#расмий_муносабат
📌 Айрим Telegram ва Instagram каналларда АҚШ билан миграция соҳасида бўрттирилган талқинлар тарқалмоқда.
❗️Миграция агентлиги хабар беради:
— Америкага оммавий ишга юбориш дастури очилгани;
— барча фуқаролар учун иш визалари тақдим этилиши;
— ойига 8 минг долларлик кафолатланган иш ҳақи белгилангани ҳақида МАЪЛУМОТ БЕРИЛМАГАН.
📎 Ҳамюртларимиздан фақат Миграция агентлигининг расмий манбаларига таяниш сўралади.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉
36,200
273
0
Migratsiya agentligi
2026年5月14日 14:40
📷 Photo
🇺🇿🇩🇪 НЕМИС ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ УЧУН ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР БОШЛАНДИ!
Миграция агентлиги ҳамда Германия иш берувчи компаниялари ҳамкорлигида немис тилини ўқитиш бўйича янги дастурлар ишга туширилмоқда.
📚 Агар B2 ёки C1 даражадаги халқаро сертификатингиз бўлса — расмий ҳамкорликка таклиф этамиз!
🔑 Сизни нималар кутмоқда?
✅ Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуддаги 23 та таълим муассасасида Германия стандартлари асосида дарс бериш;
✅ Асосий Иш жойингиздан ажралмаган ҳолда ойига 10 млн сўмгача даромад;
✅ Қулай иш вақти;
✅ Халқаро лойиҳаларда иштирок этиш имконияти.
📌 Талаблар:
▪️ Немис тилидан B2–C1 сертификат;
▪️ Замонавий ўқитиш методикаларини билиш;
▪️ Натижага йўналтирилган таълим бера олиш.
🤝 Германияда ишлашни мақсад қилган юртдошларимизни тайёрлашда сиз ҳам иштирок этинг!
📲 Рўйхатдан ўтиш:
https://forms.gle/3sEDBsknygkHWo9c6
📢 Эълонни яқинларингизга ҳам юборинг!
👉
39,200
Migratsiya agentligi
2026年5月14日 14:40
📷 Photo
🇺🇿🇺🇸 АҚШ БИЛАН МИГРАЦИЯ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ
🌍 Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси масъулларидан иборат делегация Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро миграцияни кўриб чиқиш форуми (IMRF) доирасида халқаро ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказди.
Форум очилишида БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш ва ХМТ Бош директори Эми Поуп глобал миграция сиёсатининг асосий йўналишларини баён қилди.
🏛 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда миграция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, касбий ва тил тайёргарлик тизими ҳамда халқаро ҳамкорлик натижалари ҳақида ахборот берди.
Шунингдек, ўз нутқида: миграцияни фақат иқтисодий зарурат эмас, балки инсон капиталига сармоя сифатида баҳоланишини қайд этди.
ҲМТ Бош директори ўринбосари Угочи Дэниелс билан мамлакатидан ташқарида ишлаётганлар ҳуқуқларини таъминлаш, ҳамда Тошкентда ўтказиладиган Халқаро Миграция форумни ташкилий кўриб чиқилди.
🤝 АҚШ БИЛАН АСОСИЙ КЕЛИШУВ ВА ЙЎНАЛИШЛАР
🏥Logan University (тиббиёт университети) билан АҚШ меҳнат бозори учун тиббиёт ходимларини мақсадли тайёрлаш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ва инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
🚛 Missouri Trucking School (ҳайдовчилик мактаби) вакиллари билан 160 соатлик махсус ўқув дастури орқали юк автомобили ҳайдовчиларини АҚШ стандартлари асосида тайёрлаш ва ишга жойлаштириш механизми муҳокама қилинди.
🌾 NCAE (АҚШ қишлоқ хўжалиги иш берувчилари кенгаши) ва Миграция агентлиги ўртасида иш берувчилар иштирокида меҳнат форуми ташкил этиш, мавсумий иш дастурларини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.
🧑🌾 Head Honchos (мавсумий иш рекрутинг) ташкилоти билан H-2A визаларини расмийлаштириш, Америкада Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кадрлар салоҳиятини тарғиб қилиш, 8–10 ҳафталик тайёрлов дастурларини йўлга қўйишга келишилди.
⚖️ Ballon Stoll (юридик фирма) билан АҚШда O,H-2A, H-2B, H-1B ва E визалари орқали иш имкониятлари ҳамда ушбу малакатда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳуқуқий ҳимояси механизмларини кучайтириш тўғрисида мулоқот олиб борилди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉
Migratsiya agentligi
2026年5月14日 14:40
🎥 Video
9 май — Хотира ва қадрлаш куни
Қаҳрамонлар номи вақт билан ўчмайди — улар жасорати миллат хотирасида абадий муҳрланган.
Ҳар бир оила, ҳар бир юракда бу кун — миннатдорлик, ҳурмат ва эҳтиром рамзидир.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉
55,500
106
Migratsiya agentligi
2026年5月14日 14:40
📷 Photo
📢 “Workmall xususiy bandlik agentligi" МЧЖнинг фаолияти тугатилди!
“Workmall xususiy bandlik agentligi"га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2024 йил 1 январда берилган 215300 сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2026 йил 10 майдаги 2653446-сонли аризасига асосан тугатилди.
❗️“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги https://lex.uz/docs/3992869 мувофиқ, ушбу МЧЖга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.
📌 Ҳурматли фуқаролар!
Агар "Workmall xususiy bandlik agentligi" билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларингиз бўлса, уларни жорий йил 30 майга қадар Миграция агентлигига тақдим этишингизни сўраймиз.
☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (қисқа рақам 171, 711)
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
39,400
Migratsiya agentligi
2026年5月14日 14:40
📷 Photo
🇺🇿🇶🇦 ҚАТАР БИЛАН ЯНГИ КЕЛИШУВ: ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР "QATAR AIRWAYS"ДА ИШЛАЙДИ
💼 Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг Қатардаги элчихонаси масъуллари Доҳа шаҳрида миграцияга оид учрашувлар ўтказди.
🏛 Қатар меҳнат вазири Ali bin Saeed билан мулоқотда ушбу мамлакат меҳнат бозорида талаб юқори соҳаларни (тиббиёт, туризм, авиация, ахборот технологиялари) малакавий талабларини ўрганиш ва Ўзбекистонда мақсадли тайёрлов курсларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
🤝 Учрашув якунларига кўра:
✔️ Қатар Бандлик ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилади;
✔️ идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилади;
✔️ тиббиёт ходимларини Қатар стандартлари асосида тайёрлаш бўйича махсус таълим дастури йўлга қўйилади.
📝 Қатарнинг давлат бандлик ташкилоти — Jusour раҳбари Abdulhadi Barkan билан ўтказилган музокаралар натижасида:
✔️ Қатарда ишлаш истагидаги ёшлар учун 2026 йил сентябрь ойида Тошкентда 50 дан ортиқ иш берувчилар иштирокида “Ўзбекистон — Қатар меҳнат форуми” ўтказилади.
✈️ "Qatar Airways" вице-президенти Fathi Atti билан учрашувда:
✔️ жорий йил май–июнь ойларида авиация соҳасида 65 нафар номзод (борт кузатувчиси, муҳандис, аэропорт ходимлари) танлаб олинади ва "Qatar Airways"да юқори маошли ишларга жойлаштирилади;
✔️ келгусида учувчилик, механика, электротехника ва муҳандислик соҳаларида 1 600 нафар олий маълумотли мутахассисни ишга жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга оширишга келишилди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉
Migratsiya agentligi
2026年5月14日 14:40
🎥 Video
🇸🇰 ЮРТДОШЛАРИМИЗ СЛОВАКИЯНИНГ “VOLKSWAGEN” КОМПАНИЯСИДА ИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ! 🚘👏
🌍 Хориждаги юқори маошли ва ишончли вакансиялар ҳақида биринчи бўлиб хабардор бўлиш учун Миграция агентлигининг https://share.google/tu0CJV1x9LgmCcDWY фойдаланинг!
🔥 Балки орзуйингиздаги иш имконияти айнан ҳозир сизни кутаётгандир!
📌 Қўлдан бой берманг — бугуннинг ўзида ҳаракатни бошланг ва
🚀 Катта натижалар биринчи қадамдан бошланади!
👉
48,900
242
Migratsiya agentligi
2026年4月4日 11:20
🎥 Video
140 НАФАР ФУҚАРОНИ АЛДАГАНЛАР ҚАМАЛДИ
⚠️ Огоҳ бўлинг: ноқонуний миграция қурбонига айланманг
❗️Хорижга туризм визаси орқали ишга жўнатишни ваъда қилиб, 140 нафар ҳамюртимизни чув туширган фирмага нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
❌ Туризм визаси билан ишлаш — мумкин эмас
❌ Бу — қонунга зид ва жиддий оқибатларга олиб келади
💡Хорижда ишлаш учун Миграция агентлиги
ёки лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари орқали ҳаракат қилинг.
📋 Лицензияга эга агентликлар рўйхати:
👉 https://gov.uz/oz/migration/activity_page/xususiy-bandlik-agentliklari_
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
27,300
170
Migratsiya agentligi
2026年4月4日 11:20
📷 Photo
Фарғонада ёшлар билан очиқ мулоқот
📍Фарғона Жамоат саломатлиги тиббиёт институтида Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев иштирокида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.
👨⚕️👩⚕️ Иштирокчилар Миграция агентлиги томонидан Германия, Саудия Арабистони, Италия, Чехия ва Болгария билан йўлга қўйилган тиббиёт йўналишидаги лойиҳалар доирасида ишлаш ва тажриба орттириш имкониятлари, шарт-шароитлари бўйича саволларига жавоб олдилар.
💬 Мулоқот давомида талабаларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, уларнинг келгуси режалари ва мақсадларига йўналтирувчи муҳим тавсиялар берилди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
28,700
Migratsiya agentligi
2026年4月4日 11:20
🇯🇵 Нега Япония? 19 та ҳикоя орқали жавоб
📊 Япония — шунчаки ишлаш жойи эмас. Бу ерда интизом — қонун, меҳнат — қадрият, ривож — кундалик одат
— Японияда ишчиларнинг ўртача умри дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири.
— Технология, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида малакали кадрларга доимий эҳтиёж бор.
— Энг муҳими: ишга муносабат — жуда жиддий.
📌 Бу ерда “кейин қиламан” деган тушунча йўқ.
📌 Вақт — сониясигача ҳисобланади.
📌 Масъулият — шахсий масала эмас, умумий қадрият.
🎥 Биз 19 нафар ҳамюртимизнинг Япониядаги 19 хил ҳаёт йўлини видеоҳикояга айлантирдик:
кимдир заводда иш бошлади, кимдир ўқиш орқали йўл очди, кимдир тил ўрганиб янги босқичга чиқди.
💡 Агар сиз ҳам Японияда ишлашни ўйлаётган бўлсангиз, видеоларни албатта кўринг👇
https://www.youtube.com/watch?v=StZzELVs38g&list=PLzY114w12jvzGBeQXpfb7bsKqQVvjv2dT
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
33,900
94
Migratsiya agentligi
2026年4月4日 11:20
📷 Photo
🇮🇹 Ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари Италияда ишлаш учун тайёрланмоқда
📌 10 нафар ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходими Миграция агентлиги томонидан Италияга 3 ой иш ва тажриба орттиришга Муваффақиятли бошланган лойиҳа давом эттириладиган бўлди.
🤝 Бу масала Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Пьемонте ҳудуди соғлиқни сақлаш вазири Federico Riboldi учрашувида муҳокама қилинди.
🎓 Дастур доирасида Италиянинг “Perugia“ Университети билан ҳамкорликда Касбий таълим агентлиги тизимидаги техникумда 6 ойлик “Ҳамшираларни итальян тилига ўқитиш курси” https://t.me/kasb_edu
👩⚕️ Эълон қилинган https://t.me/migratsiyaagentligiнатижалари:
— 1615 нафар номзод Италияда ишлаш истагини билдириб ариза топширди
— 85 нафар олий маълумотли (бакалавр ва магистр) ўрта тиббиёт ходимлари танлаб олинди.
📚Қўшма таълимнинг биринчи босқичида: 41 нафар иштирокчи “double degree” дастури орқали ўқитилади ва сертификатлаш жараёнлари Ўзбекистонда ташкил этилади.
💼 Сертификат олганлар эса Италияда юқори даромадли иш ўринларига https://t.me/uzbekistan24_tvnews
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
Migratsiya agentligi
2026年4月4日 11:20
🎥 Video
АҚШДАГИ МАВСУМИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА МУҲИМ МУРОЖААТ
🇺🇿🇺🇸 Миграция агентлиги ва АҚШнинг USAFARMLABOR ташкилоти ўртасидаги дастур бўйича дастлабки талабномалар олинди. Ҳозирда жараёнлар босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.
⚠️ Иш берувчининг маълумотига кўра, айрим фуқароларимиз томонидан ҳамкор ташкилот сайтларга ёки таркибидаги фермер хўжаликларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
❗️ ҚАТЪИЙ ЭСЛАТАМИЗ:
Иш берувчининг талабномаси асосида Миграция агентлиги танлов эълон қилганидан сўнг - белгиланган тартибда рўйхатдан ўтилади!
❌ Тўғридан-тўғри мурожаат — натижа бермайди
❌ Мустақил рўйхатдан ўтиш — фойдасиз.
‼️ Воситачилар ва пулли “таклиф”ларга алданманг!
📣 Расмий маълумотлар эълон қилинишини кутинг, фақат ишончли манбаларга таянинг.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
67,600
Migratsiya agentligi
2026年4月4日 11:20
📷 Photo
Миграция агентлиги Жаҳон матбуотида
🇮🇹 Италиянинг нуфузли — https://www.ilrestodelcarlino.it/ferrara/cronaca/i-braccianti-arrivano-dalluzbekistan-i-6471d7bb нашри Ўзбекистонлик мавсумий ишчиларнинг Италияга келиши ҳақида хабар берди.
📰Нашрга кўра:
▪️ҳамюртларимиз Италиянинг Феррара ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинади, иш жойи билан бирга яшаш шароитлари ҳам яратилади;
▪️ўзбекистонлик ишчилар интизомли ва ишга тайёр кадр сифатида баҳоланмоқда. Улар дастлаб мева саралаш ва қадоқлаш, кейинчалик далаларда ҳам фаолият юритади;
▪️ ишчилар махсус тайёргарлик ва мослашув жараёнларидан ўтади;
▪️лойиҳа пилот тарзда бошланган бўлиб, келгусида минглаб ишчиларни қамраб олиши кутилмоқда.
🔗 Манба:
https://www.ilrestodelcarlino.it/ferrara/cronaca/i-braccianti-arrivano-dalluzbekistan-i-6471d7bb
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
41,200
Migratsiya agentligi
2026年4月4日 11:20
📷 Photo
🇺🇿🇷🇺Жорий йилнинг 24–25 март кунлари миграция соҳасидаги вазиятни ўрганиш бўйича Ўзбекистон–Россия идоралараро ишчи гуруҳининг иккинчи йиғилиши бўлиб https://t.me/uzbprokuratura
📋 Шунингдек, Россия Федерацияси Бош прокурори ўринбосари П. Городов бошчилигида — Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш, Фан ва олий таълим ҳамда Меҳнат вазирликлари масъулларидан иборат делегация Тошкент шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида бўлди.
Расмийлар, хорижда ишлаш истагидаги ҳамюртларимизни касб ва тилга тайёрлаш, шунингдек, рус тили сертификатини бериш жараёнлари билан танишди.
✍️ Шу куни марказда бўлиб ўтаётган Россия иш берувчилари танлови иштирокчилари билан ҳам суҳбатлашиб мавжуд муаммолар ўрганилди.
Видеода батафсил
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
68,900
Migratsiya agentligi
2026年3月31日 23:31
📷 Photo
🇺🇿🇩🇪 Германиянинг гўшт саноатида ўзбекистонликлар!
📍 Бухорода бошланган пилот лойиҳа натижасида 10 нафар ҳамюртимиз гўштни қайта ишлаш йўналишида Германияга ишга жойлаштирилди.
🤝 Ушбу тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кенгайтириш мақсадида Миграция Агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Германиянинг “Premium Food Group” компанияси раҳбари Thomas Förster ўртасида келишув имзоланди.
✍️ Келишувга кўра, ҳозирда Бухорода шу соҳада таҳсил олаётган 100 нафар ҳамюртимиз жорий йилнинг ўзида Германияда иш билан таъминланади.
📊 Шунингдек, кейинги манзиллар — Нукус ва Термиз шаҳарларида ҳам мазкур йўналишда таълимни йўлга қўйиш ҳамда битирувчиларни Германияда юқори даромадли иш ўринларига жойлаштириш тизими жорий этилади.
Маълумот учун: “Premium Food Group” Германиянинг йирик озиқ-овқат концернларидан бири бўлиб, 21 мингга яқин ходимга эга ва 160 дан ортиқ компанияни бирлаштиради. Асосий йўналишлари — қассобчилик, гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ва логистика.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
47,300
Migratsiya agentligi
2026年3月29日 00:12
🎥 Video
Бош прокуратурада миграция соҳасидаги вазиятни ўрганиш бўйича Ўзбекистон-Россия идоралараро ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда икки давлат миграция масалалари, фуқаролар ҳуқуқлари ҳимояси ва меҳнат қонунчилигига риоя қилишни таъминлаш, экстремизмга қарши кураш, ахборот алмашинуви орқали ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Бош прокуратуралари меҳнатга келаётган икки давлат фуқароларининг ҳуқуқлари устидан назорат ва мониторингни кучайтириш мажбуриятини олдилар.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
29,700
103
Migratsiya agentligi
2026年3月29日 00:12
📷 Photo
#Tahlil
🇦🇺 Австралияда миграция рекорд даражага етди
Австралияга сўнгги 12 ойда 500 мингга яқин хорижлик кириб келган — бу тарихий рекорд.
📊 Асосий сабаблар:
▪️ COVIDдан кейин чегаралар очилиши
▪️ Халқаро талабалар ва вақтинчалик визалар кескин ошгани (3 млн нафар вақтинчалик виза эгалари мавжуд)
▪️ Иқтисодиётда ишчи кучига юқори талаб
📉Келиб чиқаётган муаммолар:
▪️ Уй-жой танқислиги
▪️ Ижара ва яшаш харажатлари ошмоқда
▪️ Миграция сиёсати танқид қилинмоқда
🏛 Ҳукумат позицияси:
▪️ Миграцияни босқичма-босқич камайтириш режалаштирилган
▪️ Виза қоидалари, айниқса талабалар учун, қатъийлаштирилмоқда
❗️Хулоса: Миграция иқтисодиётни қўллаб-қувватлаяпти, лекин ижтимоий босимни оширмоқда.
📌 Тенденция: Давлатлар миграцияни чеклаб, фақат керакли кадрларни танламоқда.
✍️Ривожланган давлатларда ишламоқчи бўлсангиз албатта тил ва касб ўрганинг!
https://www.news.com.au/national/politics/australia-takes-in-record-number-of-migrants-in-12-months-albanese-plan-in-tatters/news-story/e34dd241ff00fc098a062ecf28b18894?utm_source=chatgpt.com
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
Migratsiya agentligi
2026年3月29日 00:12
🎥 Video
🇺🇿🇺🇸 КЕЙИНГИ МАНЗИЛ — АҚШ Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев АҚШнинг USA Farm Labor ташкилоти раҳбари Manuel Fick билан музокара олиб борди. 🔰 Маълумот ўрнида: мазкур ташкилот 22 йилдан буён H-2A дастури доирасида Қўшма Штатлардаги қишлоқ хўжалиги…
33,500
414
Migratsiya agentligi
2026年3月29日 00:12
📷 Photo
БУЮК БРИТАНИЯ, АҚШ, ЭНДИ ЭСА — ИТАЛИЯ!
🇺🇿🇮🇹 Миграция Агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Италия Қишлоқ хўжалиги вазири Franchesko Lollobrijida, шунингдек, “Confagricoltura” ташкилоти вице-президенти Luka Brondelli иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
✍️Унда ҳамюртларимизни Италиянинг аграр соҳасига ишга жалб этиш бўйича муҳим келишувларга эришилди.
🤝 Хусусан, Миграция агентлиги ҳамда Италиянинг “Associazione Imprese Ortofrutticole“ ташкилоти ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.
Келишувга кўра, юртдошларимиз Италияга 3 ойдан 9 ойгача бўлган мавсумий ишларга жалб этилади.
🌱Маълумот учун: ушбу ассоциация Италияда мева-сабзавот соҳасидаги 35 дан ортиқ йирик компанияни бирлаштириб, фермерликдан тортиб қайта ишлаш, логистика ва экспортгача бўлган тўлиқ агросаноат занжирини қамраб олади. Асосий маҳсулотлари: олма, киви, анор, қулупнай каби мевалар.
👤 Ассоциация президенти Marco Salvi жорий йилнинг ўзида пилот лойиҳа доирасида 100 нафар ўзбекистонликни иш билан таъминлашга тайёр эканлигини билдирди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —