PISA — 2025 натижаларидаги 3 йилда 83 баллик, яъни таълим тилида айтганда бутун бошли 4 йиллик ўсишга тенг «калла сакраш» ва
https://t.me/iqtisodchi_kundaligi психометрия ва математик статистика нуқтаи назаридан жуда қизиқ, аслида эса хафа қиладиган даражада содда манзарани очиб беради.
Агар жараёнга психологиядаги ўлчов методологияси ва математик таҳлил кўзойнаги орқали қарасак, ҳаммаси жуда жўн тушунтирилади. Масалан, психометрикада «экологик валидлик» ва «тестга мослашиш» деган тушунчалар бор. Ойлаб ўқувчиларни дарсдан озод қилиб, фақат битта тест платформасини қайта-қайта эзғилаб ишлатаверсак, болаларнинг фундаментал билими ёки мантиқий фикрлаши ўсмайди, балки уларда тест алгоритмларини автоматик топиш рефлекси шаклланади. Содда қилиб айтадиган бўлсам, мия ҳақиқий билимни эмас, тест ечиш «шпаргалкаси»ни ўрганиб олади.
Энг қизиғи, психологияда «ўқув трансфери» деган қонуният бор: агар инсоннинг чиндан ҳам фикрлаш ва таҳлил қилиш
https://t.me/jalilovqaydlar, бу ўсиш бевосита математика ва матнни тушунишда ҳам ўз аксини топиши шарт, чунки бу когнитив жараёнлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Табиий фанлардан «даҳо»га айланиб, математика ва ўқишда жойида "сижимай қотиш" ёки мантиқсиз фарқ бўлиши, бу психологик жиҳатдан мумкин бўлмаган аномалия.
Энди масаланинг сарказмга бой ва энг аламли томонига келсак... Бизнинг Алдаркўсага дарс берадиган режаларни тузадиган мутасаддиларимиз наҳотки дунё миқёсидаги халқаро ташкилотларни шунчалик содда ва аҳмоқ деб ўйлашган бўлса?
Ахир PISA(OECD) кеча тузилган ташкилот бўлмаса. Уларнинг қўлида ўнлаб йиллар давомида тўпланган глобал статистик маълумотлар базаси, стандарт четланишлар (standard deviation), регрессион таҳлил моделлари ва психометрик индикаторлар бор. Халқаро экспертлар инсон миясининг ривожланиш динамикасини миллионлаб ўқувчилар мисолида математик жиҳатдан ҳисоблаб чиқишган.
Уларнинг алгоритмлари учун «3 yilda 83 ballik sakrash» худди қоронғи хонада ёқилган прожектордек дарров кўзга ташланадиган аномалиядир. Тизим математик жиҳатдан мумкин бўлмаган бундай анормал фарқни, жавобларнинг бир хил андозага тушиб қолганини ва когнитив диспропорцияни сониялар ичида аниқлаб беради.
Бизникилар эса «болларни дарсдан олиб қолиб, фақат тест ечтирсак ва хорижий платформага боғлаб қўйсак, «
https://t.me/jalilovqaydlar ўйлашган чоғи. Бу худди тиббий кўрикдан ўтиш олдидан босимни туширадиган дорини ҳовучлаб ичиб олиб, врачни «мен дунёдаги энг соғлом одамман» деб ишонтиришга уринишдек бемаънилик. Натижада эса, дунёни ҳайратда қолдириш ўрнига, халқаро психометрик таҳлил марказининг оддийгина статистик чиғриғидан ўтолмай, математика ва ўқиш натижаларимиз чиқитга чиқарилди.Тўғриси, мен эски натижалар ҳақида ҳам аввал роса аламим келиб хафа бўлиб ёзган эдим, шунга қарамай интизорлик билан бу йилги натижаларни кутаётган эдим. Тўғри, шахсан мени ҳаётим ёки ишимга ҳеч алоқаси йўқ, барибир бу рост натижалар қизиқ эдида.
Қисқаси, инсоннинг фикрлашини ва когнитив саводхонлигини сохталаштириб бўлмайди. Тезкор «допинг» билан вақтинчалик цифраларни шишириш мумкиндир, лекин
https://t.me/iqtisodchi_kundaligi барибир ҳақиқатни юзага чиқаради.
P. S. испанча эмас ўзбекча уятни ҳис қилаяпман, айтадию "уятдан ер ёрилмади-ю, ерга кирмадим"-деб.
#PISA
https://t.me/madina_miytan