Иккинчи чоракда тўртта ҳудудда пул ўтказмалари қисқарган
Жорий йилнинг биринчи ярмида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажми 16,1 млн сўмни ташкил https://stat.uz/img/press-relizlar/aoli-umumij-daromadlari_lotin_p56340.pdf, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан номинал кўрсаткичда 14,5 фоизга, реал ҳисобда эса 7,3 фоизга ошган.
Лекин баъзи ҳудудлар ҳалигача пул ўтказмаларига кучли боғлиқлигича қолмоқда. Хусусан, пул ўтказмаларида ўсиш кузатилмаганда Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм вилоятларида реал даромадлар қисқарган бўлар эди. лекин шу билан бирга жорий йилда аномал даражада тез ўсаётган ҳудудлар ҳам мавжуд. Иккинчи чоракда, пул ўтказмаларидаги ўсишисиз Наманган (реал даромадлар 19,6 фоизга ўсган), Қорақалпоғистон (18,8 фоиз), Тошкент шаҳрида (15,5 фоиз) реал даромадлар 15 фоиздан юқори ўсган. Наманган ҳамда Қорақалпоғистонда даромадларнинг бундай юқори ўсишига қайси омил таъсир ўтказаётганлиги қизиқ.
Шунингдек, иккинчи чоракда 4 та вилоятда пул ўтказмалари қисқарган. Хусусан, иккинчи чорак давомида Жиззах вилоятида пул ўтказмалари 19,1 фоизга, Фарғонада 18,3 фоизга қисқарган. Шунингдек, Андижон ҳамда Қашқадарё вилоятларида қисқариш мос равишда 11,9 фоиз ҳамда 4,6 фоизни ташкил этган. Иккинчи чоракда пул ўтказмаларининг энг юқори ўсиши Тошкент шаҳрида қайд этилиб, шаҳарда пул ўтказмалари 29,2 фоизга ўсган.
Таққослаш учун, биринчи чоракда Наманган (-0,9 фоиз), Сурхондарё (-4,6 фоиз), Фарғона (-12 фоиз), Хоразм (-3,4 фоиз) каби вилоятларда пул ўтказмалари қисқарган эди. Жорий йилда деярли барча ҳудудларда умумий даромадларда пул ўтказмалари ўсишининг секинлашиши ҳамда қатор вилоятларда қисқаришга учраётганлиги биринчидан, ўтган йилдаги нисбатан юқори база эффекти, шунингдек асосий меҳнат бозоримиз валютасининг беқарорлиги билан изоҳланиши мумкин.