About ANDIJON HANAFIYLARI | Расмий канал – 宗教 Telegram Channel
Ушбу каналда мотуридия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Follow @andijonhanafiylari to stay updated with the latest 宗教 trends and news
#xabar #fatvo #ulamolar_kengashi #safar #boshlanishi
🌍 УЛАМОЛАР КЕНГАШИ САФАР МАСОФАСИНИНГ БОШЛАНИШ НУҚТАСИ ҲАҚИДА ФАТВО ЭЪЛОН ҚИЛДИ
⏺بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على رسولنا محمد وعلى آله واصحابه اجمعين
📃 Сафар масофасининг бошланиш нуқтаси ҳақида
ФАТВО
Ҳанафий мазҳабининг барча мўътабар матнларида сафар ҳукмлари шаҳар ёки қишлоқ тугаши билан бошланиши баён қилинган. Бу ҳақда Имом Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ “Ҳидоя” асарида бундай ёзадилар:
وَإِذَا فَارَقَ الْمُسَافِرُ بُيُوتَ الْمِصْرِ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ
“Мусофир шаҳар биноларидан ўтиб кетганда (тўрт ракатли фарз намозларни қисқартириб) икки ракат ўқийди”.
“Мухтасарул Қудурий” китобида киши мусофир бўлиши учун ўз шаҳри ёки қишлоғидан уч кунлик масофадаги жойни қасд қилиши кераклиги айтилган:
السَّفَرُ الَّذِي تَتَغَيَّرُ بِهِ الْأَحْكَامُ: أَنْ يَقْصِدَ الْإِنْسَانُ مَوْضِعًا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْمِصْرِ مَسِيرَةُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ وَلَيَالِيهَا
“Ҳукмлар ўзгарадиган сафар – киши ўз шаҳридан уч кеча-кундузлик масофада жойлашган манзилга боришни мақсад қилишидир”.
Аллома Алоуддин Косоний бу ҳақда бундай дейдилар:
فَالَّذِي يَصِيرُ الْمُقِيمُ بِهِ مُسَافِرًا: نِيَّةُ مُدَّةِ السَّفَرِ وَالْخُرُوجُ مِنْ عُمْرَانِ الْمِصْرِ
“Муқим киши сафар муддатини ният қилиши ва шаҳар биноларидан ўтиб кетиши билан мусофирга айланади” (“Бадоиус-соноеъ”).
“Ал-Мухтор” китобида “киши ўз шаҳрининг уйларидан узоқлашса”, “Жомеъус-сағир” китобида “киши ўз шаҳрининг биноларидан ўтиб кетса”, мусофир деб саналиши айтилган.
Демак, уч кеча-кунлик йўлни қасд қилган киши ўз шаҳри ёки қишлоғининг уйларидан ажралиб чиққач сафар ҳукмлари (рухсатлари) бошланар экан.
Юқоридагиларга кўра, сафар масофаси (90 км)нинг бошланиш нуқтаси шаҳар ёки қишлоқ уйлари тугаши билан бошланиши маълум бўлди. Шунга биноан, сафар масофаси бошланиш нуқтасидан борадиган шаҳар ёки қишлоқ уйлари бошланишигача камида 90 км.га етса, киши мусофир бўлади. Акс ҳолда мусофир ҳисобланмайди.
Сафардан қайтаётганда ҳам шаҳри ёки қишлоғининг чегарасига кириши билан муқимга айланади. Чунки мўътабар манбаларимизда сафар мусофирнинг уйидан бошланиб, унинг уйида тугаши ҳақида очиқ иборалар учрамайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Уламолар Кенгаши
Милодий 2026 йил 30 март
Ҳижрий 1447 йил 11 Шаввол
https://ummalife.com/fatvouzЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. https://ummalife.com/fatvouz👍 https://www.youtube.com/c/Fatvouzb 👍 https://www.instagram.com/fatvouz/ 👍 https://www.facebook.com/diniysavollar 👍 https://ummalife.com/fatvouz
😎 https://t.me/diniysavollar ✅ https://t.me/diniysavollar🗣
28
0
0
ANDIJON HANAFIYLARI | Расмий канал
2026年4月4日 13:28
📷 Photo
#xabar #imomlar #tanishuv
🌙 БОШ ИМОМЛАР ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИ
🗣Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари пойтахтимиз кўрки бўлиб қад ростлаган муҳташам Ислом цивилизацияси маркази билан яқиндан танишдилар.
📰 Президентимиз таъбири билан айтганда, “Бу маскан билан танишган ҳар бир одам, халқимиз, айниқса, ёшларимиз ислом динининг гуманистик моҳиятини англаб етади, ўзининг қандай улуғ мерос эгаси эканини ҳис этиб, қалби ғурур ва ифтихорга тўлади”. Дарҳақиқат, шундай. Ушбу маърифат маскани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
📍 Салкам 10 гектар майдонни эгаллаган мажмуада тарих ва бугуннинг узвий боғлиқлиги, хусусан, “Исломгача бўлган давр”, “Биринчи ва Иккинчи Ренессанс” ҳамда “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс пойдевори” каби экспозициялар орқали маҳорат билан акс эттирилган. Визуал уч ўлчамли кўргазмалар алоҳида эътиборни жалб қилади.
📖 Марказнинг энг диққатга сазовор нуқтаси – Қуръони карим залида сақланаётган дунёдаги энг қадимий қўлёзмалардан бири бўлган Усмон Мусҳафи ҳамда сўнгги йилларда хориждан олиб келинган юзлаб нодир артефактлар, тарихий манбалар диний соҳа масъул вакиллари томонидан ҳаяжон билан томоша қилинди.
⏺Ташриф давомида бош имом-хатиблар Марказда йўлга қўйилган халқаро илмий ҳамкорлик алоқалари, ICESCO, IRCICA каби нуфузли ташкилотларнинг офислари фаолияти ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг янги бинодаги иш жараёнлари билан ҳам танишди.
🕌 Замон ва маконни бирлаштирган бўлимлар аро кезар экан, ҳар бир зиёратчи аждодлар қолдирган бебаҳо хазинани асраб-авайлаш ва уни замонавий талқинда келажак авлодга етказиш йўлида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган тарихий ислоҳотларнинг гувоҳи бўлди.
🌙 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат ўтмиш ёдгорликларини сақловчи мажмуа, балки халқимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтиришга, жамиятда диний бағрикенглик ва инсоний ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи улкан илм-фан ўчоғи экани алоҳида эътироф этилди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲OBUNA BO'LING
▶️ https://www.youtube.com/@Muslimuzz/featured | 📷 https://www.instagram.com/muslimuzportali/ | 🔵 https://www.facebook.com/muslimuzportal
ANDIJON HANAFIYLARI | Расмий канал
2026年4月4日 13:28
📷 Photo
Булоқбоши тумани "Кулла" жоме масжидида жума намози шукуҳи
Шу йил 3 апрел куни Вилоят бош имом хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов Булоқбоши тумани "Кулла" жоме масжидига Жума намозини ўқиб беришлик учун ташриф буюрдилар.
Жума намози марузасида Қозидомла намозхонларга "Қаноат - туганмас бойлик!” мавзусида гўзал маруза қилиб бердилар.
Маруза якунлангач, Юртимиз тинчлигини, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб, гўзал дуои-хайрлар қилиб бердилар.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
http://Muslimun.uz/
https://t.me/muslimunuzportal
59
ANDIJON HANAFIYLARI | Расмий канал
2026年4月1日 00:11
📷 Photo
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣Заковат ва юксак маданиятнинг мустаҳкам илдизлари
...Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсинким, юртимизда кейинги йилларда маънавий ҳаётимиз юксак поғоналарга кўтарилиб, муқаддас динимиз қадриятларига эътибор тобора ортиб бормоқда. Ана шундай улуғ ва тарихий воқеалардан бири – Ислом цивилизацияси маркази бунёд этилиб, фойдаланишга топширилиши халқимиз учун чинакам улкан маънавий байрам, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз...
➡️ https://muslim.uz/oz/e/post/46510-zakovat-va-yuksak-madaniyatning-mustahkam-ildizlari
🗣Хива шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди
...Хива шаҳар "Сайд Ниёз Шоликор" жоме масжиди имом ноиби бўлиб ишлаб келаётган Бектемир Ходжаев Хива шаҳар бош имом-хатиби ва ушбу масжид имом-хатиби этиб тайинланди...
➡️ https://muslim.uz/oz/e/post/46503-xiva-shahriga-yangi-bosh-imom-xatib-tayinlandi
🗣Исломий банк фаолиятини тартибга соладиган қонун қабул қилинди
...Исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш учун Марказий банк лицензияси талаб этилади. Мазкур лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади ва лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тақиқланади. Қонун расмий эълон қилинган (29 март) кундан 3 ой ўтгач кучга киради...
➡️ https://muslim.uz/oz/e/post/46492-islomiy-bank-faoliyatini-tartibga-soladigan-qonun-qabul-qilindi
🗣Сурхондарёлик полвон имомлар гиламга тушди!
...Юртимизда миллий спорт турларини ардоқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан "Муфтий кубоги" мусобақасига старт берилган эди...
➡️ https://muslim.uz/oz/e/post/46497-surxondaryolik-polvon-imomlar-gilamga-tushdi
🗣Қашқадарёда диний соҳа ходимлари ўртасида миллий кураш мусобақалари бошланди
...Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туманларида мусобақанинг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур беллашувлар натижасида энг кучли полвонлар сараланиб, вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритади...
➡️ https://muslim.uz/oz/e/post/46495-qashqadaryoda-diniy-soha-xodimlari-o-rtasida-milliy-kurash-musobaqalari-boshlandi
https://www.facebook.com/muslimuzportal✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄 http://muslim.uz/ GA 📲OBUNA BO'LING ✅ VA https://t.me/muslimuzportal🗣
▶️ https://www.youtube.com/@Muslimuzz/featured | 📷 https://www.instagram.com/muslimuzportali/ | 🔵 https://www.facebook.com/muslimuzportal
ANDIJON HANAFIYLARI | Расмий канал
2026年4月1日 00:11
📷 Photo
#mutolaa #dangasalik #yechim
🤔ДАНГАСАЛИК - МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИК ДЎСТИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ғолиб от эгари дунёда энг азиз макон,
Китоб яқин дўстингдир сенинг, бўлсанг китобхон.
⏰Сиз доимо нимадир билан машғул бўлишингиз ва бўшашиб, дангасалик қилиб бекорчи бўлмаслигингиз лозим. Бунинг учун сиз ўрнингиздан туриб уйингиз ва дарсхонангизни тозаланг, вазифаларингизни бажаринг, намоз ўқинг, Қуръон ёки бирор фойдали китобларни ўқинг, фойдали бирор нарса тингланг ёки қўшниларингиз ва дўстларингиз билан сизларни Аллоҳ томон яқинлаштирадиган мавзуларда суҳбат қуринг. Шунда сиз саодат, мамнуният ва шодликни чинакамига ҳис этасиз.
💡Ҳеч қачон бўш вақтингизни бекорчилик билан ўтказманг. Чунки беҳуда юриш инсонга ғам-қайғу, васваса ва хафалик келтиради. Бу нарсаларни эса фақатгина бирор фойдали иш билан машғул бўлишгина кетказади.
🏘 Уй ичида чиройли кўринишингиз ва хушбўйланиш учун ташқи кўринишингизга ҳамда уй ичини тартибли сақлашга алоҳида эътибор қаратинг. Эрингиз, фарзандларингиз, дўст ва яқинларингиз билан гўзал муомала қилинг ҳамда улар билан доимо табассум ва очиқкўнгиллик билан гаплашинг.
🔥Гуноҳ ишлардан жуда эҳтиёт бўлинг. Хусусан, ҳаром этилган нарсаларга назар солиш, бегона эркаклар учун ўзига зеб бериш ва улар билан холи қолиш, лаънатлаш, сўкиш, ғийбат қилиш, эрнинг ҳаққини билмаслик каби аёлларда кўп учрайдиган гуноҳлардан четда бўлинг. Бу гуноҳлар аёлларимиз орасида кенг ёйилиб бормоқда. Ундан фақат Аллоҳ раҳм қилганларгина омонда қолиши мумкин. Аллоҳ таолонинг ғазабидан эҳтиёт бўлинг ва У зотдан қўрқинг. Чунки Унга тақво қилиш бахтли бўлишингиз ва қалбингиз хотиржамлиги кафолатидир.
🤲 Шуъла: Агар ташвиш келиб, ғам-қайғу кўпайса “Лаа илаҳа иллаллоҳ“, (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) деб айтинг.
📖 Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
☝️ https://muslim.uz/e/post/46027-alloh-bir-bandasini-yaxshi-ko-rsa
📚 https://muslim.uz/oz/e/post/45807-allohning-g-azabidan-panoh-so-rash
📖 https://muslim.uz/oz/e/post/45729-ikki-kuni-bir-xil-o-tgan-zarardadir
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
http://Muslimun.uz/
https://t.me/muslimunuzportal
ANDIJON HANAFIYLARI | Расмий канал
2026年4月1日 00:11
🎥 Video
#muftiy_minbari
Мўминнинг ҳурмати
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
http://Muslimun.uz/
https://t.me/muslimunuzportal
45
0
ANDIJON HANAFIYLARI | Расмий канал
2026年4月1日 00:11
📷 Photo
#xabar #haj2026
😎 "Ҳаж – 2026" мавсуми элликбошилари пухта тайёргарлик кўрмоқда
🇺🇿Жорий йилги Ҳаж мавсумига тайёргарлик ишлари мамлакатимиз бўйлаб қизғин давом этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан Ҳаж мавсуми учун бириктирилган гуруҳ раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
🗣Машғулотларда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Бобомурод Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш маркази директори Мақсуд Каримов ҳамда соҳа мутахассислари қатнашдилар.
💬 Йиғилишда гуруҳ раҳбарларига Ҳаж мавсумидаги муҳим вазифалар эслатиб ўтилди. Элликбошиларга зиёратчиларга Исломнинг бешинчи рукни бўлган Ҳаж ибодати мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш зарурлиги таъкидланди.
✅Шунингдек, ҳаж сафарига доир қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни пухта билиш, муборак сафар давомида зиёратчилар билан доимо хушмуомалада бўлиш, ўзаро ёрдам муҳитини шакллантириш, зикру ибодатларни кўпайтириб, беҳуда ишлардан тийилиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.
❕Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲OBUNA BO'LING
▶️ https://www.youtube.com/@Muslimuzz/featured | 📷 https://www.instagram.com/muslimuzportali/ | 🔵 https://www.facebook.com/muslimuzportal
ANDIJON HANAFIYLARI | Расмий канал
2026年4月1日 00:11
📷 Photo
#mutolaa #xabar
🗣ШВЕЦИЯ САФАРИ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРДА ЯНГИ БОСҚИЧНИ БОШЛАБ БЕРДИ
🗓 Жорий йилнинг март ойида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раҳбарлигида Ўзбекистон делегациясининг Швецияга амалга оширган сафари мамлакатимизнинг диний-маърифий соҳадаги халқаро алоқаларида янги босқични бошлаб берди, дейиш мумкин. Ушбу ташриф давомида Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлари, бағрикенглик муҳити ва миллатлараро ҳамжиҳатликка бағишланган халқаро семинар ва учрашувлар бўлиб ўтди.
🌙 Тадбирларда мамлакатимизда жаҳолатга қарши маърифатни ривожлантириш, аҳолининг диний билимини ошириш ва ёшларни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
🕌 Шунингдек, Стокгольмдаги масжидларда ва Швеция диний етакчилари билан учрашувлар ташкил этилди. Уларда мамлакатимиздаги масжидлар, Қуръон курслари, Фатво маркази ва диний таълим тизимидаги янгиланиш ва ютуқлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Бу эса нафақат швецияликлар, балки бошқа халқаро экспертларда ҳам катта қизиқиш уйғотди...
⚡️ https://muslim.uz/oz/e/post/46456-hayvonlarga-ozor-do-zaxga-yo-l
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲OBUNA BO'LING
▶️ https://www.youtube.com/@Muslimuzz/featured | 📷 https://www.instagram.com/muslimuzportali/ | 🔵 https://www.facebook.com/muslimuzportal