#мақола
Қуръони Карим дарслари (10-дарс). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ваҳий
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло томонидан Расул қилиб юборилишлари янгилик эмас эди. У зот инсонларга ваҳий номи билан хитоб қилган биринчи набий ҳам эмас эдилар. У зот одамларга осмоннинг сўзидан гапирдилар. Нуҳ алайҳиссаломдан бошлаб, Аллоҳ ихтиёр қилган барча пайғамбарлар каби, Аллоҳ таолонинг сўзини айтдилар, ҳаводан гапирмадилар. Аллоҳ таолонинг ўтган пайғамбарларни қувватлаб юборган ваҳийси Муҳаммад алайҳиссаломни қувватлаб юборган ваҳийсига мухолиф эмас эди. Балки ваҳий ҳолати барчаларида бир хил эди. Чунки унинг келиб чиқиш жойи ва ғояси, Аллоҳ таоло айтганидек, ягона эди.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:
https://islom.uz/maqola/9086
| https://www.instagram.com/quran.uz_ | https://www.youtube.com/quranuz?sub_confirmation=1|https://www.facebook.com/www.quran.uz/
#мақола
Қуръони Карим дарслари (9-дарс). Қуръон ваҳийсининг бошланиши
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қирқ ёшга етганларида ёлғизликни хоҳлаб қолдилар. Макка атрофидаги тоғлардан биридаги «Ҳиро» номли ғорга кириб, бир неча кунлаб «таҳаннус» деб аталган ибодат қилдилар. Дунёнинг муаммолари ҳақида, ундаги разолатларни қандай йўқотиш, ҳақиқатни, адолатни юзага чиқариш ва бошқа муҳим ишлар тўғрисида ёлғиз ҳолда фикр юритдилар. Баъзида уйга озиқ-овқат учун ўзлари тушар, баъзан эса уйдан озиқ-овқат келтириб беришарди. Бу эса у зотни Аллоҳ таоло тарафидан пайғамбарликка тайёрлаш эди.
Кунлардан бир куни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳиро ғорининг оғзига чиқишлари билан «Ўқи!» деган гулдурос овозни эшитдилар. У зот: «Ўқишни билмайман», деб жавоб бердилар. Бир нарса елкаларидан сиқди-да, қўйиб юбориб, яна: «Ўқи!» деди. У зот алайҳиссалом яна: «Ўқишни билмайман», дедилар. Бу ҳол уч марта такрорланганидан сўнг гулдурос овоз Алақ сурасининг дастлабки беш оятини ўқиди. Унинг сўзлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига тошга ўйилгандек муҳрланиб қолди.
https://islom.uz/maqola/8949
| https://www.instagram.com/quran.uz_ | https://www.youtube.com/quranuz?sub_confirmation=1|https://www.facebook.com/www.quran.uz/
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلَاغُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз. Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сен ёрдам сўралган Зотсан. Етиб бориш сенгадир. Аллоҳдан бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқ».
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
| https://www.instagram.com/quran.uz_ | https://www.youtube.com/quranuz?sub_confirmation=1https://www.facebook.com/www.quran.uz/
QURAN.UZ
2026年3月31日 22:32
📷 Photo
#мақола
Қуръони Карим дарслари (7-дарс). Қуръоннинг исмлари
Араблар ўз асарларини имкон қадар қисқа, ҳатто бир сўз билан номлаган бўлсалар, Аллоҳ таоло бунга хилоф ўлароқ, Ўзининг ваҳий тўплами учун турли исмларни ихтиёр қилди. Бунда ушбу исмларнинг сирлари ва уларнинг келиб чиқиши эътиборга олинди. Мазкур исмларнинг энг машҳурлари «Қуръон» ва «Китоб»дир.
1. Ислом дастур Китобининг асосий исми «Қуръон»дир.
«Қуръон» сўзининг луғатдаги маъноси ҳамда уламолар истилоҳидаги таърифини юқорида кўриб ўтдик. Зотан, Аллоҳ таолонинг Ўзи бу мўъжизакор Каломини унинг ўзида «Қуръон» деб атаган.
Аллоҳ азза ва жалла Исро сурасида шундай деб марҳамат қилади:
https://islom.uz/maqola/8680
| https://www.instagram.com/quran.uz_ | https://www.youtube.com/quranuz?sub_confirmation=1|https://www.facebook.com/www.quran.uz/
#мақола
Қуръони Карим дарслари (6-дарс). Қуръони Каримнинг таърифи
«Қуръон» сўзининг луғавий маъноси
Энг аввал «Қуръон» лафзининг асл келиб чиқишини ўрганиб олишимиз, унинг луғавий далолатларига, Қуръон учун ихтиёр қилинган бошқа муҳим исмларга тўхталиб ўтишимиз лозим.
«Қуръон» лафзининг келиб чиқиши хусусида уламолар турли хил фикрларни айтганлар. Баъзилар уни ҳамзали, деса, бошқалар ҳамзасиз, дейдилар. Ҳамзасиз, дейдиган уламолар Шофеъий, Фарро, Ашъарий ва уларга эргашганлардир.
Шофеъий бу борада шундай дейди:
https://islom.uz/maqola/8562
| https://www.instagram.com/quran.uz_ | https://www.youtube.com/quranuz?sub_confirmation=1|https://www.facebook.com/www.quran.uz/