Нима учун Тавба сурасида «Бисмиллаҳ» йўқ?
Қуръони Каримдаги 114 та суранинг 113 таси «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» билан бошланади. Аммо 9-сура — Тавба сураси бундан мустасно. Бунинг сабаби нимада экани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Бу ҳақда улуғ саҳобалар ва уламолар жуда гўзал жавобларни қолдиришган:
1. Омонлик ва ғазабнинг жам бўлмаслиги ⚖️
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бу сирни шундай тушунтирганлар:
«“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм” — омонлик ва раҳматдир. Тавба сураси эса қилич (жанг) ва аҳдни бузган мунофиқларга нисбатан қаттиқлик билан тушган. Унда Аллоҳнинг ғазаби бор. Омонлик билан ғазаб эса бир жойда жам бўлмайди».
Яъни, суранинг бошида кофир ва мунофиқлар билан алоқани узиш, уларга қарши уруш эълон қилиш ҳақида сўз боргани учун раҳмат калимаси ҳисобланган «Бисмиллаҳ» ишлатилмаган.
2. Анфол сурасининг давоми деган қараш 🔗
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан бу ҳақда сўрашганида, у зот шундай жавоб берганлар:
Тавба сураси баёнотлари ва мазмуни жиҳатидан ўзидан олдинги Анфол сурасига жуда ўхшашдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки сура орасини ажратувчи алоҳида кўрсатма бермай вафот этганлар. Шу сабабли саҳобалар уларни бир-бирига яқин ҳисоблаб, орасига «Бисмиллаҳ»ни ёзмаганлар.
Агар Тавба сурасини бошидан ўқишни бошласангиз, фақат «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм» дейилади ва «Бисмиллаҳ» айтилмайди. Агар суранинг ўртасидан ўқисангиз, «Бисмиллаҳ»ни айтиш жоиздир.
• Манба: Имом Термизий ривояти; Имом Қуртубий ва Ибн Касир тафсирлари.
Динимизнинг ҳар бир ҳарфида буюк ҳикмат бор...
Уйингизда онангизнинг овози эшитилиши Аллоҳнинг неъматларидан бири. Унга ҳамд айтинг!
815
0
Zuyufur Rohman
2026年8月28日 15:36
🎥 Video
✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨
🌤 Хайрли ва баракали тонг!
«Роббингиз: "Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилай", деди» (Ғофир сураси, 60-оят).
Ушбу гўзал тонг дуоларингиз ижобат бўладиган, қалбингиз нурга тўладиган хайрли кун бўлсин. 🤲
Аллоҳим! Кўзларимизни янги кунни кўриш бахти билан сийлаганинг учун Ўзингга ҳамдлар бўлсин. Хонадонларимизга тинчлик, танимизга соғлик, ризқимизга кенг барака бер. Бошлаган ишларимизни осон ва хайрли қил.
Роббимизнинг раҳмати ва мағфирати кун давомида сизни тарк этмасин. ✨
763
0
Zuyufur Rohman
2026年8月28日 15:36
📷 Photo
Инсоннинг қусурлари уни дуо қилишдан тўсиб қўймаслиги керак. Чунки Аллоҳ энг ёмон махлуқ бўлмиш шайтоннинг ҳам дуосини қабул қилди.
Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
538
0
Zuyufur Rohman
2026年8月28日 15:36
📷 Photo
1,160
0
0
Zuyufur Rohman
2026年8月28日 15:36
📷 Photo
649
0
0
Zuyufur Rohman
2026年8月28日 15:36
🎥 Video
Уч нарсани ҳаргиз унутманг:
Аллоҳнинг неъматлари олдингизда кўринган заҳоти ҳамд айтишни,
Ризқнинг сизга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни,
Бошингизга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.
✍️Шайх Шаъровий
1,320
0
Zuyufur Rohman
2026年8月28日 15:36
🎥 Video
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! 🌹
Хайрли тонг! ☀️
🌱 «Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик бордир» (Шарҳ сураси, 5-оят). Ушбу тонг қалбингизга хотиржамлик ва ишларингизга осонлик олиб келсин.
🤲 Аллоҳим! Тинчлик-омонликда кутиб олган ушбу тонг учун Ўзингга шукр. Бизни тўғри йўлда собитқадам қил ва кунимизни хайрли амаллар билан тўлдир. Барака ва раҳмат сизни асло тарк этмасин.
437
0
Zuyufur Rohman
2026年8月28日 15:36
📷 Photo
🛑 Шакарнинг бола организмига яширин хавфлари
Ширинлик фақат тиш ва вазнга зарар эмас. У бола тизимини ичдан бузади:
🧠 Психика: Ичак микрофлорасини бузиб, инжиқлик, сабабсиз йиғлагaнлик ва диққат сустлигини чақиради.
🧬 Иммунитет: Ширинликдан сўнг касалликка қарши курашувчи ҳужайралар фаоллиги 5 соатгача 50% га сусаяди.
🦴 Бўй ўсиши: Организмдан кальцийни ювади. Ухлашдан олдин ейилса, тунги ўсиш гормони ажралишини тўхтатади.
👁 Кўриш: Кўз қон томирларига зарар етказиб, яқиндан кўра олмаслик (миопия) хавфини оширади.
🥦 Таъм билиш: Ширинликка ўрганган болага оддий соғлом таомлар (сабзавот, гўшт) мазасиз бўлиб туюлади.
💡 Ота-оналарга тавсия: Оқ шакарни табиий мевалар, туршак ва майиз билан алмаштиринг.
🌿 https://t.me/SoglomHayot – Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам!
☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.
653
Zuyufur Rohman
2026年8月11日 11:09
🎥 Video
✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨
🌤 Хайрли ва баракали тонг!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни солиҳ амаллар майдони қилсин. Юзингиздан табассум, қалбингиздан иймон нури сўнмасин. Офият ва саломатлик кун бўйи сизни тарк этмасин.
📖 Тонгги ҳикмат:
Энг яхши кун — Аллоҳнинг ризолиги йўлида бир қадам бўлса ҳам олдинга юрилган кундир.
📿 Кунлик зикр:
«Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳ».
(Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан).
577
0
Zuyufur Rohman
2026年8月11日 11:09
📷 Photo
625
0
0
Zuyufur Rohman
2026年8月11日 11:09
🎥 Video
✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨
🌤 Хайрли ва баракали тонг!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни солиҳ амаллар майдони қилсин. Юзингиздан табассум, қалбингиздан иймон нури сўнмасин. Офият ва саломатлик кун бўйи сизни тарк этмасин.
📖 Тонгги ҳикмат:
Энг яхши кун — Аллоҳнинг ризолиги йўлида бир қадам бўлса ҳам олдинга юрилган кундир.
📿 Кунлик зикр:
«Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳ».
(Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан).
Намоз
📜"Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир. Қачон унга ёмонлик етса, чидамсиздир. Ва қачон яхшилик етса, кўп ман қилувчидир. Намоз ўқувчиларгина мустаснодир", Маъориж сураси, 19-22 - оятлар.
▫️Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий айтадилар: «Аллоҳ таоло инсондаги бу заифликни фитратига сингдирган. Бу бежиз эмас. Негаки, агар инсонда бундай эҳтиёж ва заифлик бўлмаганида, у имон ва ибодатнинг қадрини билмас эди. Бу заифлик инсонни Аллоҳга муҳтож қилиб қўяди. Лекин инсон бу салбий табиатни имон ва намоз орқали енгиши керак».
451
0
0
Zuyufur Rohman
2026年8月11日 11:09
Одамларнинг энг ақллиси — яхшилик қилиб туриб ҳам (Аллоҳдан) қўрқувда бўлган кишидир.
Одамларнинг энг аҳмоғи эса — ёмонлик қилиб туриб ҳам ўзини хотиржам (омонликда) ҳис қилган кишидир.
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳнинг “Табсира”сидан.
1,480
0
0
Zuyufur Rohman
2026年8月11日 11:09
Набавий мўъжизалардан яна бири!
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаларидан яна бири ўз исботини топди. Унда замонавий технологиялар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 1400 йил олдин "жаннат дарвозасининг кенглиги" борасида айтган сўзларини тасдиқлаганини айтиб берди.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Муҳаммаднинг жони Унинг измида бўлган Зотга қасамки, жаннат эшикларининг икки қаноти ораси(даги масофа) Макка ва Ҳажар ўртасидаги масофадек ёки худди Макка ва Бусро ўртасидаги масофадекдир.
Имом Муслим ривояти.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам Жаннат эшиклари кенглиги худди шарқий йўналишда Макка ва ҳозирги Қатар давлатидаги Ҳажар шаҳри орасидагидек ёки шимолий йўналишда Макка ва Суриядаги Бусро шаҳри орасидагидек масофага тенг эканини хабар бердилар. Ушбу ҳадисдан бу икки масофа тенглиги тушунилади.
XX асргача ушбу икки узоқ жой орасидаги масофани аниқ ўлчаш имкони мавжуд эмасди. Сунъий йўлдошлар орқали эса Макка ва Бусро, Макка ва Ҳажар вилояти орасидаги масофа ўлчаниб, бу икки масофа бир хил 794 мил, яъни 1273 км.га тенг эканлиги аниқланди.
Субҳаналлоҳ!!!
1,320
0
Zuyufur Rohman
2026年5月15日 06:10
🎥 Video
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
Хайрли тонг, азиз диндошим! ☀️
Аллоҳ таоло янги кунни офият ва хотиржамликда қарши олишимизни насиб этди, Алҳамдулиллаҳ!
Бугунги кунингиз солиҳ амаллар, кутилмаган қувончлар ва қалб сукунатига бой бўлсин.
Кун ҳикмати:
«Яхшиликнинг белгиси — гўзал хулқ ва ширинсўзликдир. Қўполлик эса қалбнинг дағаллигидан ва ёмонликдан далолат беради».
Тилимизни зикрга, қалбимизни шукрга ошно қилайлик!
Кунингиз файзли ўтсин!
Эртага ҳар бир жон қилган амалига кўра мукофотланади (тўлиқ берилади) ва экувчилар экканларини ўриб оладилар. Агар яхшилик қилган бўлсалар, ўзлари учун қилибдилар, агар ёмонлик қилган бўлсалар, қилган ишлари нақадар ёмон.
Ибн Ражабнинг “Латоифул маъориф” асаридан.
868
0
0
Zuyufur Rohman
2026年5月15日 06:10
🎥 Video
#муфтий_минбари
📹 Мунаввар шаҳар эҳтироми
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
1,370
0
0
Zuyufur Rohman
2026年5月15日 06:10
Эртага ҳар бир жон қилган амалига кўра мукофотланади (тўлиқ берилади) ва экувчилар экканларини ўриб оладилар. Агар яхшилик қилган бўлсалар, ўзлари учун қилибдилар, агар ёмонлик қилган бўлсалар, қилган ишлари нақадар ёмон.
Ибн Ражабнинг “Латоифул маъориф” асаридан.
Мадина шаҳрида жойлашган Al-Masjid an-Nabawi (Пайғамбаримиз масжиди) нафақат ислом оламининг энг муқаддас масканларидан бири, балки замонавий архитектура ва муҳандислик ечимларининг ҳам ёрқин намунасидир. У ердаги улкан соябонлар (парасоллар) зиёратчиларга қулайлик яратиш билан бирга, эстетик жиҳатдан ҳам ҳайратланарли кўринишга эга.
Мадина иқлими иссиқ ва қуруқ бўлгани сабабли, масжид ҳовлисида минглаб зиёратчилар қуёш остида қолиб кетмаслиги учун ушбу соябонлар ўрнатилган. Улар:
Қуёш нурини тўсиб, салқин муҳит яратади
Ҳароратни бир неча даражага пасайтиради
Ёмғир пайтида ҳам ҳимоя вазифасини бажаради.
Бу соябонлар оддий конструкция эмас. Улар юқори технология асосида ишлаб чиқилган.
Автоматик равишда очилиб ёпилади,
Ҳар бир соябон катта майдонни қоплайди,
Мустаҳкам материаллардан тайёрланган бўлиб, шамол ва иссиққа чидамли.
Соябонлар Германиянинг етакчи муҳандислик компанияси — SL Rasch GmbH томонидан лойиҳалаштирилган.
Соябонлар дизайни исломий нақшлар ва анъанавий геометрик шакллар билан безатилган. Улар очилганда гулга ўхшаш шакл ҳосил қилади ва масжид муҳитига уйғун равишда жойлашган.
Ҳаж ва умра мавсумларида миллионлаб мусулмонлар Мадинага ташриф буюради. Ушбу соябонлар,
Зиёратчиларга ибодатни қулай шароитда адо этиш имконини беради.
Катта ҳовлида тартиб ва қулайликни таъминлайди ҳамда
Замонавий хизмат ва меҳмондўстлик рамзи ҳисобланади. Хулоса қилиб айтганда
Мадинадаги соябонлар — бу фақатгина соя берувчи қурилма эмас, балки замонавий технология, муҳандислик маҳорати ва исломий меъморчиликнинг уйғунлашган намунасидир. Улар ҳар бир зиёратчи учун нафақат жисмоний, балки маънавий енгиллик ҳам бахш этади.
Zuyufur Rohman
2026年5月15日 06:10
🎥 Video
🌟 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, азиз диндошим! Аллоҳ таоло бошланган янги куннни барчамиз учун хайрли, барокатли ва муваффақиятли қилсин.
Ушбу ҳафтада:
✅ Қалбингизга хотиржамлик;
✅ Хонадонингизга файз-у барокат;
✅ Ишларингизга ривож;
✅ Яқинларингизга соғлик-омонлик ёр бўлсин!
Роббимиз сизни Ўз паноҳида асрасин, кутилмаган хушхабарлар билан кўнглингизни шод этсин. Янги ҳар бир ишни «Биссмиллаҳ» билан бошлаб, эзгу мақсадлар сари олға қадам ташланг!
🌷 Ҳафтанинг ҳар бир куни сиз учун саодатли бўлсин!
484
0
Zuyufur Rohman
2026年5月15日 06:10
📷 Photo
🍃Ғам-қайғуни даф қилиб қарздан нажот берувчи дуо
اللهمّ إنّي أعوذ بك من الهمّ و الحزن و أعوذ بك من العجز و الكسل و أعوذ بك من الجبن و البخل و أعوذ بك من غلبة الدّين و قهر الرّجال.
📖Ўқилиши: Аллооҳумма инний аъуузу бика минал-ҳамми вал-ҳазан, ва аъуузу бика минал-ъажзи вал-касал, ва аъуузу бика минал-жубни вал-бухл, ва аъуузу бика мин ғолабатид-дайни ва қоҳрир-рижаал.
🔖Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен ғам-қайғудан Сендан паноҳ тилайман, ожизлик ва дангасалик, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарзнинг ғолиб келиши ва кишилар қаҳридан Сендан паноҳ тилайман.