Наманганда сел сой устидаги кўприкни олиб кетди
Тарқалган видеоларда кучли сел оқими оқибатида кўприк вайрон бўлганини кўриш мумкин.
Айтилишича, ҳодиса содир бўлган ҳудудда ҳайдовчи ва йўловчиларни огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари ёки чеклов чоралари ўрнатилмаган.
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==
2,650
2
EFFECT.UZ | Расмий канал
11-may, 2026, 11:12
📷 Photo
Россиянинг бир нечта ҳудудларида кучли қор бўрони кузатилмоқда
Россиянинг Ханти-Манси автоном округида май ойида кузатилган кучли қор ёғиши ва шамол оқибатида ўн минглаб аҳоли электр таъминотисиз қолди.
Перм ўлкаси, Свердловск вилояти ҳамда Тюмен ҳудудларида дарахтлар қулаб, электр тармоқлари узилган. Айрим йўллар қор билан қоплангани айтилмоқда.
Шунингдек, бир қатор аҳоли пунктларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Мутасадди хизматлар авария оқибатларини бартараф этиш ва таъминотни тиклаш ишларини олиб бормоқда.
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==
2,740
EFFECT.UZ | Расмий канал
11-may, 2026, 11:12
📷 Photo
Йил якунигача 1 800 та янги автобус олиб келинади
Президент Шавкат Мирзиёев йил якунига қадар 1 800 та замонавий автобус харидини молиялаштириш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.
Унинг айтишича, 2026 йил охиригача тадбиркорларга автобус сотиб олиш учун алоҳида банк кредитлари ажратилади. Мазкур чоралар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантириш ва аҳолига қулайлик яратишга қаратилган.
Шунингдек, Миллий банк жорий йилнинг ўзида 1 000 та автобус хариди учун 100 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни режалаштирмоқда. Харид қилинадиган транспорт воситаларининг 600 таси газ двигателли, 400 таси эса замонавий электробуслардан иборат бўлади.
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==
2,760
EFFECT.UZ | Расмий канал
11-may, 2026, 11:12
🎥 Video
Фарғона вилоятининг Данғара туманида темир йўлга чиққан маст фуқаро ҳаракатланаётган поездни тўхтатмоқчи бўлди
Ҳодиса вақтида фуқаро темир йўлга чиқиб, ҳаракатланиб кетаётган поезд йўлини тўсишга уринган.
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==
2,730
1
EFFECT.UZ | Расмий канал
11-may, 2026, 11:12
🎥 Video
Қозоғистонда аёлни машина босиб, сўнг устидан юриб кетди
9 май куни Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳридаги турар жой бинолари ҳовлисига кириш қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Автомобиль бир аёлни уриб юборган, сўнг унинг устидан босиб ўтган. Ҳодиса кузатув камерасига ёзиб олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов доирасида ЙТҲнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш бўйича зарур суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==
2,900
1
EFFECT.UZ | Расмий канал
11-may, 2026, 11:12
📷 Photo
Ўзбекистонда солиқ тушумлари кескин ошди
2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда жами солиқ тушумлари 63,6 трлн сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга кўпдир.
Энг катта тушум фойда солиғи ҳиссасига тўғри келиб, ушбу кўрсаткич 20,4 трлн сўмга етган. Йиллик ўсиш 43 фоизни ташкил этган.
ҚҚС бўйича тушумлар 12,5 трлн сўмга етди ва 27 фоизга ошди. Жисмоний шахслар даромад солиғи эса 10,7 трлн сўмни ташкил қилиб, 15 фоизлик ўсиш қайд этилди.
Шунингдек, ер солиғи 2,8 трлн сўмга, мол-мулк солиғи 2,3 трлн сўмга етган. Айланмадан олинадиган солиқ ҳажми 0,6 трлн сўмни ташкил этган.
Сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи бўйича тушумлар эса 82 фоизга ошиб, 0,4 трлн сўмга етган.
Қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган корхоналар ҳам бюджетга катта миқдорда солиқ тўлагани маълум қилинди.
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==
EFFECT.UZ | Расмий канал
11-may, 2026, 11:12
🎥 Video
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Москва шаҳрида Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди
Тадбирларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирасига ҳурмат кўрсатилиб, ғалабага ҳисса қўшган халқлар жасорати эътироф этилди.
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==
АҚШнинг Денвер аэропортида фожеали ҳодиса юз берди: учиш-қўниш йўлагига чиқиб кетган эркакни самолёт уриб юборди
Маълум қилинишича, шахси ҳозирча аниқланмаган эркак аэропорт ҳудудидаги тўсиқдан ошиб ўтиб, орадан икки дақиқа ўтгач учиш-қўниш йўлагига чиққан.
Шу вақтда ҳаракатланаётган Airbus A321 русумли йўловчи самолёти уни уриб юборган. Оғир жароҳат олган эркак воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==
2,820
2
EFFECT.UZ | Расмий канал
25-apr, 2026, 03:41
⚡️Одамга ўхшаб, яшаб бўлмаяпти? – Бадбўй ҳидга чидаётган бўкаликлар…
Тошкент вилояти Бўка тумани Наврўз маҳалласидаги Ўзгариш кўчаси аҳолиси канализация муаммосидан шикоят қилмоқда.
Аҳолига кўра, ҳудудда қарийб бир йилдан буён оқова сувлар тўпланиб қолмоқда. Бу ҳолат кўчада ҳаракатланишни қийинлаштириб, атрофга кучли бадбўй ҳид тарқалишига сабаб бўлмоқда.
Фуқароларнинг таъкидлашича, масала юзасидан бир неча бор тегишли ташкилотларга мурожаат қилинган, аммо муаммо ҳозиргача ҳал этилмаган.
“Оқова сувлар йиғилиб қолади, кўчада юриш қийин. Энг ёмони — бадбўй ҳид бутун ҳудудга тарқалади. Ахир биз инсонмиз-ку”, — дейди маҳалла аҳолиси.
Қайд этилишича, вазият нафақат ноқулайлик туғдирмоқда, балки санитария нуқтаи назаридан ҳам жиддий хавф келтириб чиқармоқда. Айни пайтда аҳоли масъул идоралардан расмий муносабат ва амалий чоралар кутмоқда.
👉 https://youtu.be/KGeHLqGI6sQ
2,110
3
EFFECT.UZ | Расмий канал
25-apr, 2026, 03:41
📷 Photo
⚡️Пул тўланган, лекин уйдан дарак йўқ — “Izmir Art Stroy” қуруқ ваъдадан бошқасини биладими? Тошкент шаҳрида жойлашган “Izmir Art Stroy” қурилиш компанияси томонидан уй сотиб олган фуқаролар қарийб икки йилдан буён ўз хонадонларига кўчиб кира олмаяпти. Шартномага…
1,950
2
EFFECT.UZ | Расмий канал
25-apr, 2026, 03:41
📷 Photo
Электр йўқотиши кўп бўлган туманларда масъул раҳбарлар ишдан олинади
Электр йўқотиши 20 фоиздан кўп бўлган 44 та туманда хулоса қилмаган масъул раҳбарлар ишдан олинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилишида топшириқ берди.
Йиғилишда давлат раҳбари энергия самарадорлик масалаларига алоҳида тўхталган. Хусусан, электр йўқотиши 20 фоиздан кўп бўлган 44 та туман электр тармоқлари корхоналаридаги аҳвол танқид қилинган. Уларнинг хулоса қилмаган раҳбарларини бугуноқ ишдан олиш, ўрнига ёш кадрларни қўйиб, йўқотишларни 2 карра камайтириш бўйича KPI белгилаб бериш зарурлиги қайд этилган.
Бугунги кунда техника олийгоҳларида энергетика йўналишида 10 мингдан зиёд 3- ва 4-курс талабалари таълим олмоқда. Уларни техника хавфсизлигига ўқитиб, дуал таълим асосида туманга тушириш муҳим экани кўрсатиб ўтилган.
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==
EFFECT.UZ | Расмий канал
25-apr, 2026, 03:41
📷 Photo
Фарғонада хавфсизлик талабларига жавоб бермаган болалар ўйинчоқлари йўқ қилинди
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида Хитойда ишлаб чиқарилган “SQUILSHY JELLY BALLS” (сиқиладиган желе шарлари) ҳамда “Slime Monster Lab” (слайм) туридаги ўйинчоқлар савдо нуқталаридан олиб қўйилди.
Ўрганишлар ва лаборатория синовлари натижасида ушбу маҳсулотлар “Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент” талабларига жавоб бермаслиги аниқланган. Хусусан, тамғалашда зарур маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган.
Жумладан, маҳсулот ёрлиқларида импорт қилувчи ташкилот ҳақида маълумот, сақлаш усуллари, яроқлилик муддати, сақлаш шартлари ҳамда хавфсизлик чоралари етарли даражада акс эттирилмаган.
Бундан ташқари, лаборатория таҳлиллари ўйинчоқларда ҳид интенсивлиги меъёрлардан юқори эканини, шунингдек ички қисми суюқлик билан тўлдирилган маҳсулотларда сизиб чиқмаслик талаблари бузилганини кўрсатган. Натижада мазкур ўйинчоқлар белгиланган тартибда савдодан чиқарилиб, йўқ қилинди.
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==
EFFECT.UZ | Расмий канал
25-apr, 2026, 03:41
📷 Photo
“Hisense” ва “Aux” кондиционерларида камчиликлар аниқланди
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Тошкент шаҳар бўлими томонидан пойтахтдаги савдо нуқталарида сотилаётган Хитойда ишлаб чиқарилган “Aux” ҳамда “Hisense” русумли кондиционерларга нисбатан назорат хариди ўтказилди.
Текширув натижаларига кўра, “Aux” кондиционерлари “Техник воситаларнинг электромагнит мослиги тўғрисида”ги техник регламент талабларига мос келмаслиги аниқланди.
Шунингдек, “Hisense” русумли кондиционерлар ҳам белгиланган стандартларга тўлиқ жавоб бермаслиги маълум бўлди. Хусусан, қурилманинг истеъмол қилинадиган номинал қуввати белгиланган меъёрлардан юқори экани қайд этилди.
Мазкур ҳолатлар ушбу маҳсулотларнинг амалдаги техник ва хавфсизлик талабларига тўлиқ мос эмаслигини кўрсатади.
Фуқаролардан маиший техника харид қилишда маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ҳамда техник ҳужжатларига алоҳида эътибор қаратиш сўралади. Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Агар сиз сифатсиз ёки сохта маҳсулотларга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақами орқали Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин.
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==
EFFECT.UZ | Расмий канал
25-apr, 2026, 03:41
📷 Photo
Чирчиқда безорилик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди
Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш доирасида ДХХ ва ИИВ томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида кўча безорилиги билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов маълумотларига кўра, ушбу шахслар жамоат тартибини қўпол равишда бузиб, фуқароларга руҳий ва жисмоний босим ўтказиш орқали ноқонуний даромад орттириш билан шуғулланган.
Агар сиз мазкур шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, ДХХнинг 1520 ёки ИИВнинг 102 қисқа рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади.
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==
1,940
EFFECT.UZ | Расмий канал
25-apr, 2026, 03:41
📷 Photo
«CREDIT HOUSE» иши: 9 нафарга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди
Фирибгарлик ва бошқа жиноятлар бўйича кўрилган «CREDIT HOUSE» иши якунига етди — суд ҳукми эълон қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида “CREDIT HOUSE” иши бўйича 9 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Маълум қилинишича, судланувчилар Жиноят кодексининг 168, 170, 189, 28 ҳамда 192-11 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Жиноятдаги иштироки даражасига қараб, судланувчилардан бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 234,5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Қолган 8 нафарга эса 6,5 йилдан (3 йил синов муддати билан) 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.
Суд ҳукмига кўра, етказилган моддий зарар жабрланувчилар фойдасига судланувчилардан солидар тартибда ундирилади.
Шунингдек, манфаатдор тарафларга қўшимча моддий ва маънавий зарарларни ундириш бўйича фуқаролик судларига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.
Тарафлар қонунчиликда белгиланган тартибда Тошкент шаҳар судининг апелляция ёки кассация инстанциясига шикоят қилиш, шунингдек прокурор томонидан протест киритиш ҳуқуқига эга экани қайд этилди.
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==
EFFECT.UZ | Расмий канал
25-apr, 2026, 03:41
📷 Photo
Андижондаги АЁҚШда кам миқдорда бензин қуйилгани аниқланди
Андижон вилояти Хўжаобод туманида жойлашган “A.С” МЧЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчасида қонунбузилиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекцияси вилоят бўлими маълум қилди.
Давлат инспекторлари томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида AI-92 маркали бензин қуйиш учун ўрнатилган “Lanfeng Fuel Dispenser” русумли ускуна орқали тарқатилаётган ёқилғи миқдори белгиланган меъёрдан кам экани аниқланган.
Шунингдек, корхонада фойдаланилаётган 5 та ўлчаш воситаси белгиланган тартибда метrologик текширувдан ўтказилмагани ҳам маълум бўлди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди. Иш ҳужжатлари Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судига юборилиб, корхонага нисбатан жарима жазоси қўлланилди.
Бундан ташқари, ҳолатга “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонун талаблари доирасида ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли назорат органига материаллар тақдим этилди.
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==
EFFECT.UZ | Расмий канал
25-apr, 2026, 03:41
📷 Photo
Шарқ ва Ғарбни боғлаган тарих — Амир Темур мероси Мадридда яна бир бор дунё эътиборида
Буюк давлат арбоби, ёрқин саркарда, қудратли империя асосчиси ва жаҳон тарихидаги энг буюк шахслардан бири Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция Мадриддаги нуфузли Casa Árabe маданият марказида бўлиб ўтди.
👉 https://effect.uz/n/139
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==
2,090
EFFECT.UZ | Расмий канал
25-apr, 2026, 03:41
📷 Photo
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
Режалар бажарилмади — оқибатда туман раҳбарлари интизомий чорага тортилди. Президент раислигидаги йиғилишда саноат ва экспорт соҳасидаги натижалар танқидий кўриб чиқилди.
Қамаши, Қарши, Миришкор, Арнасой, Шароф Рашидов, Янгиобод, Навбаҳор, Косонсой, Қумқўрғон, Фурқат, Шовот, Шайхонтоҳур ва Сергели туманларида саноат бўйича режалар тўлиқ бажарилмагани қайд этилди. Шу муносабат билан 13 та туман ҳокимига режадан орқада қолиш даражасига қараб интизомий чоралар кўриш топширилди.
Электротехника соҳасида ҳам бир қатор муаммолар кузатилди. Ички бозорда мис таъминоти ошганига қарамай, қайта ишлаш ҳажми ойига 6 минг тоннадан ошмаган. Натижада биринчи чоракда саноат ўсиши 11,2 фоиз ўрнига 7,8 фоизни, экспорт эса 57 фоизни ташкил этган.
Шу билан бирга, 100 миллион долларлик ресурс ва гаровсиз кредит имконияти яратилган бўлсада, бирорта банк ушбу шартларда кредит ажратмагани танқид қилинди.
Мутасаддиларга ишлаб чиқариши ва экспорти пасайган корхоналарга жойига чиқиб, муаммоларни тезкор ҳал этиш топширилди. Якунда иккинчи чорак бўйича саноат ҳажмини 25 триллион сўмга, экспортни эса 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.
https://www.instagram.com/effectuz_live?igsh=MXN6emZzbDIwZW1nbQ==