КЎМИРҚАЛБЛАР ЎҚИМАСИН!
Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Эсингизда бор, "Япониядаги жадидларимиз" рукни остида туркум мақолалар ёзиб келаётурмен. Бу галги қаҳрамонларимиз "Ээ қойил" деб юборадиган қаҳрамонлардан.
Энди, бир оилавий ўтириб муҳим тарбиявий аҳамиятга эга "Муҳаббат қаҳваси"ними, "Кассабланка"ними, "Эсмералда"ними кўриб, Маргарета роза де франсиско, Гай Эккер, Алеҳандро боррирос, Сальвадор каби дарғаларни кўраман деб турганингизда пақ этиб реклама қўйиб юборарди-ку. Мен ҳам асосий мавзуга ўтишдан олдин, бир нарсани айтиб кетай. Руслардаги "Братан" сўзи ўзимизнинг тилдан олинган. "Бир отадан" , "Бир атадан" деган сўзларни эшитиб қолган Руслар, ака-ука "Братан" бўларкан деб оволишган)) Айтганча, бу гапларимни илмий асоси йўқ. Кассабланка билан бир хилда кўраверинг))
Братан, бир атадан деган сўзларни бекорга гапирмадим. Бугунги қаҳрамонларимиз, сиз расмда кўриб турган, менинг икки ёнимда турган, ака-ука Ҳасановлар бўлишади. Сиз расмда кўриб турган қора кўйлакдаги акамиз - Фирдавс Ҳасанов - Самарқанд вилояти, Тайлоқ туманида туғилган. Самарқанд давлат чет-тиллари институтини тамомлаб, Япониядаги Тсукуба университетига ўқишга келганлар. Ҳозирда, Токионинг киндигида жойлашган "Ҳалал Сакура" деган Ўзбек ресторанига асос солиб, ватанимизни Японияда танитишга ҳисса қўшиб келаяптилар. Бу акамизни мен "Олим, зиёли бизнесмен" деб атайман.
Илмий ишлари, бизнеслари ўз йўлига, акамизнинг самимийлиги, ватанпарварлиги тахсинга сазовор. Илмий ишлардан, бизнесдан, оиладан ортиб қачон қараманг ватандошларимизга манфаатли лойиҳаларни бошлаб юрадилар. Қойилотун-қойилун.
Ана энди, Ҳасановларнинг кичиги Журабек Ҳасанов ҳақида гаплашамиз. Журабек Ҳасанов - Японияда бакалавр, магистатурада ўқиган. Япон тили, Инглиз тили, ўз соҳасига оид сертификатларни қалаштириб олиб ташлаган. Ўқишни тамомлаб, нафақат Японияда, бутун дунёга машҳур NEC корпорациясида фаолият юритган. 15 йилга яқин Японияда тажриба тўплаб, шу билим ва тажрибаларимни ватанимда қўллайман деб ҳозирда Ўзбекистонда фаолият юритаябди. Фаолият юритганда ҳам Япониянинг ривожланаётган давлатларга таълим, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, кадрлар тайёрлаш ва технология соҳаларида ёрдам беришини ташкил қиладиган JICA Узбекистан деган ташкилотда ишлаябдилар.
Журабек Ҳасанов Япониядаги Ўзбек ёшлар уюшмасининг раиси, бир нечта академик клубларнинг асосчиси, қисқа қилиб айтганда ҳақиқий ватанпарвар йигит.
Энг муҳими, энг қизиқ жойини айтайми? Ака-ука Ҳасановлар ўзимиздан ойлик олишмайди, Япониядан ойлик олишади. Қилаётган лойиҳалар, учрашувлар, тадбирлардан ҳам бир тийин фойда келмайди. Ўз ёнларидан пул, вақт, энергия сарфлаб ватанимиз, жамиятимиз, ватандошларимиз учун ҳаракат қилишади. Мен ҳам ҳудди шундай)
Буни четдан кўриб турган айрим кўмирқалблар "Буларнинг нимадир мақсади бор, манфаати бор" деб гапиришади. Йўқ, ватанни манфаатсиз ҳам, лавозим, пул, обруни кўзламасдан ҳам яхши кўриш, ватан ривожи йўлида ҳаракат қилиш мумкин.
Ака-ука Ҳасановларнинг ота-оналарига ташаккур айтиб қоламиз ва омад тилаймиз!
Ҳурматли аслзода ёшлар, юқоридаги акаларингиз ҳам 20 йил олдин, ҳудди ўзимизга ўхшаб қишлоқда, оддийгина бўлиб юришган эди. Ўқиб-изланиб, шу даражаларга етишишди. Сиз ҳам уддалайсиз. Бўш келманг!
Аслзода ота-оналар, қўлингизни дуога очинг - Илоҳим фарзандларимиз илмли, зиёли, бой-бадавлат, жамиятимизга, икки дунёмизга нафи тегадиганлардан бўлсин!
Баҳодир Ниппоний- Яхши кунларда сиз билан бирга. Ватанпарварлардан сўранг)
https://www.instagram.com/bahodir_nipponiy?igsh=dHR1dTFoa3JkNnlw&utm_source=qr