#xabarlar
🌙 БОШ ИМОМЛАР ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИ
🗣Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари пойтахтимиз кўрки бўлиб қад ростлаган муҳташам Ислом цивилизацияси маркази билан яқиндан танишдилар.
📰 Президентимиз таъбири билан айтганда, “Бу маскан билан танишган ҳар бир одам, халқимиз, айниқса, ёшларимиз ислом динининг гуманистик моҳиятини англаб етади, ўзининг қандай улуғ мерос эгаси эканини ҳис этиб, қалби ғурур ва ифтихорга тўлади”. Дарҳақиқат, шундай. Ушбу маърифат маскани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
📍 Салкам 10 гектар майдонни эгаллаган мажмуада тарих ва бугуннинг узвий боғлиқлиги, хусусан, “Исломгача бўлган давр”, “Биринчи ва Иккинчи Ренессанс” ҳамда “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс пойдевори” каби экспозициялар орқали маҳорат билан акс эттирилган. Визуал уч ўлчамли кўргазмалар алоҳида эътиборни жалб қилади.
📖 Марказнинг энг диққатга сазовор нуқтаси – Қуръони карим залида сақланаётган дунёдаги энг қадимий қўлёзмалардан бири бўлган Усмон Мусҳафи ҳамда сўнгги йилларда хориждан олиб келинган юзлаб нодир артефактлар, тарихий манбалар диний соҳа масъул вакиллари томонидан ҳаяжон билан томоша қилинди.
⏺Ташриф давомида бош имом-хатиблар Марказда йўлга қўйилган халқаро илмий ҳамкорлик алоқалари, ICESCO, IRCICA каби нуфузли ташкилотларнинг офислари фаолияти ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг янги бинодаги иш жараёнлари билан ҳам танишди.
🕌 Замон ва маконни бирлаштирган бўлимлар аро кезар экан, ҳар бир зиёратчи аждодлар қолдирган бебаҳо хазинани асраб-авайлаш ва уни замонавий талқинда келажак авлодга етказиш йўлида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган тарихий ислоҳотларнинг гувоҳи бўлди.
🌙 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат ўтмиш ёдгорликларини сақловчи мажмуа, балки халқимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтиришга, жамиятда диний бағрикенглик ва инсоний ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи улкан илм-фан ўчоғи экани алоҳида эътироф этилди.
🚀 💐
Mumina.uz
Apr 3, 2026, 11:54 PM
📷 Photo
#mutolaa
БИР ДОНА ПОЙАБЗАЛ
Пойафзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди. Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ экан. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга бир муддат маҳлиё бўлиб қараб турдида, дўкондан узоқлашди.
Сотувчи шошиб ташқарига бош чиқариб:
– Болакай! - дея чақирди.
– Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
– Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди.
– Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
– Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди.
– Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
– Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди.
Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб:
– Тушунмадим? - деди.
– Шундай, болажон! - деди сотувчи. – Виждонимиз бўлмаса инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса, инсон бўлишимиз мумкин. Зотан инсонни жисми эмас феъл-атвори тўкис кўрсатади. Виждонсизлар жаннатга киролмайдилар. Оёғи йўқлар учун эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўладилар. Ҳатто жисмидан нуқсони бор инсонлар соғлом инсонлардан кўра кўпроқ мукофотга муносиб бўлишлари мумкин.
Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунга қадар чеккан изтироблари аригандай бўлди.
Сотувчи пештахтага ишора этиб:
– Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? - деди.
Болакай боши билан "йўқ" ишорасини берди:
– Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
– Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай бироз ўйланиб турди-да:
– Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?- деди.
– Оббо, роса гапни чўздинг, - дея кулди сотувчи.
– Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман.
Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан: – Мактабга борасанми? - дея сўради.
– Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
– Унда яна ҳам яхши, - деди сотувчи. - Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Пештахтадан болакайга ёққан пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
– Мен маҳсулотимни сотдим, - деди. – Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг мамнун бўлардим.
– Ҳазиллашяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски бир пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?!
– Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим, - деб кулди сотувчи. - Антиквар диган нарсадан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам менимча оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай гўё туш кўраётганди. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга кўз югуртирар экан, ўн лиралик банкнотни нари сурди:
– Менимча йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди.
Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
– Отам ҳақ эканлар! "Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!" - дердилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан ўкинмадим...
"Кўнгил олиш бандани Aллоҳга яқинлаштрадиган ибодатларнинг энг улуғидир”.
Имом Бухорий ривояти.
🚀 🌺
Mumina.uz
Apr 3, 2026, 11:54 PM
🎥 Video
#juma_muborak
🌙 Набий алайҳиссалом дедилар: "Жума куни - кунларнинг саййиди, Аллоҳ таолонинг наздида буюгидир".
⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
✨«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган).
🤲Аллоҳим, саййидул айём жума куни Сенинг раҳматинг ва мағфиратингга ноил қилгин, Набий алайҳиссаломнинг шафоатларига эриштиргин, дуолар ижобат бўладиган вақтни топишимизни насиб этгин.
💐ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🚀🌺
#bilasizmi
Биласизми?
📚Қуйидаги китобларнинг муаллифлари араб бўлмаганлар, Макка ва Мадинада ҳам, у икки шаҳарнинг яқинида ҳам яшамаганлар.
📚 Улар бу китобларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан тахминан 200 йилдан кўпроқ вақт ўтиб ёзишган. Ваҳоланки, бу китобларнинг барчаси Ислом динининг асосидир.
Китобларнинг номлари:
✅️ “Саҳиҳи Бухорий” (Имом Бухорий).
✅️ “Саҳиҳи Муслим” (Имом Муслим).
✅️ “Сунани Термизий” (Имом Термизий).
✅️ “Сунани Насоий” (Имом Насоий).
✅️ “Сунани Абу Довуд” (Имом Абу Довуд).
✅️ “Сунани Ибн Можа” (Имом Ибн Можа).
🚀 💐
#zikr_duo
🌙 ҚИЙИНЧИЛИКДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
لا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْعَظِيمُ الحلِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ وَرَبُّ الْأَرْضِ وَرَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمِ
📖Ўқилиши: лаа илааҳа иллаллооҳул ъазимул-ҳалим, лаа илааҳа иллаллооҳу Роббул ъаршил ъазим, лаа илааҳа иллаллооҳу Роббус самааваати ва Роббул арди, ва Роббул ъаршил-карим.
✨Мусулмон инсон бирор мушкулотга тушса ёки дунё унга торлик қилса, Аллоҳга илтижо қилиши лозим. Чунки ёлғиз Аллоҳ ғам-ташвишларни кетказишга қодир зотдир. Дуо балони кетказиш сабабларидан биридир.
💬Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қийинчилик ва мушкул ҳолатларда юқоридаги дуони айтардилар.
Маъноси:
✅️"Лаа илааҳа иллаллооҳ" – яъни, ҳақиқий ибодатга лойиқ бўлган зот фақат Аллоҳдир.
✅️"Ал-ъазим" – мартабаси улуғ, зоти, сифати ва амаллари буюк Зот.
✅️"Ал-ҳалим" – итоатсизларни жазолашга шошилмайдиган, балки кечиктирадиган ва ҳатто жазолашга қодир бўла туриб ҳам афв этадиган зот. У барча нарсага қодир, пок зотдир.
✅️"Лаа илааҳа иллаллооҳу Роббул ъаршил ъазим" – яъни, ҳақиқий ибодатга лойиқ ягона зот – улуғ аршнинг эгаси бўлган Аллоҳдир.
✅️"Лаа илааҳа иллаллооҳу Роббус самааваати ва Роббул арди" – осмонлар ва ернинг Яратгувчиси, Эгаси, ҳамда уларнинг барча ишларини тартибга солувчи, нимани хоҳласа ва қандай хоҳласа шундай тасарруф қилувчи ёлғиз Аллоҳдир.
✅️"Роббул ъаршил-карийм" – яъни, Аллоҳ улуғ ва шарафли аршнинг эгаси.
✨Ушбу дуо Аллоҳнинг ягона Роблигини ва ҳалим зот эканини ўз ичига олган. Аллоҳнинг мутлақ буюклиги У барча мукаммал сифатларга эга бўлишни ва ҳар қандай нуқсонлардан пок бўлишини билдиради. Унинг ҳилм (сабрлилиги) эса, Унинг чексиз раҳмати ва махлуқотларига бўлган меҳрибонлигини англатади.
✨Буни қалб тушуниб етгач, Аллоҳга бўлган севги ва муҳаббати янада ортади, натижада инсон кўнгли қувонч ва хотиржамлик лаззати бирла ғам-андуҳларни аритади.
🚀 💐
Mumina.uz
Mar 31, 2026, 08:03 PM
🎥 Video
#Ma‘rifat_manzillari
🌙 Mir Arab oliy va o'rta maxsus madrasalari
🚀 🌺
6,370
23
0
Mumina.uz
Mar 31, 2026, 08:03 PM
📷 Photo
#taqvim
🕰 Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
🌹Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин 🌷
🚀 🌺