Судга ишонч паст - рейтинг нега бунга ишора қилмоқда?
Суд-ҳуқуқ тизимига 13,7 балл
https://t.me/kunuzofficial жуда паст кўрсаткич. Савол шу. Бу ҳақиқатми?
Бизнинг нуқтаи назардан, бу баҳонинг илдизи амалиётда бор.
Суд мустақиллиги қоғозда бор, амалдачи? Қонунларимизда суд мустақиллиги кафолатланган. Лекин амалиётда айрим ишларда айблов позицияси устун келади, оқлов ҳукмлари улуши ҳали ҳам паст, суд кўп ҳолларда тергов хулосаси доирасидан чиқмайди. Бу эса халқаро экспертларда “суд мустақил эмас” деган тасаввурни кучайтиради.
Процессуал ҳуқуқлар бор, лекин тўлиқ ишлаяптими? Амалда тез-тез учрайдиган ҳолатлар шундаки, экспертиза тайинлашда ҳимоя ҳуқуқлари бузилиши, айблов бир томонлама далилларга таянилиши, суд муҳокамаси айблов доирасидан чиқмаслиги. Бу ҳолатлар адолатли суд принципига жиддий таъсир қилади.
Мулкий ҳуқуқлар ҳимояси инвестор учун хавфли нуқта. Рейтингда мулкий ҳуқуқлар ҳам паст баҳолангани бекор эмас. Амалиётда мулкка хатлов қўйиш баъзан ортиқча қўлланади, иқтисодий низолар жиноятга айланиб кетади, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар жиноий баҳоланади. Бу эса бизнес учун энг катта хавф, яъни эртага нима бўлишини билмаслик.
Суд қарорларининг барқарорлик муаммоси. Бир хил ҳолатда турлича қарорлар, юқори инстанцияда кескин ўзгаришлар, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона ёндашув етишмаслиги. Бу “predictability”, яъни прогноз қилиш имкониятини йўқотади.
Шу билан бирга, ижобий ўзгаришларимиз ҳам бор. Ҳақиқатни тўлиқ айтиш керак, айрим судлар очиқроқ ишлаяпти, ВКС, рақамлаштириш кириб келмоқда, ҳимоя тарафининг фаоллиги ошиб бормоқда. Лекин бу ўзгаришлар ҳали тизимли бурилиш даражасига чиқмаган, назаримизда.
Рейтингдаги 13,7 балл. Тўлиқ адолатсиз ҳам эмас, лекин мутлақ ҳақиқат ҳам эмас. Бу амалиётдаги муаммоларга берилган ташқи сигнал деб биламиз.