Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермерлари кенгашининг Пахтачилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги кооперативлари раҳбарларига қўшма мурожаати
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари пахтачилик соҳасидаги фаолиятини ташкил этиб, фермерлар билан амалий ҳамкорликни таъминлаб келмоқда.
Бугун республикамизда 1000 дан ортиқ, шу жумладан пахтачилик йўналишида 80 дан ортиқ кооперативлар фаолият юритиб келмоқда.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи - бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий равишда бирлашиб, эркин бошқариладиган, аъзоларининг моддий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун пай усулига асосланган қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи мустақил ва тижорат ташкилотидир.
Кооператив харажатларни қисқартириб, даромадни ошириш орқали замонавий унумдор техникаларни харид қилиш, янги илм-фан ютуқлари, инновацион ишланмалар ҳамда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, сифатли маҳсулот етиштириш, ер унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш, дала четларидан самарали фойдаланишни, ўз аъзолари манфаатдорлигини оширишини ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг асосий мақсади маҳсулот етиштиришнинг таннархини арзонлаштириш, хусусан фермер ва деҳқонларга уруғлик, кўчатлар, ёқилғи-мойлаш ресурслари етказиб бериш, агрономия, бухгалтерия хизматлари кўрсатиш, маҳсулот етиштирувчиларга сертификатлар олишда кўмаклашиш ҳамда уларнинг маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларга чиқариш ҳисобланади.
Пахтачилик йўналишидаги кооперативлар пахтани йиғиб-териб олгандан сўнг кластерлар билан ҳамкорлик қилиб, улардаги мавжуд 2,3 млн тоннадан ортиқ тола, 1,1 млн тоннадан ортиқ ип калава ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш орқали даромадга эришиш керак.
Ушбу соҳада айрим қишлоқ хўжалиги кооперативлари фаолиятида муаммолар юзага келаётганлигини инобатга олиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермерлари кенгаши қуйидаги муҳим эслатма (тавсия)ни ишлаб чиқиб, Сизга йўлламоқда.
Ушбу эслатма қишлоқ хўжалиги кооперативларига Қонунлар, Фармон ва қарорларда берилган имтиёзлардан фойдаланиб, кооператив аъзолари билан ҳамкорликда пахта ҳосилини етиштириш, мўл ҳосил олиш, териб-йиғиб олиш, сақлаш, маҳсулот тан нархини камайтириш ва даромадини кўпайтириш учун хизмат қилади.
Шу билан бирга, пахтачилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги кооперативларини шартнома расмийлаштирмаслик, қабул қилган пахта хомашёсини кирим қилмаслик, хуфиёна иқтисодиётга кириб қолмаслик, ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этмаслик ҳақида огоҳлантирамиз.
Сизларга берилган имтиёз ва имкониятлардан кенг фойдаланиб, қонуний ишлашга чақирамиз ва ушбу https://uzfk.uz/uz/news/45сифатида фойдали бўлади деган умиддамиз.
⚪️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🌐 http://uzfk.uz/ / ✅
https://www.facebook.com/uzbfermer /🌐
https://www.instagram.com/uzbekiston_fermerlar_kengashi/ / 📹
https://www.youtube.com/c/OzbekistonFermerlarKengashiuzbfermer/videos / ✈ ✈
https://t.me/FermerAi_bot