабарлар
Самарқандда “Медиа ҳафталик” бошланди
27 апрель куни Самарқандда “Медиа ҳафталик” бошланди.
Ҳафталик доирасидаги машғулотларда ахборот хизматлари, даврий нашрлар вакиллари, блогерлар иштирок этмоқда.
Жараёнда мамлакатнинг етакчи медиа-экспертлари, муҳаррир ва продюсерлари иштирокида контент яратиш, фактчекинг, рақамли гигиена, SMM ва стратегик коммуникациялар каби муҳим мавзулар бўйича тренинглар олиб борилади.
Медиа соҳасида профессионал стандартларни шакллантириш, ахборот хизматлари ходимлари, журналист ва блогерлар компетенциясини оширишга қаратилган ушбу ҳафталик жамиятда жамоатчилик назорати, давлат идоралари очиқлик ва ҳисобдорлиги механизмлари самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos🚀 Kanalga ulanish –
🌐 https://cadp.uz/ | https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
28-apr, 2026, 15:35
📷 Photo
Ҳудудлардан хабарлар
Германия – меҳнат миграциясида стратегик ҳамкор
“KlettEdu” рекрутинг компанияси мамлакатимиз ёшларини немис тилига ўқитиш ва Германияда иш ўринлари билан таъминлашда фаол ҳамкорлик қилаётган хорижий компаниялардан бири.
25 апрель куни Бухорода Миграция ҳамда Ёшлар ишлари агентликлари ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари мазкур компания раҳбари Ferdinant Aen билан учрашиб, бепул немис тили курсларини кенгайтириш масаласини муҳокама қилдилар.
Таъкидлаш мумкинки, айни пайтда вилоятда ташкил этилган бепул курсларда 100 нафарга яқин хотин-қизлар таҳсил олмоқда.
Бундай лойиҳалар бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини оширишда стратегик аҳамиятга эга. Халқаро стандартлар асосида кадрлар тайёрлаш тизимининг йўлга қўйилиши эса ёшларнинг глобал меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини янада мустаҳкамлайди.
https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos🚀 Kanalga ulanish –
🌐 https://cadp.uz/ | https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
28-apr, 2026, 15:35
📷 Photo
Ҳудудлардан хабарлар
Бухоро – халқаро ҳамкорликнинг муҳим иштирокчиси
22 апрель куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Афғонистон Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Унда озиқ-овқат, текстиль, қурилиш ва фармацевтика маҳсулотлари экспорти имкониятлари муҳокама қилинди. Тадбиркорлар ўртасида B2B учрашувлар ўтказилиб, қатор келишувлар имзоланди.
Ушбу ташриф Бухоронинг халқаро иқтисодий ҳамкорликнинг муҳим иширокчисига айлангани, туризм ва экспорт имкониятлари учун янги саҳифа очилаётганини тасдиқлайди.
Энг муҳими, қўшни бозор билан тўғридан-тўғри иқтисодий мулоқот ҳудуднинг инвестицион жозибадорлигини кучайтиради.
https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos🚀 Kanalga ulanish –
🌐 https://cadp.uz/ | https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
28-apr, 2026, 15:35
📷 Photo
Ҳудудлардан хабарлар
Маҳаллаларда сервис хизмати: сифат ва бандлик уйғунлиги
Жорий йил 23 апрель куни Хоразм вилоятида “Маҳалла сервис компаниялари” фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришга бағишланган амалий ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Президент қарори асосида маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, яъни хусусий сервис компаниялари орқали сифатли коммунал ва ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
Таъкидлаш жоизки, янги тизим маҳаллаларда яшаш шароитларини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнес учун янги имкониятлар яратишда муҳим аҳамиятга эга. Бу эса маҳаллалар озодалиги ва иқтисодий фаоллигини оширади.
https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos🚀 Kanalga ulanish –
🌐 https://cadp.uz/ | https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
28-apr, 2026, 15:35
📷 Photo
✅ Қашқадарёнинг янги қиёфаси: Иқтисодий юксалиш ва фаровонлик сари
🟢 Президентимизнинг Қашқадарё вилоятини ривожлантиришга оид қарори шунчаки расмий ҳужжат эмас, балки ҳар бир воҳадошимиз ҳаётини яхшилашга қаратилган стратегик "йўл харитаси"дир.
🟢 Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Қашқадарё вилоят бўлинмаси раҳбари Даврон Кесимовнинг "Янги қарор — янги имкониятлар: Қашқадарё улкан ўзгаришлар остонасида” номли мақоласида ушбу мавзудаги таҳлилий мулоҳазалари билан танишинг.
📰 https://gov.uz/oz/qashqadaryo/news/view/157762
https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos🚀 Kanalga ulanish –
🌐 https://cadp.uz/ | https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
28-apr, 2026, 15:35
📷 Photo
✅ Ёшлар маънавияти — ёт ғояларга қарши қалқон
🟢 Жиззахда ўтган навбатдаги давра суҳбати ёшлар орасида диний радикаллашувнинг олдини олишнинг долзарб жиҳатларига бағишланди. Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят бўлинмаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари ва илм-фан вакиллари иштирок этди.
🟢 Маърузаларда бугунги глобаллашув даврида ёшларнинг онги ва қалби учун кураш кетаётгани, айниқса, интернетдаги мафкуравий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш зарурлиги алоҳида қайд этилди. Сиёсатшунослар томонидан жаҳондаги диний-сиёсий манзара илмий асосда таҳлил қилиниб, профилактик ишларни тизимли йўлга қўйиш механизмлари муҳокама қилинди.
🟢 Мутахассислар ёшларни илм-фан, спорт ва ижодга кенг жалб этиш орқали уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича аниқ таклифларни илгари сурдилар.
https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos🚀 Kanalga ulanish –
🌐 https://cadp.uz/ | https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
16-apr, 2026, 23:21
📷 Photo
✅ Мингтепа — замонавий туризм марказига айланади!
🟢 Юртимизда миллий қадриятлар ва маданий меросни асраб-авайлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бу нафақат тарихий ҳақиқатни тиклаш, балки туризм индустриясини юксалтиришда ҳам стратегик аҳамиятга эга.
🟢 Мингтепа ёдгорлиги — аждодларимизнинг инсоният цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссасидан далолат берувчи ноёб маскан. Ушбу мажмуани муҳофаза қилиш ва илмий тадқиқ этиш — миллий ўзликни англаш йўлидаги муҳим қадамдир.
📰 Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Адҳамжон Узоқжоновнинг "Мингтепа — туризм масканига айланади" номли мақоласида ёдгорликнинг тарихий аҳамияти ва уни замонавий сайёҳлик марказига айлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилади.
👉 Мақола билан танишинг: https://uza.uz/uz/posts/mingtepa-zamonaviy-turizm-markaziga-aylanadi_844438
https://www.youtube.com/@cpr_uz🚀 Kanalga ulanish https://www.youtube.com/@cpr_uz–
🌐 https://cadp.uz/ | 🎬 https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
16-apr, 2026, 23:21
📷 Photo
✅ Маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари фаолияти таҳлил қилинди
🟢 Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази ташаббуси билан “Сиёсий партиялар дастурий мақсадларини маҳаллий даражада рўёбга чиқариш: мавжуд ҳолат ва истиқболдаги режалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
🟢 Унда Марказ раҳбарияти, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши котибияти мудири, партия гуруҳлари раҳбарлари, сиёсий партияларнинг Тошкент шаҳар Кенгашлари раислари, соҳа экспертлари ҳамда халқ вакиллари иштирок этди.
🟢 Тадбирдан кўзланган асосий мақсад сиёсий партиялар сайловолди дастурларида илгари сурилган илғор ғояларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар қарорларида акс эттириш орқали аҳоли ва партия электорати манфаатларини ифодалашга кўмаклашишдан иборат бўлди.
🟢 Тадбир давомида партия гуруҳларининг маҳаллий кенгашлардаги таъсирчанлигини ошириш, уларнинг дастурий мақсадларини бевосита маҳаллалар ва туманлар кесимида ижро этиш механизмлари, Парламент ва маҳаллий Кенгашлар ўртасидаги узвийликни мустаҳкамлаш, шаҳар миқёсидаги долзарб муаммоларни партиявий воситалар орқали ҳал этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
🟢 Давра суҳбати якунида сиёсий партияларнинг ҳудудий кенгашлари фаолиятини жонлантириш ва депутатлик назоратини кучайтириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.
https://www.youtube.com/@cpr_uz🚀 Kanalga ulanish https://www.youtube.com/@cpr_uz–
🌐 https://cadp.uz/ | 🎬 https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
16-apr, 2026, 23:21
📷 Photo
Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази расман «Энг йирик ислом цивилизацияси музейи» сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига https://dunyo.info/uzk/news/istoricheskoe-priznanie-centr-islamskoy-civilizacii-v-uzbekistane-vnesyon.
Ушбу марказ ўзининг улуғвор меъморий кўрсаткичлари билан ажралиб туради: ҳудуд майдони — 10 гектар, бинонинг узунлиги — 161 метр, кенглиги — 118 метр, гумбазнинг баландлиги — 65 метр, хоналарнинг умумий майдони эса қарийб 50 минг квадрат метрни ташкил этади. Айнан шу хусусиятлар жаҳон рекордига асос бўлди.
Президент ташаббуси билан барпо этилган ушбу мажмуа нафақат меъморий обида, балки ислом илмий ва маданий меросини дунёга танитувчи энг йирик платформага https://t.me/islommarkazi. Шунингдек, у «Туркий дунёнинг энг яхши музейи» деб ҳам эътироф этилди.
https://www.youtube.com/@cpr_uz🚀 Kanalga ulanish https://www.youtube.com/@cpr_uz–
🌐 https://cadp.uz/ | 🎬 https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
16-apr, 2026, 23:21
🎥 Video
#OAV_biz_haqimizda
✅ Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаcи ташаббуси билан “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олишда фуқаролик жамияти институтларининг роли” мавзусида семинар ташкил этилди.
https://www.youtube.com/@cpr_uz🚀 Kanalga ulanish https://www.youtube.com/@cpr_uz–
🌐 https://cadp.uz/ | 🎬 https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos
282
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
16-apr, 2026, 23:21
📷 Photo
✅ Марғилон шаҳрида маҳаллий Кенгашлар ахборот хизматлари самарадорлигига бағишланган семинар бўлиб ўтди
🗓 2026 йил 1 апрель куни Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашида “Маҳаллий вакиллик органларида ахборот хизматлари самарадорлигини ошириш” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.
👥 Унда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари котибиятлари мудирлари, мутахассислари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирда ўзаро тажриба алмашиш ва амалий муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
🟢 Семинарнинг асосий мақсади маҳаллий Кенгашлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳоли билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда ижтимоий тармоқлардаги ахборот сиёсатини такомиллаштиришдан иборат бўлди.
🟢 Тадбирда ижтимоий тармоқлар фақатгина ахборот тарқатиш воситаси эмас, балки жамоатчилик назоратини таъминлаш ва фуқаролар фикрини ўрганишнинг муҳим механизми сифатида эътироф этилди.
🟢 Медиа соҳаси мутахассислари томонидан расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқларни юритиш, контентни стратегик режалаштириш ва депутатлик фаолиятини кенг ёритиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Интерактив мулоқотни йўлга қўйиш орқали Кенгашлар нуфузини ошириш, бунда ягона стандарт ва ёндашувларни жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.
🟢 Тадбир давомида ахборотларнинг ўз вақтида жойлаштирилмаслиги, контент сифатининг пастлиги каби муаммолар танқидий таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш учун медиарежа ишлаб чиқиш, контент-календар жорий этиш, масъул ходимларнинг малакасини ошириш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.
https://www.youtube.com/@cpr_uz🚀 Kanalga ulanish https://www.youtube.com/@cpr_uz–
🌐 https://cadp.uz/ | 🎬 https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos
Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi|CADP
16-apr, 2026, 23:21
📷 Photo
✅ Ахборот майдонида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини кучайтириш - давр талаби
🟢 Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибияти ҳамкорлигида "Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини ижтимоий тармоқларда ёритиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
🟢 Тадбирда маҳаллий Кенгашларнинг ахборот-тарғибот ишларини ташкил этиш ҳолати муҳокама қилиниб, жараёнда кузатилган камчиликлар таҳлил қилинди.
🟢 Қайд этилганидек, рақамли платформалар бугунги кунда нафақат ахборот тарқатиш воситаси, балки давлат органлари ва аҳоли ўртасидаги мулоқот механизмига айланиб бормоқда. Шу сабабли расмий ахборот ресурсларининг мазмун жиҳатидан бойлиги, долзарблиги ҳамда жамоатчилик учун қизиқарли бўлишини таъминлаш муҳим ҳисобланади.
🟢 Семинарда депутатлик сўровлари, сессиялар ва доимий комиссиялар фаолиятини ёритишнинг ташкилий механизмлари қайта кўриб чиқилди ҳамда жараённи самарали ташкил этиш бўйича вазифалар белгиланди.
https://www.youtube.com/@cpr_uz🚀 Kanalga ulanish https://www.youtube.com/@cpr_uz–
🌐 https://cadp.uz/ | 🎬 https://www.youtube.com/@cadpuzb/videos