📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз
Админ: @Muldashova
743086
@ibratli offers specialized information about 743086 and muldashova for subscribers interested in Kundalik motivatsiya
Reyting
Global reyting
#456
+2
Til reytingi
#45
+1
Toifa reytingi
#23
-1
Obunachilar sonining o'sishi (Oxirgi 9 kun ichida)
Hali sharhlar yo'q. Birinchi bo'lib tajribangizni baham ko'ring!
So'nggi postlar
ИБРАТЛИ ДУНЁ
12-may, 2026, 05:34
🎥 Video
Дунёда содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар учун сабаб оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади.
Сиз оғзингиздан чиқараётган сўзларингиз билан шу эҳтимолларни уйғотасиз.
Гўзал калималар сўзлангки, гўзал эҳтимоллар уйғонсин.
Инсоннинг тақдирига бўладиган таъсири мана шу ўриндадир.
Жалолиддин Румий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
"Кора кунга" эмас, "ёруғ кунларга" денг...
Баъзида қўлимизда эҳтиёжимиздан ортиқ пулимиз бўлса пала-партиш, орқа-кетига қарамай сарфлаб юборамиз.
"Тажрибали кишилар бундай қилишмас экан. Улар пулларини уч қисмга бўлиб, бир қисмини ўзларига, яна бир қисмини “ёруғ кунлар” учун олиб қўйишар экан. Ҳа “қора кунга” эмас, “ёруғ кунларга”!
Бизда "қора кунга олиб қўйиш” деган нотўғри тушунча шаклланиб қолган. Агар биз “жамғармамиз ёруғ кунларга буюрсин” дея яхши ният қиладиган бўлсак, Аллоҳ таоло ҳам ўша пулларни ниятимизга яраша яхши кунларга ишлатишимизни насиб қилар экан.
Охирги учинчи қисмини эса фойда келтирадиган ишларга сармоя сифатида киритишар экан.
Биз ҳам фарзандларимизга мана шуни сингдира олсак самарали ютуқларга эришишлари мумкин. Ўшанда бировларга эҳтиёжманд бўлмайдилар.
Бир тижоратчи айтади: "Отам мени ёшлик чоғимданоқ пулдан қандай қилиб оқилона фойдаланишни ўргатганлар. Ёзги таътил кунларимда дўконда ишлаб яхши пул топар эдим. Дўкон эгалари қўл-оёғим чаққонлиги, вазифамни ўз вақтида бажараётганим учун қўшимча пул ҳам бериб туришарди.
Бирга ишлаётган тенгдошларим ишлаган пулларини турли беҳуда нарсалар, кераксиз ўйинларга сарфлаб юборишарди. Ҳатто ойлик ёки ҳафталик маошларини
олгунларича бировлардан пул сўраб юришарди. Мен эса отамнинг саъй-ҳаракатлари билан пулларимни қандай сарф қилишни билардим.
Отам ишлаган пулимни уч қисмга бўлардилар. Бир қисмини ўзимга бериб, эҳтиёжларим учун ишлатишим мумкинлигини айтардилар. Иккинчи қисмини жамғарма сифатида йиғиб кўярдилар. Яна бир қисмини эса кичик тижоратга тикишимни айтардилар. Яъни, биз шу учинчи қисм пулга бозордан товуқ, эчки ёки қўзичоқ сотиб олиб парвариш қилардик. Кейин эса уларни сотардик. Шу тариқа пулим оз бўлса-да, тижоратга сармоя сифатида йўналтириларди.
Отамнинг тадбирлари бутун ҳаётимга ижобий таъсир қилди. Ёшим ўттиздан ошди. Катта тадбиркорман. Ҳозир ҳам бизнесдаги ишларимни, янги лойиҳаларимни отам билан маслаҳатлашиб амалга ошираман, ҳали ҳам улардан кўп нарсаларни ўрганаман.
“Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ” китобидан.
Тафаккур қилинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ИБРАТЛИ ДУНЁ
12-may, 2026, 05:34
📷 Photo
#Дахшатли_хикоя
Жасур иш сафаридан эrta қайтди. Уй жимжит эди. Хотинига совға олиб келган, уни хурсанд қилмоқчи эди. Эшикни секин очиб ичкарига кирди — чироқ ўчган, ҳамма нарса одатдагидек. Ётоқхонага кирса, хотини аллақачон ухлаб ётган экан. Жасур жилмайиб, ёнига ётди. Шу пайт телефонига хабар келди: “Сиз қаердасиз? Мен ҳали уйга етиб бормадим.” —бу смсни хотини ёзган эди. Жасурнинг юраги музлаб кетди. Секин ёнига қаради… Ёнида ётган аёл кўзини очиб, пичирлади:
“Энди чиқиб кетолмайсан..."😱
👉 https://t.me/uzbekistan24
11,400
ИБРАТЛИ ДУНЁ
12-may, 2026, 05:34
🎥 Video
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
#Табассум 😊
Бир гуруҳ туристлар тимсоҳлик фермасини кўргани боришибди. Сувни ўртасида солда туришганда ферма эгаси "ким сувга сакраб, қирғоққача сузиб тирик етиб борса, бир миллион доллар бераман", дебди. Ҳамма жим турганмиш.
Шу пайт бир йигит "шалоп" этиб сувга тушиб, шоша-пиша қирғоққа суза бошлабди. Тимсоҳлар унинг ортидан қувибди, аммо йигитнинг омади келиб, соғ-саломат қирғоққа чиқиб олибди.
Фермер мажбур бўлиб, ваъда қилинган бир миллион долларни берибди.
Йигит хотини билан меҳмонхонага қайтгач, хотинига "яхши бўлди-ю, аммо мен сувга ўзим сакрамадим. Кимдир сувга итариб юборди..", деса, хотини "ўша мен эдим", дермиш 😊
Унутманг, Эркаклар!
Ҳар бир мувафаққиятингиз ортида аёллар туради. 😊
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16,100
ИБРАТЛИ ДУНЁ
2-apr, 2026, 07:48
📷 Photo
ЭРНИНГ ҲИЙЛАСИ
Эр аёли билан қаттиқ айтишиб қолди. Аёл аразлаб эри билан гаплашмай қўйди. Орадан бироз вақт ўтиб кек-гинасини унутган эр аёлига сўз қотди. Аёли тушмагур қаттиқ аразлаган эканми, умр йулдошининг сўзларига сукут ила жавоб берди. Ҳар қанча уринмасин эр аёлини дилгир кайфиятдан чиқара олмади. Ахийри бир ҳийла ўйлаб топди: У жавон ва қутиларни худди бир нарса излаётгандай титкилаб ташлади. Бу қидирув бир муддат давом этгач аёл чидолмади:
- Ҳой дадаси, хамма жойни тинтиб нима излаяпсиз ўзи?
- Худога шукур топдимей, - деб айёрона кулимсиради у.
- Ҳалитдан бери сени овозингни излаётувдим онаси! Бўлди, топдим!
Аёл хам тескари қараб жилмайди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Юзни гўзаллаштирадиган нарса табассум,
Қалбни гўзаллаштирадиган нарса дуо,
Дунёни гўзаллаштирадиган нарса эса яхшиликдир.
ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20,100
40
ИБРАТЛИ ДУНЁ
2-apr, 2026, 07:48
📷 Photo
Келинг, миянгиз қанчалик толиққан ёки толиқмаганини синаб кўрамиз...
Расмда мушук зинапоядан тепага чиқяптими ёки пастга тушяптими?
👇
12,600
12
ИБРАТЛИ ДУНЁ
2-apr, 2026, 07:48
🎥 Video
🌸ТАБАССУМНИНГ КУЧИ
Бир киши ҳар куни бозорда савдо қиларди. У доим харидорларини табассум билан кутиб оларди.
Бир мусофир ундан сўради:
— Сенинг юзингдан табассум аримайди. Сенда ҳеч қандай қийинчилик ёки ташвиш бўлмайдими?
Сотувчи жавоб берди:
— Албатта, менинг ҳам ташвишларим бор. Лекин мен шуни англадимки: мен табассум қилсам, дардим енгиллашади, бундан харидорларим ҳам юрагида нур ҳис қилади. Агар юзимни тунд қилсам, уларни ҳам дилига соя тушади.
Шу одатим туфайли одамлар мендан на фақат харид қилиш учун, балки қалбларига нур олиш учун ҳам келадиган бўлишди.
✨ Хикмат: Табассум – кичик амал, лекин у қалбларга нур, ҳаётга енгиллик бағишлайди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15,200
ИБРАТЛИ ДУНЁ
2-apr, 2026, 07:48
📷 Photo
⚡ Бугун 1- апрель - кулгу
ва табассум куни!
Табассумли юзда фаришталар яшайди. Шу туфайли инсонлар табассумли инсонларга талпинадилар.
Табассум бу иллохий неъмат! Шунинг учун муқаддас динимизда табассум - ҳадя, суннат дейилади.
Нематга бой яхшиларим! Табассум қилинг! 😊
Зеро, ҳаётга кулиб боққанларни бутун олам кулиб қарши олади!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
30,300
ИБРАТЛИ ДУНЁ
29-mar, 2026, 13:17
🎥 Video
Донишманд айтган экан:
Оқил одам бошқалар айбини кечира билади.
▪️Бузургмеҳрдан сўрабдилар :
–Қайси бебахо бойликни одамлар қадрламайдилар ?
–Камтаринликни ,– дебди у.
▪️«Муҳаббатда бахтли бўлиш учун кўр бўлиш шарт эмас, фақат вақти-вақти билан кўзни юмиб туриш керак »
▪️Тан гўзаллиги ошиқларни шайдо қилиши мумкин , уларни бир умр мафтун этиш учун эса қалб гўзаллиги талаб қилинади.
К.Колтон
▪️Аёл киши эркакни жаннатдан олиб чиқиб кетган. Аммо эркакни жаннатга олиб кирадиган ҳам аёлдир.
▪️Аввалги ғиштин қийшиқ қўяркан меъмор ,
Юлдузга етса ҳам қулар бу девор.
Мирзо Бедил
▪️Тилингда сўзлаганингни қалбингда ҳам сўзла , аммо қалбингдан кечирмаганингни асло тилинга чиқарма.
Румий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
18,500
ИБРАТЛИ ДУНЁ
29-mar, 2026, 13:17
🎥 Video
Бахтли инсонларнинг
7 та махфий сири:
1️. Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг;
2️. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади;
3️. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг;
4️. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг;
5️. Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг;
6️. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг;
7️. Камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15,800
41
ИБРАТЛИ ДУНЁ
29-mar, 2026, 13:17
📷 Photo
😰Қиш сонатаси киносида бахтиқаро йигит ролини ўйнаган Сан Хюкни ўлими машхурлар ичида энг ачинарлиси бўлди‼️
Филмда бойвачча, қаттиққўл ва бахтиқаро йигит ролини ўйнаган йигит бирдан машхурликка эришади. Аммо бундай ролни ижро этган ёш актёрнинг тақдири дахшатли бўлди. Йигитча машхурлик ва отасининг рак бўлиб қолганлиги ортидан 33 ёшида ичкилик ва қиморга берилиб кетади. Хатто бир куни отасига қараб “Сизнинг ўрнингиздан мен ўлганим яхши эди” деб чиқиб кетади. Энг дахшатлиси эса ўша тунда уни отасидан ҳам аянчлироқ қисмат кутаётган эди‼️
Йигит метро орқали уйига боради ва… https://t.me/pishirdi_kuydirdi👇
14,100
ИБРАТЛИ ДУНЁ
29-mar, 2026, 13:17
🎥 Video
Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировнинг ҳаётига аралашмайди, чунки уни бунга вақти йўқ....
Бошқаларни ҳаётига аралашиб озор бериш бу бахтсиз инсоннинг иши, шундай экан дилозорлар билан курашманг. Қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик ҳам қилманг.
Аксинча бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг…
Чунки, олдинда ҳар бирининг тўлови бор...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA