Ёмон одамнинг касофати фарзандларига урадими?
❓ Биламизки, баъзи инсонлар умри давомида ёмонлик қилиб ўтадилар, лекин баъзан уларнинг ўзи жазоланганлигини кўрмаймиз. Одамлар эса, бу жазо унинг фарзандларига уради, дейишади. Савол шуки, ёмон одамнинг касофати фарзандларига урадими? Ва бу қандай юз беради?
💬Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ёмон ишларнинг касофати фарзандга уриши ҳаётий тажрибадан келиб чиққан. Ўша ёмонлик қилиб юрган инсон ўзига зарар қилади, қолаверса, унга етаётган зарар яқин кишиларига, жумладан, унга энг яқин бўлган фарзандларига уриши турган гап. Яъники, ўша ёмонлик қилиб юрган одамнинг ёмонлигидан фарзандлари зарар кўради. Зарар кўриши ҳар хил бўлиш мумкин. Мисол учун, ароқхўр одам ароғини ичиб, топганини шу ҳаром нарсага сарфлаб юраверса, фарзандлари қаровсиз қолади, таъминотсиз қолади, нафақасиз қолади. Улар ароқхўр оталарининг мастлигида билиб-билмай қилган ишларидан зарар тортади, калтагини ейди, уятга қолади, тарбиясиз ўсади ва ҳоказо. Шунга ўхшаш бошқа номаъқулчиликларни қилганларнинг ҳам ана шу тарзда зарари фарзандларига, аёлларига, яқин кишиларига етади. Ана шу ҳолат ёмоннинг касофати бошқаларга уришидир. Бошқа тарафдан эса, ўша ароқхўр кимсанинг фарзандлари диёнатли, солиҳ инсонлар бўлиб етишганда ҳам оталари туфайли руҳан эзилиб юрадилар.
👉Аллоҳ таоло ўша ёмон одамга берадиган жазосини унинг солиҳ фарзандларига буриб юбормайди. Ўзи диёнатли, солиҳ Аллоҳ таолонинг итоатига юрган мўмин-мусулмонлар оталарининг гуноҳи учун жазоланмайдилар, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам.
📚Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг "Зикр аҳлидан сўранг" 1-китобидан.
✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️
Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbs0VDbxqvxFI