Пулларни сарфланишини жамоатчилик назорат қилиши керак. Агар буни ҳам ярмини ўғрилайдиган бўлишса, сиёсатга хиёнат бўлади - Шавкат Мирзиёев:
Мурожаат: @Revizorro_xabar_bot
@RevizorUz is a growing community focused on revizorro_xabar_bot and related topics
Нишон туман ҳокими туман маданият бўлимига 26-март куни тумандаги “22-сон Талимаржон маданият маркази” биносида намойиш этилган Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган “Йиллар армони” номли спектакли харажатлари учун 20 000 000 (йигирма миллион) сўм маблағ ажратди.
Ўзбекистон давлат драма театри ижодкорлари томонидан спектакл қўйилган экан.
👉 https://e-qaror.gov.uz/doc/2955537
1,900
8
0
РевиZorro
2026年5月15日 02:32
📷 Photo
@RevizorUz канали 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги 'Ахборот технологиялари маркази' ДУК томонидан қўллаб қувватланадиган https://xarid.imv.uz/contracts ни хотирлайди. Бечора бюджет ташкилотларининг…
1,120
0
РевиZorro
2026年5月15日 02:32
Belgilanmagan joylarda o‘zboshimchalik bilan o‘rnatilgan qurilmalar qat’iy nazoratga olinadi
#ESLATMA
Aholiga sifatli xizmat ko‘rsatish hamda yanada qulay va xavfsiz muhit yaratish maqsadida hududimizda bir qator chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Qonun osti hujjatlariga muvofiq, belgilanmagan joylarda o‘zboshimchalik bilan o‘rnatilgan barcha turdagi qurilmalar qat’iy nazorat ostiga olinadi hamda belgilangan tartibda bartaraf etiladi.
Shu munosabat bilan barcha fuqarolardan: — qonun talablariga qat’iy rioya etish;
— noqonuniy qurilmalar o‘rnatmaslik;
— hudud obodonchiligi va tartibiga befarq bo‘lmaslik so‘raladi.
Tartib-intizom va qonunlarga hurmat — har birimizning burchimizdir.
1,980
0
РевиZorro
2026年5月15日 02:32
🎥 Video
🗓 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини "Халқаро матбуот эркинлиги куни" деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.
Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларга 3 май –Жаҳон Матбуоти эркинлиги куни муборак бўлсин.
2,310
2
РевиZorro
2026年5月15日 02:32
📷 Photo
канали 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги 'Ахборот технологиялари маркази' ДУК томонидан қўллаб қувватланадиган https://xarid.imv.uz/contracts ни хотирлайди.
Бечора бюджет ташкилотларининг шартномалари ҳақида маълумот оладиган яхши ва фойдали сайт манзили эди. Кўп фойдаланар эдик...
Хозирда бюджет ташкилотларининг 13.04.2026 кунидан кейинги шартномаларини кўрсатмаяпди.
Сайт тест режимида ишлаяпди, ҳаммаси яхши бўбкетар деб анча вақт кутдик. мана салкам 1 ой бўлади. Балки масъуллар чора кўриб қолар энди.
Бу сайт манзилини хотирлаймиз ва қадрлаймиз!
1,820
3
РевиZorro
2026年5月15日 02:32
📷 Photo
Яккабоғнинг "жирный" ерлари 🤲
Яккабоғда ерларни ноқонуний эгаллаб олишларини текширадиган, назорат қиладиган ташкилот борми?
Мана бу ерни ҳам бора-бора ноқонуний эгалланиб олинишига йўл қўйилмаслик керак.
Яккабоғ туман дехқон бозори олдидаги мана бу жойда темир профиллардан нималардир қуриб олинмоқда.
локация: https://maps.app.goo.gl/XP9GM9vCJEBd4t249
Энди астагина вақт ўтказиб ойналарини қўйиб олишса бўлди, марра уларники.
Хужжати бўлса майли лекин хужжатсиз бўлса буздириб ташлаш керак.
📍Яккабоғда бундан аввал ҳам худди шу ерни орқасида қурилаётган биноларни ноқонунийлигини аввалги ҳоким Лутфиддин Абдуллаев .
👉 Туман ҳокими бошчилигида ишчи гуруҳ ташкил этилган эди.
👉 Текширув натижасида қурилиш қонунбузарлик асосида амалга оширилаётгани ва дарахтларга зарар етказиш ҳолатига йўл қўйилгани аниқланган эди.
👉 Улар томонидан қурилиш ишлари тўхтатилган эди.
👉 қурилма бузилиши бошланди дейилган эди.
👉 масъулларга нисбатан маъмурий жарима қўлланилиши белгиланди ҳам дейилган эди.
👉Мазкур ҳудудда яшил зона ташкил этилиши белгилаб олинди ҳам дейилган эди
Манба: https://t.me/yakkabog_rasmiy_uz
Афсуски.............
Афсуски, ўшанда ҳам қурилиш тўхтамай бугунги кунда у ерда кўплаб бинолар қурилди ва ўз ишини бошлаган. (суратларимизда орқадаги бинолар).
Шундан буён ҳоким ҳам тўхтата олмайдиган ишлар бор эканда деб қўяман.
Қани энди бунисини кўрамиз. Қонунийми ноқонунийми? Давом этадими тўхтайдими? ноқонуний бўлса буздириладими, ёки кўз юмиладими? Яна қанча вақт ўтказиб эътибордан четда қолдирилиб қуриб олинади.
РевиZorro
2026年5月15日 02:32
📷 Photo
Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошкармаси
1 куб. метр бетон қоришмасини 1.350.000 сўмдан олиши мумкин.
Шартнома 199.8 куб. метр бетон қоришмаси олиш учун. Суммаси 269 730 000.00 сўм
1,830
0
РевиZorro
2026年5月15日 02:32
📷 Photo
МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси 1 дона кўп қаватли уйлардан хонадон олиш бўйича 920,000,000 сўмлик танлов эълон қилди
Бош Прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси Бошқарма тизимида хизматни ўтаётган ходимлар учун 1 дона хизмат уйи (кўп қаватли уйлардан хонадон) харид қилишга деб танлов эълон қилди.
👉 https://etender.uzex.uz/lot/481229
афсуски хеч ким савдога қатнашмаганлиги сабабли Савдо амалга ошмади...\
1,530
1
РевиZorro
2026年5月15日 02:32
📷 Photo
Туш кўрибман. Тушимда раддомидаги шоввоз докторлар ёзган ретцептлари интернетга чиқиб кетмаслиги учун янгилик яратибди.
Улар энди бемор қўлига қоғоз бермасдан премой аптекага телефон қилиб одам жўнатаётганини айтиб ўзи телефондан дорилар рўйхатини айтиб турибди экан. Бемор эса ўша аптекага бориб пулини тўлаб дориларни олиб келади экан.
Беморларга эса текшириш келиб қолса "ўзим олиб келдим, ўз хохишим билан оляпман" дейиш ўргатиб қўйилаётган эмиш.
мана шу расмдаги 2 эркак ва 1 аёл докторлар тушимга роса киргани кирганда. Яна хеч нарса бўлмаяпдику деб кулиб туришини қаранглар... Қачон бу ёмон тушлардан қутулсам а
1,910
15
РевиZorro
2026年5月15日 02:32
📷 Photo
Яккабоғ туманида дарахт кесиб кетилибди.
Кимга халал берди экан? Ёки дарахт ўрни кимгадир керак бўлиб қолдими?
Масъуллар кесган одамни излаяпмиз деди. Кўрамиз нима бўлар экан.
Бозор худудидаги камералар нима дер экан энди.
Хавфсиз шаҳар тизимичи?
Айбдор топилармикан?
2,220
8
РевиZorro
2026年4月4日 23:49
📷 Photo
Ижтимоий тармоқларда Яккабоғни марказида жойлашган ,,Чўмич" маҳалласидаги мана бу кўча ахволини кўриб Ободонлаштириш бошқармалари миллиардлаб ҳаражат қилиб қум-шағал аралашмаси олади, катта-катта техникалар олади лекин нахотки марказда ҳали ҳам мана шундай шағалга зор кўчаларимиз бўлса деб юбордим.
Яккабоғ туман ободонлаштириш бошқармасининг қум-шағал аралашмаси шартномаларига назар ташласам улар 2025 йилда қум-шағал олиш учун шартнома қилган. 2026 да хозирча тополмадим.
https://xt-xarid.uz/contract/5395700.1.1/core
https://xt-xarid.uz/contract/5395693.1.1/core
ушбу 2 та шартнома билан 6.688 ҳамда 10.000 жаъми 16.688 куб. метр қум шағал олинади.
Майли 2025 йил олинганлар туман марказидаги ушбу кўчага етмаган экан 2026 йилда олинадиган маҳсулотимиз етиб қолар насиб...
П.с: ўтган йили каналимиз орқали айнан шу 2 та шартномани ва
"бир дона юк машинасига 20 куб метр қум-шағал кетса ҳам 834 машина қум-шағал тўкилар экан Яккабоғга. 👍
Бунча қум-шағални қайерга тўкишса-е??? 🧐🧐" деган эканмиз 😁
Қойил 800 машина қум-шағалдан марказдаги бир кўча қолиб кетибди.
РевиZorro
2026年4月4日 23:49
📷 Photo
Мен сени кўряппааан...
Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси
1)📍 ва ZUBAYR 2O25 MAHALLA SERVIS KOMPANIYASI мчж ўртасида 03.03.2026 куни товар "Панель центральной стойки" техник параметри "Куёш панелли светодиод ёритгич 400V IP65 харид килиш ва (урнатилиши билан бирга)" бўлган махсулот учун 2 та шартнома чиқди.
Шартномалар умумий қиймати 1.356.878.500 сўм.
Энг қизиғини айтаман.
👉 товар тоифаси "Средства автотранспортные, прицепы и полуприцепы" бўлиб турибди.
Биржа модератори қаққаравотти?????????? Севимли калбош биржадагилар кўзини шамғала қилмагандур а???? Қачондан буён бунақа бўбқолди???
мана шартнома чиққан ва 2 кун турган лот.
https://xarid.uzex.uz/shop/lot-details/5016528
https://xarid.uzex.uz/shop/lot-details/5016525
2 )📍 31.03.2026 куни ҳам Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси билан ҳудди шу махсулотлар учун 2 та шартнома чиққан ва бекор бўлган. Бекор бўлиши сабаби бизга қоронғу. Унда етказиб берувчи Тошкент вилоятидан бўлган.
2 та шартноманинг умумий сўммаси 1.085.600.013 сўм бўлган
бунда ҳам товар тоифаси "Средства автотранспортные, прицепы и полуприцепы" бўлган.
Агар 03.03.2026 даги эмас мана шу шартномалар орқали махсулот олишганда 271.278.487 сўм давлат бюджетига қолган бўлар эди. (1.356.878.500-1.085.600.013 = 271.278.487)
3)📍 Бошқарма ҳудди шу махсулотларни олиш учун 2026 март ойида "HAYOT BIRJA" АЖнинг давлат харидлари электрон тизимида Энг яхши таклифлар танловини ўтказган. 👉 https://xt-xarid.uz/procedure/6869833/core
танловда 4 та иштирокчи катнашган. 03.03.2026 йилдаги ғолиб ZUBAYR 2O25 MAHALLA SERVIS KOMPANIYASI мчж ҳам қатнашган лекин ғолиб бўла олмаган. 1.349.925.000 нарх таклифини берган. Захира ғолиб бўлган. Бу иштирокчилар орасидан энг юқори нарх бўлган.
Наманган вилоятидан бўлган СП "GLOBAL TEX PROM SERVIS" ғолиб бўлган. 1.110.091.136 UZS нарх таклифини берган.
Бу танлов натижалари ҳам бекор қилинган. Бекор қилиниш сабабини топа олмадик. "Жараённи бекор қилиш сабаби:
Комиссия аъзолари билан келишган холда бекор килинган" деган гапни топа олдик холос. Қонуний асос келтирилмаган.
Танлов ссилкасида ҳам "Жараённи бекор қилиш учун асос илова-файлсиз жараён бекор қилинган" деб маълумот чиқиб турибди.
Агар 03.03.2026 даги эмас мана шу шартномалар орқали махсулот олишганда 246.787.364 сўм давлат бюджетига қолган бўлар эди. (1.356.878.500-1.110.091.136 = 246.787.364)
✏️ 3 та танлов ўтибди. ZUBAYR 2O25 MAHALLA SERVIS KOMPANIYASI мчж барчасида қатнашган десак адашмаган бўлсак керак. Мана энг охири шу фирма ғолиб бўлди. Қани кўрамиз энди. Бу шартномалар ҳам бекор бўладими ёки шу шартномалар орқали махсулот олинадими.
Агар 03.03.2026 даги ZUBAYR 2O25 MAHALLA SERVIS KOMPANIYASI мчж билан бўлган шартномалар орқали махсулот олинса аввалги 2 та танлов натижалари нега бекор қилингани сабабини қонуний асосда ўрганиш керак.
Чунки улар бекор қилинмаса ZUBAYR 2O25 MAHALLA SERVIS KOMPANIYASI мчж шартномалари нархидан аааанча арзон олинарди ва давлат бюджетига катта миқдорда фойда қолар эди.
П.с: аввалги 2 та ғолиб ҳам Қашқадарё вилоятидан бўлмаган экан. ZUBAYR 2O25 MAHALLA SERVIS KOMPANIYASI мчж эса Қашқадарё вилоятидан экан. РевизорУз вилоятимиз фирмаларига қарши чиқди. Душман бу, пул четга чиқиб кетгандан кўра ўзимизга қолгани яхшимасми дейишмаса бўлди. Шундай бахона билан нархлар ўртасидаги катта миқдордари фарқ ҳам оқланиб кетмаса бўлди 😄
РевиZorro
2026年4月4日 23:49
Интерактивная панель Papirus LT86
Яъни 86 дюйм экаранли Интерактив доскани Дехқонобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими 24.000.000 гача бўлган нархларда олиши учун кўплаб шартнома чиқди.
Етказиб берувчи АЗИЗБЕК ОФСЕТ БАРАКА МЧЖ.
75 дюйм экранли Интерактив доскани 25 млндан ураётган буюртмачилар ҳамда тадбиркорлар энди шунга қараб савдо амалга ошираверинглар...
Биз учун энди арзон ва қимматини таққослаш варианти топилди 😀
875
1
0
РевиZorro
2026年4月4日 23:49
📷 Photo
Миришкор туман Ободонлаштириш
бошкармаси
1 кв.метр "Профнастил с полимерным покрытием" ни 199,950 сўмдан олиши мумкин.
Жаъми 1580 кв.метр. шартноманинг умумий қиймати 315,921,000
Нарх ўрганувчилар бир қараб қўйинглар.....
сунъий интеллект ҳам нархни анча арзон кўрсатмоқда...
https://www.google.com/search?q=Профнастил+с+полимерным+покрытием+толщиной+0,4мм+narxi&sca_esv=e18616a4d636eb23&rlz=1C1GCEA_enUZ1042UZ1042&udm=50&fbs=ADc_l-bs2zYa4_vOddERTHH0rF8CQjbTis8MJjev_mS43eVH5eNMymoWKJHrLOg4se9ggvxhC2rz5489FcZh85vTV0FIr6jcrUuPfoECxzQoVqDSMSrRJvGYE2wxbD6AB7F4SMxUYruLlutXx9dE7rPvXNMT0BBCHotQxWwAA69wNRuGHMTyiHxQagIfTbrERXghwSrxujW3e954SzVFnQ4jwNc_WvWJLGlUeDJKT4QRsThYxlq2ONI&aep=1&ntc=1&sa=X&ved=2ahUKEwiB7P2iu9GTAxWpAhAIHZe8I84Q2J8OegQIBxAE&biw=2048&bih=926&dpr=0.94&mstk=AUtExfCcC3G5qDuWff2G3aaZN0D1kAagglR-TpCrlfF9LlUd9_LCZ0ib5-jm8FCaqn7Hg6MskOybmdrfVxewWvr_CU8rfjo96SWgv1hCbUxr2sOnsJXBFVjINaYvGnCClgEVUtZJoqdiH2RCMihS9AUNhrYO_qR31kXFSN4&csuir=1👈
П.с: Уйингизга туника шиферни 200 мингдан оласизми? мен яқинда 2 кв.метрни 60 мингдан 120 минга олгандим 😀
РевиZorro
2026年4月4日 23:49
📷 Photo
Қарши шаҳар ободонлаштириш борқармаси
Виола кўчати олиши учун 2 та шартнома чиқди.
жаъми 314 280 дона кўчат 3499 сўмдан олинади.
шартномалар умумий қиймати 1.099.679.716 сўм.
300 минг гул .... Қойил. Қарши гуллар шахри бўладими дейман 😀
Виола кўчати нархлари қандай ўзи?
891
4
РевиZorro
2026年4月1日 03:30
📷 Photo
Маҳаллалар уюшмаси Чироқчи тумани бўлими
ҳамда "SHOHJAHON NEW PRENT" MCHJ ўртасида 27.03.2026 й куни 7.999.999 сўмдан моноблок олиш учун 9 та шартнома чиққан эди.
моноблок параметрлари: Моноблок ZIPMARK G24-2010 Intel Core i5 - 12400, DDR 4 8GB, SSD Sata 512GB, 23.8" IPS FullHD. Keyboard and mouse.
ҳудди шу куни PREMIUM BRAND MEGA GRAND MCHJ билан ҳам 1 дона моноблок олиш учун шартнома чиққан.
бунда нарх 9,488,500 сўмдан. Моноблоклар параметрлари эса 7.999.999 сўмлик шартномалардаги билан бир хил.
Буни қарангки, арзон (7.999.999 сўмдан) олиниши мумкин бўлган 9 та шартнома бекор бўлибди. 1 та 9,488,500 сўмлик шартнома эса ғазначиликдан рўйхатдан ўтди.
Майли бекор бўлганлари балки яхшиликкадир. чунки янаям арзонроқ олиниши мумкин сабаби 👇
Маҳаллалар уюшмаси Чироқчи тумани бўлими олаётган моноблокдан кучлироқ бўлган моноблок
👉 Моноблок ZIPMARK G24-2010 Intel Core i5 - 12400, DDR 4 16GB, SSD Sata 1000GB, 23.8" IPS FullHD. Keyboard and mouse. ни
Қарши шаҳар ҳокимлиги АЗИЗБЕК ОФСЕТ БАРАКА МЧЖдан 7.450.000 сўмдан 10 та олади.
738
РевиZorro
2026年4月1日 03:30
📷 Photo
мана бу ердан мактабгача ва мактаб таълими тизимида овқатланишни ташкил этишга оид кўплаб хужжатлар ҳақида маълумот олиш мумкин экан.
XDFU хужжатлар илова қилинган.
уни ўқиб бемалол кўп нарса билиб олса бўлади 😄
Қизиққанлар учун марҳамат
👉 https://xarid.uzex.uz/purchase/e-direct-purchase/408807/det
Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Қашқадарё вилоят ҳокимига ёзган XDFU хати
ва Қашқадарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг XDFU хати мавжуд.
815
0
РевиZorro
2026年4月1日 03:30
🎥 Video
Какку услуби... 😁
(Ҳаётдан олинган)
1,010
5
0
РевиZorro
2026年4月1日 03:30
📷 Photo
Қарши давлат техника университети 70.000.000 сўмга адвакатлик хизматлари учун шартнома қилибди.
Шартноманинг предмети Адвокатура томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2-1001-2503/111297-сонли иш юзасидан 16.01.2026 йилдаги ҳал қилув қарори устидан юқори суд инстанцияларига шикоят қилинишида юридик ёрдам кўрсатилиши.
манба: https://xarid.uzex.uz/purchase/e-direct-purchase/314880/details
909
2
РевиZorro
2026年4月1日 03:30
📷 Photo
Табибим ўзи бемор бўлмаса бўлди 🤲
янги ташкил этилган Ўзбекистонда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг 11 та шартномаси чиқибди.
Барчасида 1 та фирма ғолиб бўлган.
Барчасида 1 та шу фирма қатнашган. рақиб қатнашмаган рақобат бўлмаган.
Бу бахтли тасодиф биз учун шубхали фикр уйғотадида барибир 😢 нахотки Тошкентда нарх таклифи берадиган бошқа мебель фирмалар йўқ бўлса...
Эсалатиб ўтамиз, Мухтарам президентимиз 2026 йил 6-фервалдаги фармонига асосан саноат кооперацияси ва давлат харидлари соҳасида ягона ва мувофиқлаштирилган давлат сиёсатини йўлга қўйиш мақсадида ушбу йўналишда ягона бошқарувни жорий этиш орқали янги агентлик ва унинг бошқарув кенгашини тузиш тўғрисида кўрсатма берилганди.
шу муносабат билан Ўзбекистонда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ташкил этилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги вазифа, функция ва ваколатлари Агентликка ўтказилиши белгиланган эди.
Манба: https://xt-xarid.uz/contract?tabid_tab=4&queryText=312786510
968
РевиZorro
2026年4月1日 03:30
📷 Photo
Миришкор туман ободонлаштириш бошқармаси
500.000 сўмдан 1400 дона Стадион учун пластик ўриндиқни 700.000.000 сўмга олиши мумкин.
https://xt-xarid.uz/contract/6920366.1.1/core
етказиб берувчи "BOSSS GRAND ROAD" мчж.
👉 энг қизиғи ўзи 26-март соат 17:21 да шартнома чиққан.
Фактура ҳақидаги маълумот ҳам 26-март бўлиб турибди. (26-март 17:30 дан кейинни ўзида кечни-кеч демай ҳамма ҳужжатли ишларни тахлаб ташлашганми шунда?)
фактура ўже тасдиқланган бўлиб турибди.
Фактура тасдиқланди дегани бу махсулот қабул қилиб олинди дегани бўлса керак а?
👉 шартнома ижроси эса "якунланди" деб турибди. Бу ишлар тугади деган.
Тезкорликка қойил қолиш керак. Пуллар ҳам чиқиб кетгандир.
👉 Бу савдода ҳам 1 та ғолиб иштирокчи қатнашган. Бошқа таклиф берувчи бўлмаган. Эълон бўлмаганда бошқа))
👉 ушбу шартнома яратилган ва "BOSSS GRAND ROAD" мчж жойлаштирган https://xt-xarid.uz/ad/6920366/core эълонга илова қилинган стуллар сурати https://flagma.uz/ сайтида ҳам бир эълонда илова қилинган ва унда 100.000 сўмдан сотилиши айтилган. 👉 https://flagma.uz/ru/sideniya-dlya-stadionov-o2017475.html
👉 Ушбу савдодан давлат бюджетига 1 сўм ҳам фойда қолмаган.
https://xarid.imv.uz/lot-info/262111146920366
Наоборот агар ростан бу нарса 100 мингдан бўлиб 500 мингдан олинаётган бўлса бюджетга каааатта минус.
РевиZorro
2026年4月1日 03:30
📷 Photo
Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг 2026-йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига Вилоятнинг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига 473 дона зарур компьютер техникалари сотиб олиб бериш билан боғлиқ харажатлар учун 3 млрд 152 млн сўм ажратди.
https://e-qaror.gov.uz/doc/2869292
П.с: энди тиббиёт бирлашмалари савдолари авжига чиқадими дейман. Бу катта ва оғир ишни кўўўпини қайси фирма олса...
Янгиликни зўри... 2026 йил март ойи...
Гузор туман СЭOM ва ЖСХ 40 квт қуёш станциясини 279.600.000 сўмга сотиб олди.
Уни ўрнатиш учун ҳам яна ишга тушуриш ва монтаж қилиш хизматлари учун 20.400.000 сўмлик шартнома қилди.
Бу биз учун янгилик хисобланади. Сабаби шу вақтгача қуёш панелларини етказиб берувчилар уни ўрнатиб ишга тушуриб беради деб юрардик...
Нархига келадиган бўлсак, Гузор туман СЭOM ва ЖСХ қуёш станцияси ҳамда уни ишга тушуриш ва монтаж қилиш учун теп-текис 300.000.000 ишлатган.
300.000.000/40= 7,500,000
Қуёш станцияси етказиб берувчиси "ALGORITM SOLAR-X" мчж
Уни ишга тушуриш ва монтаж қилувчи "AVRORA GOLD QURILISHLARI" XK
п.с: Кимдир ёзган шикоят аризасида ҳақиқий қуёш панеллари нархи 3.500.000-4.000.000 сўм атрофида деганмиди?
946
РевиZorro
2026年3月30日 10:50
📷 Photo
1 сотих парник қуриш хизмати.
Барча қурилиш ашёлари буюртмачи томонидан етказиб
берилади.
тайёр махсулотга фақат қуриб бериш қиммат эмасми?
918
1
РевиZorro
2026年3月30日 10:50
📷 Photo
Ғузор тумани...
Ғузор туман СЭOM ва ЖСХи ҳам эътиборли бўлиши керак.
Мана бу шартномада ҳам лазейка мавжуд.
Бу ерда ҳам моноблок процессори ҳақида шунчаки Intel Core i7 ёзилган. Дехқончасига айтадиган бўлсак оила ёзилган авлод ёзилмаган... (бекор қилинган чироқчи ММТБ шартномасида ҳам шунақа эди)
Intel Core i7 ни эса 14 тадан ортиқ авлоди мавжуд экан. (маъмулот олишда сунъий интелекдан фойдаланшни маслаҳат берган дўстимизга раҳмат)
❗️Шартнома тузилди, энди ушбу шартномага аосан етказиб берувчи Intel Core i7 ни энг оддий ва арзонгина, уни қўйса моноблок нархи ҳам анча арзон бўлиши мумкин бўлган авлодини қўйиб моноблок обориб берса ҳам бўлади. Хеч ким хеч нарса қила олмайди, дея олмайди. Бу ҳуқуқий жихатдан ҳам етказиб берувчи томонга тўғри. (бекор қилинган чироқчи ММТБ шартномасида ҳам шунақа деган эдик)
👉 Шундай экан Ғузор туманидаги ҳурматли давлат пулларини мақсадли ва ўринли ишлатилишини назорат қилувчи органлар мусъулларига!
Ушбу шартнома бандларини ҳуқуқий жиҳатдан хам мустахкамлаш керак. қўшимча шартнома қилиш керак ёки шартномани бекор қилиб қайтадан савдо ўтказиш керак.
майли етказиб берувчи Intel Core i7 ни энг зўр, энг охирги авлодини қўйиб берсин лекин буни ҳам ҳуқуқий томондан мустахкамлаб қоғоз гапирадиган қилиб қўйиш керак.
👉 Бошқа моноблок олишни ҳоҳлаган буюртмачилар ҳам келгусида бўлиши мумкин бўлган шартномаларга шунга эътибор берсинлар...
👉 Назорат қилувчи масъуллар мана шундай лазейкалар қолиб кетмаслигига топшириқлар берсинлар! (албатта истак ва хозиш бўлса...)
п.с: Бизга аламлиси бу гапларни кўпини аввалги постларимизда ҳам айтганмиз...
Чироқчи туман ММТБ шартномаси балки шу лозейкадан фойдаланилмасин деб бекор қилингандир.
РевиZorro
2026年3月27日 09:29
📷 Photo
Шу ерда турсин...
👍 👍 👍
Қамаши туман 49 Оилавий поликлиникаси
Қамаши туман Пахтобод оилавий шифокорлик пункти
Қамаши Гулустон оилавий шифокорлик пункти
27 дюйм экранли моноблокни 5.450.000 сўмдан олар экан.
Тўғриси бу нархга кўриб хайрон бўлдим. Чунки хозирги кунда бу нархга 24 дюйм экранлик олишолмаяпди пачти. 27 дюйм экранликни эса бундан 2 баравар қиммат нарх бўлган 11 млндан ҳам камдан кам шартнома кўрасиз. 11 млндан қиммат олишмоқда... Тўғри уларни характеристикаси бундан фарқ қилар лекин бу ҳам жуда оддий эмас.
Қамаши туман 49 Оилавий поликлиникаси оладиган моноблок параметрлари: Моноблок ZIPMARK G24-2010 Intel Core i5 - 2400, DDR 3 8GB, SSD Sata 256GB, 27" IPS FullHD. Keyboard and mouse.
ҳаммасига етказиб берувчи NEW OILA BARAKA мчж.
1,240
РевиZorro
2026年3月27日 09:29
📷 Photo
Чироқчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда "AZIZBEK OFSET BARAKA" мчж ўртасида 8.000.000 сўмдан жаъми 10 та моноблок олиниши керак бўлган шартномалар бекор қилинибди.
Бекор қилиниш сабаби бизга ноъмалум...
Ушбу шартномалар юсазидан биз шартномада лазейкалар мавжудлиги яъни процессор ҳақида шунчаки Intel Core i3 ёзилгани буни эса моделига аниқлик киритиб унинг рақамлари ёзилмаганини, бу эса етказиб берувчи Intel Core i3 ни энг оддий ва арзонгина, уни қўйса моноблок 4-5-6 млнга баҳоланиши мумкин бўлган авлодини қўйиб моноблок обориб берса ҳам бўлишини. Шундай бўлса ҳам ҳеч ким хеч нарса қила олмаслиги, дея олмаслигини. Бу ҳуқуқий жихатдан ҳам етказиб берувчи томонга тўғри эканлигини ёзган эдик.
Шу билан бир қаторда давлат пулларини мақсадли ва ўринли ишлатилишини назорат қилувчи органлар мусъулларига
Ушбу шартномалар бандларини ҳуқуқий жиҳатдан хам мустахкамлаш кераклигини, қўшимча шартнома қилиш керак ёки шартномани бекор қилиб қайтадан савдо ўтказиш керак эканлигини айтган эдик.
Балки шу сабаб бекор қилингандир...