ҚҚС можароси: Бизнес омбудсман ва судлар ЯТТлар томонда, Солиқ қўмитаси эса қонунга зид иш қилганини тан олмаяпти
Воқеаларнинг қисқача хронологияси
2025 йил ҳолати бўйича йиллик айланмаси 1 млрд сўмга етмаган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) автоматик равишда қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси сифатида рўйхатдан .
Бунга жавобан Солиқ қўмитаси гуёки ҳаммаси қонуний бўлгани ҳақида ва Солиқ кодексининг 462-моддаси 8-қисмини асос қилиб кўрсатган.
Шундан сўнг, бу бўйича ЯТТлар Бизнес омбудсманга мурожаат қилишни бошлаган. Бизнес омбудсман ҳам ЯТТларнинг қонуний манфаатини кўзлаб, судларга тегишли даъво аризалари
https://t.me/biznes_ombudsman.
Маълумот учун, Бизнес омбудсман мазкур тартиб аслида 2026 йилдан кучга кириши белгиланганини, у 2025 йил учун қўлланилмаслиги кераклигини таъкидлаган.
Хусусан, бу иш доирасида Бизнес омбудсман Қарши туманлараро маъмурий судига 5 та даъво аризаси киритган. Суд солиқ органининг ҚҚС гувоҳномаларини расмийлаштириш тўғрисидаги қарорларини қонунга зид ва ҳақиқий эмас
https://t.me/biznes_ombudsman.
Солиқ қўмитаси бу хабарларга жавобан яна қонуний ишлаганини изоҳлашга уруниб, бекор қилинган қарорлар юзасидан юқори турувчи суд инстанцияларига апелляция шикоятлари киритганини
https://t.me/soliqnews.
Аммо Қашқадарё вилояти маъмурий суди солиқ органи шикоятларини рад қилиб, ЯТТлар фойдасига чиқарилган қарорларни ўз кучида
https://t.me/u_generalissimus.
Январдан бери бешинчи ой ниҳоясига етяпти. Аксарият ЯТТлар солиқ органининг бу ишидан кейин тинчгина фаолиятини тўхтатиб қўя қолди. Айримлари эса 5 ойдан бери курашяпти. Бизнес омбудсман тадбиркорлар томонда, судлар ҳам тадбиркорлар фойдасига қарор чиқаряпти. Бироқ солиқ органи буни тан олишни истамай, судлашишда давом этяпти. ЯТТлар тадбиркорлигини қилсинми ёки ойлар давомида солиқчилар билан судлашсинми?