📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086
@ibratli offers specialized information about 743086 and muldashova for subscribers interested in Kundalik motivatsiya
Reyting
Global reyting
#245992
+352
Til reytingi
#1245
-4
Toifa reytingi
#1953
+3
Obunachilar sonining o'sishi (Oxirgi 21 kun ichida)
#Психологдан
📚 АЗИЗЛАРИМ...
Инсон руҳи илм олиш, эзгу амаллар, савоб ишлар ва ибодат қилиш билан озиқланади...
Мана шу фазилатлар камайиб кетса, руҳий тушкунлик бошланади....
Инсон рухи энг катта қувватни бошқа бир инсонни дуосидан олади...
Доимо бир биримизни дуо қилишда бардавом бўлайлик Азизлар!
Чунки дуо қалбдан чиқиб қалбга боради.
Қалбни кераксиз ҳис туйғулар билан қийнаб қўйманг, акс ҳолда қалб хотиржамлиги йўқолади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
9,180
ИБРАТЛИ ДУНЁ
11-sen, 2026, 05:12
🎥 Video
«ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ»
Донишманддан сўрадилар:
— Ўзини авайлаш нима?
— Гумонсираш.
— Ақл билан иш кўришчи?
— Маслаҳат сўраш.
— Юракларни туташтирувчи нима?
— Муҳаббат.
— Муҳаббатнинг ўзи нима?
— Сахий қўл ва хайрли хабар.
— Эҳтиёткорлик нима?
— Муҳаббат ва нафратда холислик.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
9,000
11
ИБРАТЛИ ДУНЁ
11-sen, 2026, 05:12
🎥 Video
Имом Ибн Жавзий айтадилар:
* Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники;
* Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан;
* Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида;
* Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур;
* Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам Аллоҳ ҳеч қачон унутмас;
* Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг;
* Очиққўл бўлинг ва шу билан мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз.
"Қалам" учун арабчадан
Муқим Маҳмуд таржимаси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10,700
ИБРАТЛИ ДУНЁ
11-sen, 2026, 05:12
🎥 Video
КЕЛИН БЎШ КЕЛМАДИ... 😳
— Мунирахон, эрингиз кетгандан бери босар-тусарингизни билмай қолдингиз! — деди қайнопаси.
— Аввал уйни йиғиштириб, кейин ота-онангизникига боринг, — деди иккинчиси.
Келин ҳам жим турмади...
Шарта-шарта гапириб, ҳаммасини жойига қўйди! 😰 https://t.me/Ayollar_Bekalar_kanali
7,940
3
ИБРАТЛИ ДУНЁ
11-sen, 2026, 05:12
https://telegra.ph/file/d5f4503e1468fa17fd989.mp4Бир қассоб бор экан. Иши жуда яхши экан. Ҳаридорлар ҳам ундан мамнун экан. Ён атрофдаги қассобларга қараганда кўпроқ гўшт сотар экану ҳар дойим сўраганларга "Минусда чиқдик" дер экан. Уйга қайтётганида ҳам "ҳаа фалончи, бугун сўйган гўштиз тугаб кетибди, савдо яхши бўлдими?" дейишса, "минусда чиқдик", деб қўяр экан. Одамлар унинг бу гапини ношукурликдан деб ўйлашибти.
Бир куни шу маҳаллада бир маросим бўлибди. Шу маросимда халиги қассоб ҳам бор экан. Суҳбатлашиб ўтирганда бир ёши улуғроқ отаҳон қассобга қараб:
- Ҳа қассоб ука, нега сен ҳар дойим нолиганинг-нолиган. Ҳаммадан кўп гўшт сотасану яна "минусда чиқдик" дейсан?,- дебти. Шунда қассоб бир оз жилмайиб, жавоб қилибди:
- Э отаҳон, мен кун бўйи гўшт сотаман. Куним шу дўконда ўтади. Охиратим учун ҳеч нарса қилолмайман. Бу мен учун бир минус бўлса, умримнинг яна бир куни ўтганлиги иккинчи минус. Минусда чиқдик деганимни маъноси шу эди, - дебди.
PS. Демак биз ҳам на ибодат қилмасак, на бир илм олмасак, на бир инсоннинг хожатини чиқармасак, билайликки, шу куни биз МИНУСДА чиқибмиз.
📖 http://Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
11,500
25
ИБРАТЛИ ДУНЁ
11-sen, 2026, 05:12
📷 Photo
Uyga yangi texnika kerakmi? Bosch’da 50% gacha chegirma! Kir yuvish mashinasi, muzlatgich, changyutgich va boshqa texnikalarni foydali narxda xarid qiling.
Batafsil ma'lumot uchun: https://smarthomeappliances.uz/?utm_source=tg&utm_medium=cpp&utm_campaign=independenceday
8,230
2
ИБРАТЛИ ДУНЁ
11-sen, 2026, 05:12
🎥 Video
ҲАЁТДА ҚАНДАЙ
ЯШАМОҚДАСАН?
– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.
– Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.
– Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.
– Маҳзун бўлма!
Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.
– Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!
– Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир.
– Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.
– Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма!
Агар у пешонангга ёзилган бўлса, насиб қилаверади.
«Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди» (Тавба сураси, 51-оят).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10,400
ИБРАТЛИ ДУНЁ
11-sen, 2026, 05:12
🎥 Video
😰 АЁЛ БИР КУНИ ТАСОДИФАН ҒОЙИБ БЎЛДИ…
— Қаерга кетди у?
Наҳотки ҳеч кимга айтмасдан, изсиз йўқолиб қолган бўлса?..
Яқинлари уни излай бошлади. Аммо ҳеч қандай дарак йўқ…
Тез орада эса унинг йўқолиши оддий тасодиф эмаслиги маълум бўлди… 😱
Аслида нима бўлган эди? https://t.me/Jufti_halolim_ayollar_Bekajon
ГЕМОРРОЙ ОҒРИҒИДАН САЛ ҚОЛСА ЎЛАР ЭДИМ.
Бу оғриқларга чидаб бўлмас эди. Ён бошлаб ётурганимдан баданим зирқираб оғрир эди. На юролар эдим, на ўтира олар эдим😔
Бахтимга тез ёрдам шифокори мени 1 усул билан даволади. Атиги 1 кунда оғриқлар бутунлай тўхтади.
Тез ёрдам қандай усулни қўллаганини шу ерда ёзиб қолдирди👇👇👇👇
https://www.tabobat.org/gemopro/?r=11
Админлар 24 соатда удалить қиладилар, кириб кўриб олинг!
11,600
1
ИБРАТЛИ ДУНЁ
26-avg, 2026, 22:05
🎥 Video
Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ
Муродбаҳш чоршанба тонги хайр-барокатли бўлсин!
Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин!
Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра, ўтганларни мағфират айла!
Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
52,900
ИБРАТЛИ ДУНЁ
26-avg, 2026, 22:05
https://telegra.ph/file/cd74f355d43f8034f22db.mp4#Кўнгилдаги_гаплар
Мени нималар кутяпти?!
Кексайган сари кўпайган масъулиятлар. Жуда қаттиқ қўрққаним - укол игналарига рўбарў қиладиган хасталиклар, дармонсизликлар.. Жон бериш талвасаси.. Энг оғири бир олам гуноҳни ортмоқчилаб, бошдан-оёқ иши менга яхшилик қилиш бўлган Раббим ҳузурида ҳисобга туриш..
Овозингни ел олсин дейсизми?
Уни ел олганда, ё буларни ўйлашдан қочганимда ва ё гапирганларнинг овозини ўчирганимда, қани энди бундай келажакдан қутулиб қололсам! Лекин бу уринишлар ўзимни алдашдан бошқа нарса эмас.
Бу ҳаммамизга тегишли келажак. Йўқ, менгамас, деб кўрингчи..
Битта умидим - Аллоҳнинг раҳмати, фазли ва меҳрибонлиги. Зотан мусулмон эканман, яшаётган эканман, ана шулардан умидворман.
Раҳматингни ва фазлингни сўраймиз, ё Аллоҳ!!
Мубашшир Аҳмад
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14,200
28
ИБРАТЛИ ДУНЁ
26-avg, 2026, 22:05
📷 Photo
Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кўп одамлар алданиб, ундан унумли фойдалана олмайдиган икки неъмат бор – СОҒЛИҚ ва БЎШ ВАҚТ», дедилар.
Имом Термизий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Одам боласи қиёмат куни беш нарсадан сўралмагунича Роббиси олдидан унинг қадами жилмайди: Умрини қандай кечирди, йигитлик даврини нима билан ўтказди, молини қаердан топдию, қаерга сарфлади ва билган нарсаларига қандай амал қилди».
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
АСТАҒФИРУЛЛОХ 😱
Телефон гўшагини кўтарганда нима деб жавоб берасиз?
АЛО ёки ЛАББАЙ
Агар сиз АЛО деб жавоб бераётган бўлсангиз хозироқ бу одатингиздан воз кечинг. Акс ҳолда...
Бунинг сабабини билсангиз
шунчаки ҳайрон қоласиз.
АЛО сўзининг келиб чиқиши
аслида ғайридин бўлган...
https://t.me/Otalar_Onalar_Haqida_Kanal 👈
12,200
9
ИБРАТЛИ ДУНЁ
26-avg, 2026, 22:05
📷 Photo
Битта оилада 4 кунда 3 та ўлим. Етмаганига ўлим тўхтамаябди❗
Ота вафот этди. Ортидан 3 кун ўтмай аёли вафот этди. 1 кундан кейин ўғли ўзини осиб қўйди. Ўғилнинг ортидан икки боласи ва аёли қолди...
Бу мусибатларни охири кўринмагандан сўнг марҳум отанинг қабрини очишибди. Гўрковнинг айтишича қабр вақтида очилмаганда яна 5 киши вафот этарди.
https://t.me/Salat_va_pishiriq_bekalar_uchun....😢
11,100
11
ИБРАТЛИ ДУНЁ
26-avg, 2026, 22:05
🎥 Video
ҲАЁТ НИМА?
— Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан.
— Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар
— Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон?
Табассум қилиб дедилар:
— Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми?
— Йўқ, билмайман.
— У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ.
— Улар нима, бобожон?
— Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади.
— Азонсиз намоз-чи, бобожон?
Бобом юзимга термулдилар... Термулдилар... ва:
— Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14,300
ИБРАТЛИ ДУНЁ
26-avg, 2026, 22:05
🎥 Video
Бир кам дунёларда яшаяпмизда
Гоҳи юракларга қувончлар тўлиб,
Гоҳида кўзларга аччиқ ёш тўлиб,
Ташвиш деб минг ўлиб, минг бор тирилиб,
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.
Умр ўтгувчидир, мисоли бир шам,
Тугамайди унда асло ташвиш, ғам,
Атадик номини доимо бир кам,
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.
Кимдадир ота йўқ, кимдадир она,
Меҳрга зор қанча, кўнгли ғамҳона,
Туғишган жигарлар бўлиб бегона,
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.
Ошиқ аҳлига ҳам ҳеч қойилмасман,
Севгисин ҳор қилар, ҳеч тойилмасдан,
Ёлғон ваъдалардан ҳеч тийилмасдан
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.
Дўст деганинг бир кун душманга сотса
Ғанимга айланиб сенга тош отса,
Ёмонга ёлвориб кўзларинг қотса,
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.
Не бўлса ҳам берган Аллоҳга шукур,
Камимиз тўлдирар, бағишлар ҳузур,
Тирикмиз қалбларда иймон бутундир,
Бир кам дунёларда яшаяпмизда.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17,400
ИБРАТЛИ ДУНЁ
23-iyl, 2026, 04:39
🎥 Video
🌱Қалб ғуборини нима ювади?
Қалб ҳам ойна каби. Унга ғубор тушса, нурни ўтказмай қўяди. Қалбда ғубор — бу ғам, ғазаб, кибр, ҳасад ва ғуфлат. Уларни ювмасанг, қалб соғлом ишламайди.
🌷Тавба — қалбни ювувчи энг биринчи сув. Иқрор ва пушаймонлик билан қилинган тавба қалбни енгил қилади.
🌷Зикр — қалбни тирик тутади. Аллоҳни эслаш ғамни камайтиради, қалбни хотиржам қилади.
🌷Қуръон тиловати — қалбни нурга тўлдиради. Унинг ояти ҳар бир сўз билан қалбга малҳам беради.
🌷Кечириш — қалбдаги оғриқ ва адоват ғуборини ювувчи бир илоҳий сифат.
🌷Яхши ният ва амаллар — қалбни соф тутувчи доимий васила.
Қалбингизни вақт-вақти билан тозалаб туринг. Чунки унда муҳаббат, иноят ва нур яшайди қадрлигим...
🌱
Хайрли кун...
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18,600
ИБРАТЛИ ДУНЁ
23-iyl, 2026, 04:39
🎥 Video
https://t.me/otam_onam_yaqinlarim_jigarlarim
Онасининг ўлимидан кейин онасининг оғзидаги тилла тишларини олиб катта пулган сотган қиз, пулларни кўриб ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетади🤬
Аммо ташқарида уни нима кутиб турганини билмасди.
Бир неча сониядан кейин бўлган ҳолат, қизни даҳшатга солиб қўйди😰
Қиз ташқарига чиққан вақт..... 😱
https://t.me/otam_onam_yaqinlarim_jigarlarim
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинч-тотувликни барқарор қилсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
Огоҳ бўлинг биродарлар,
уч нарсани севамиз, лекин
учаласи ҳам бизники эмас:
🔘 Жонимизни яхши кўрамиз, жон эса Аллоҳники;
🔘 Молу давлатни яхши кўрамиз, у эса меросхўрларники;
🔘 Дунёни севамиз, уни эса
барибир тарк этамиз.
Абу Туроб Нахшабий қуддиса сирруҳу
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA