O‘zbekistonda san’atkorlardan har bir to‘y uchun soliq undirilishi mumkin
Yangi tizimni 2026-yil 1-sentyabrdan joriy etish, soliq to‘lamagan ijrochilarni jarimaga tortish, bunday huquqbuzarlik haqida xabar berganlarni esa mukofotlash https://daryo.uz/2026/03/27/ozbekistonda-sanatkorlardan-har-bir-toy-yoki-konsert-uchun-soliq-undirilishi-mumkin.
36,100
0
0
GENERALISSIMUS
16:22 27 thg 3, 2026
📷 Photo
Давлат харидлари: қонунчиликда катта ўзгаришлар кутилмоқда
Бугунги кунда давлат харидлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва жараёнларни янада соддалаштириш бўйича фаол иш олиб борилмоқда.
2025 йил давомида 25 мингга яқин мурожаат ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, уларнинг аксарияти тўловлар кечикиши ва шартномалардаги чалкашликлар билан боғлиқ. Шу сабабли, соҳада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда:
✅ Қандай янгиликлар жорий этилди?
• Ягона марказий портал тест режимида ишга тушди.
• Қурилиш моллари, электр ва маиший техника товарлари бўйича стандарт оферталар жорий этилди.
• Ҳужжатлар энди олдиндан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиладиган бўлди.
• Таклифларни баҳолашнинг электрон ва намунавий мезонлари йўлга қўйилди.
✅ Навбатдаги муҳим қадамлар:
• Воситачилик йиғими ва закалат миқдорлари барча операторлар учун бирхиллаштирилади.
• Барча мурожаатлар бўйича сунъий интеллект асосида автомат мониторинг ва ҳисоботлар.
• Ягона Call-марказ: Мурожаатларни сунъий интеллект назорат қилади.
• Рейтинг тизими: Ҳам буюртмачи, ҳам иштирокчининг рейтинги юритилади.
• Тўловлар камайиши: Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат бериш тўлови камайтирилади.
• Тўлиқ рақамлаштириш: Харид-режа жадвалларини жойлаштириш тўлиқ рақамлаштирилади.
Мақсад қонун устуворлигини таъминлаш ва инсон омилини камайтириш.
Давлат харидлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар бўлса, қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин:
✉️ [email protected]
🔹 https://t.me/Icppa_aloqa_bot
GENERALISSIMUS
16:22 27 thg 3, 2026
📎 File
“Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–107-сон, 24.03.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Қуйидагилар мазкур қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
🔹 спорт соҳасини молиялаштиришнинг замонавий механизмлари ва муқобил молиялаштириш манбаларини жорий этиш;
🔹 спорт соҳасига ажратилаётган маблағлар йўналтирилишини марказлаштириш, бюджет маблағлари ҳажмини кенгайтириш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш.
💸 Қарорга кўра, Спорт вазирлиги ҳузурида Спорт соҳасида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилади.
📑 2026 йил 1 апрелдан:
🔸 спорт федерация (уюшма)си фаолияти билан боғлиқ йиллик барча харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркорни спорт федерация (уюшма)ларининг ижро органларига киритиш йўлга қўйилади;
🔸 профессионал футбол клублари фаолияти билан боғлиқ бўлган йиллик барча харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳига профессионал футбол клубини ишончли бошқарувга бериш амалиёти жорий этилади.
⏳ 2026 йил 1 апрелдан 2029 йил 1 апрелга қадар бўлган даврда Суперлига ва Пролигада иштирок этувчи футбол клублари футболчилари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинади ҳамда улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.
GENERALISSIMUS
16:22 27 thg 3, 2026
Давлат харидлари қонун бузилишлар, ўғирликлар уясига айланиб бўлган.
Масъулларни миясини тозалаш учун нимадир қилинмаса, тўхтамайди бу.
34,600
0
0
GENERALISSIMUS
16:22 27 thg 3, 2026
Улгуржида нархи 1000 сўм, қўлда 1500 сўм, давлат харидларида 6000 сўм😂.
Бу ўғирлик бўлмай, нима???
34,000
0
0
GENERALISSIMUS
16:22 27 thg 3, 2026
Дизайнига от тепган машинани ҳеч ким олмай қўйгани учун фоизсиз кредитга беришмоқчи экан😂.
32,500
0
0
GENERALISSIMUS
16:22 27 thg 3, 2026
25 млрд сўмга яқин давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди
✈️ Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ва келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари кўриб келинмоқда.
Хусусан:
➡️Андижон вилояти
🔘Андижон вилояти автомобил йўллари бош бошқармасининг 2 та 3,9 млрд сўмдан ортиқ;
➡️Навоий вилояти
🔘Навбаҳор тумани Ободонлаштириш бошқармасининг 18 та 4 млрд сўмдан ортиқ;
🔘Конимех тумани Ободонлаштириш бошқармасининг 22 та 5 млрд сўмга яқин;
🔘Навоий шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг 9 та 480 млн сўмга яқин;
🔘Нурота туман Ободонлаштириш бошқармасининг 12 та 2,3 млрд сўмга яқин;
🔘Навоий вилояти Ёшлар ишлари бошқармасининг 3 та 550 млн сўмлик;
➡️Қашқадарё вилояти
🔘Миришкор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими 8 та 1,1 млрд сўмлик;
➡️Бухоро вилояти
🔘Пешку туман тиббиёт бирлашмасининг 7 та 1,5 млрд сўмдан ортиқ;
➡️Сурхондарё вилояти
🔘Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармасининг 2 та 1,7 млрд сўмдан ортиқ;
➡️Тошкент вилояти
🔘“Ҳудудгаз Комплектация” УКининг 1 та 3 млрд сўмдан ортиқ;
➡️Тошкент шаҳар
🔘“Кўприкқурилиш” АЖнинг 1 та 1,3 млрд сўмлик;
➡️ энг яхши таклифларни танлаш савдоларини ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
📝 Юқоридагиларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари https://t.me/RaqobatGovUz.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
https://www.youtube.com/@RaqobatGovUz
GENERALISSIMUS
16:22 27 thg 3, 2026
📷 Photo
🥇 🔥Ноқонуний олтин савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
❗️ Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш доирасида қимматбаҳо металларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича ўтказилаётган тезкор тадбирлар бир қатор қонунбузилиш ҳолатларини юзага чиқарди.
1️⃣ Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шофиркон туманида яшовчи, 2001 ва 2005 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро соф оғирлиги 110 гр бўлган ностандарт шаклдаги олтин қуймасини 17 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу қимматбаҳо метални қотишма шаклида ясаб берган, 2001 й.т. шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда олтинни эритишга мўлжалланган ускуналар, прекурсорлар ҳамда кислород ва суюлтирилган газ баллонлари борлиги маълум бўлди.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу олтин қуймасининг баҳоси 209 млн 757 минг сўмни ташкил этади.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2️⃣ ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбирда эса хориждан учиб келган, 1980 й.т. чет эл фуқароси холислар иштирокида шахсий тинтувдан ўтказилди.
Натижада, у умумий қиймати 290 млн 516 минг сўмни ташкил қилувчи, соф оғирлиги 226 гр бўлган тилла буюмларни оёқлари остига яширган ҳолда, божхона назоратидан олиб ўтганлиги аниқланиб, ушбу заргарлик маҳсулотлари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан хорижий давлат фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3️⃣ Бу каби қонунбузилиши Андижон вилоятида ҳам қайд этилди. Жумладан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1997 й.т. фуқаро Қирғиз Республикасидан “Дўстлик” халқаро назорат ўтказиш пункти орқали кириб келган вақтида тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнида божхона декларациясида кўрсатилмаган, тахминий баҳоси 400 млн сўмлик 241 гр тилла буюмлар борлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, ушбу заргарлик маҳсулотлари сотиш мақсадида Туркия давлатидан Қирғиз Республикаси орқали олиб келинаётган бўлган.
➡️ Ҳозирда олинган ашёвий далилларга нисбатан экспертиза тайинланиб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
GENERALISSIMUS
16:22 27 thg 3, 2026
🎥 Video
☄️ Тошкент шаҳрида нарколаборатория фош қилинди
❗️ Мамлакатимиздаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш доирасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пойтахтимизнинг Сергели туманида нарколаборатория фош этилди.
🚨 Хусусан, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 2003 й.т. шахс кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонни ижарага олиб, нарколаборатория ташкил этган. Тезкор тадбир давомида ушбу манзилдан умумий қиймати 4,5 млрд сўмга тенг бўлган 3,5 кг “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси, 20 литр суюқ ва 25 кг кукун кўринишидаги прекурсорлар, шунингдек, уларни тайёрлаш ва қадоқлашда фойдаланиладиган анжомлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Бундан ташқари, нарколабораторияда кимёгар бўлиб ишловчи яна бир чинозлик фуқаро ҳам ушланди.
Аниқланишича, мазкур шахслар дастлаб “Телеграм” мессенжери орқали фаолият юритувчи наркодўконда “кладмен” сифатида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тарқатиш билан шуғулланишган.
Кейинчалик эса жиноий гуруҳ раҳбарларининг ишончига кириб, бевосита ажал оғусини тайёрлашга жалб этилишган.
⚖️ Ҳолат юзасидан наркосавдогарларга нисбатан ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
🏪 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
🛡 🔗
GENERALISSIMUS
16:22 27 thg 3, 2026
📷 Photo
Ilhom Saparov Jarqo‘rg‘on tumani hokimi bo‘ldi
Tayinlovga qadar Surxondaryo viloyati hokimining o‘rinbosari lavozimida https://t.me/axborot_xizmati.
Кимлардир тўғри ишлаши учун кетига тепиб туриш керак.
Шунчаки виждонан ва қонуний ишлагиси келмайди.
46,000
0
0
GENERALISSIMUS
13:18 25 thg 3, 2026
📎 File
Ўрта махсус таълим ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
44,100
0
0
GENERALISSIMUS
13:18 25 thg 3, 2026
📎 File
Атом электр станциясида водородли портлашдан ҳимояни таъминлаш қоидалари тасдиқланди.
44,100
0
0
GENERALISSIMUS
13:18 25 thg 3, 2026
🎥 Video
#qonun_haqida
Senatning o‘ninchi yalpi majlisida ma'qullangan "Kreditorlarning garov bilan taʼminlangan talablarini qanoatlantirish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida"gi Qonun kuchga kirdi.
#yangi_qonun_kuchga_kirdi
https://t.me/ypsenat
42,600
0
GENERALISSIMUS
13:18 25 thg 3, 2026
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли маҳаллий бюджетлар қўшимча маблағларидан фойдаланилишига доир қарорларни (фармойишларни) улар https://lex.uz/docs/-8092069 3 иш куни ичида мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларига ҳамда «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштирадиган бўлди.
41,500
0
0
GENERALISSIMUS
13:18 25 thg 3, 2026
Маълум сабабларга кўра олмаган пенсиянгизни 2 йиллигини олишингиз мумкин.
📌 Бугунги кунда қонунчиликда пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилганлиги https://lex.uz/docs/112314#128225
🛬 Мисол учун, сиз маълум сабабларга кўра чет элга кетдингиз ва 2 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келдингиз.
✅ Бунда сиз пенсиянгизни олиш мақсадида мурожаат этганингиздан олдинги 2 йилдан ошмаган давр учун пенсия маблағларингизни олиш ҳуқуқига эгасиз.
Бунинг учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
43,300
0
0
GENERALISSIMUS
13:18 25 thg 3, 2026
📷 Photo
Avtoraqam ilovasi orqali chiroyli raqamni pulini toʻlagan mana bu akaga raqamini bermay sarson qilishyapti ekan.
Yaxshimas, lekin…
46,900
0
GENERALISSIMUS
13:18 25 thg 3, 2026
📷 Photo
Расмий баёнот
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Олинган тезкор маълумотларга кўра, фуқаро Х.И. ўзини гўёки Департамент органларида ишлаганлигини айтиб, ДХХ Чегара қўшинларида хизмат қилувчи мансабдор шахслар билан яқин алоқалари мавжудлигини билдирган. У ариза муаллифи М.Қ.ни шартнома асосида ҳарбий хизматга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли билан 1000 АҚШ доллари талаб қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 21 март куни ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.И. ариза муаллифидан талаб қилинган 1000 АҚШ доллари миқдоридаги, яъни 12 200 000 сўм пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўрганишлар давомида қўлга олинган фуқаро Х.И. давлат идораларида, шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органларида ишламаганлиги аниқланди.
Ҳурматли фуқаролар!
Ўзини турли давлат органлари https://t.me/uzbprokuratura шахсларга ишонманг. Бундай ҳолатларга дуч келганингизда дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг.
Бош прокуратура
GENERALISSIMUS
13:18 25 thg 3, 2026
Elektr ta’minotidagi noqonuniy xatti-harakatlar va texnik muammolar bartaraf etildi
Elektr ta’minoti korxonalari tomonidan yo‘l qo‘yilayotgan asossiz hisob-kitoblar, ogohlantirishsiz tarmoqdan uzishlar va texnik nosozliklar tadbirkorlar faoliyatiga jiddiy zarar yetkazmoqda. Biznes-ombudsmanga kelib tushgan murojaatlar asosida bir qator hududlarda tadbirkorlarning huquqlari tiklandi.
👍 Namangan viloyati: Davlatobod tumanidagi “S. M.” MChJga nisbatan tarif guruhi noto‘g‘ri qo‘llanilib, asossiz ravishda 317 mln so‘m qarzdorlik hisoblangan. Biznes-ombudsmanning xulosasidan so‘ng ushbu summa qayta hisob-kitob qilinib, 6,6 mln so‘mgacha (qariyb 50 barobarga) kamaytirildi.
👍 Jizzax viloyati: Sh. Rashidov tumanida tadbirkorga alohida hisoblagich o‘rnatilmaganligi vaji bilan 38 mln so‘m zarar hisoblangan. Biroq, tadbirkor hisoblagich o‘rnatish bo‘yicha avvalroq murojaat qilgan bo‘lsa-da, ta’minotchi korxona buni bajarmagan. Vakil devoni ko‘rsatmasi bilan noqonuniy dalolatnoma bekor qilinib, aybdor xodimlarga chora ko‘rildi.
👍 Farg‘ona viloyati: Buvayda tumanidagi “D. Ch.” fermer xo‘jaligi qo‘shni xo‘jaliklarning qarzi sababli, hech qanday ogohlantirishsiz elektrdan uzib qo‘yilgan. Biznes-ombudsman aralashuvi bilan fermerning huquqlari tiklandi va elektr ta’minoti qayta tiklandi.
👍 Sirdaryo viloyati: “S. P.” MChJ ishlab chiqarish korxonasi ogohlantirishsiz tarmoqdan uzilgani va kuchlanish pastligi sababli ishlab chiqarish uskunalari ishdan chiqayotganidan shikoyat qildi. Vakil devoni va “O‘zenergoinspeksiya” xodimlari ishtirokida “Feruz” podstansiyasida o‘rganish o‘tkazildi. Natijada “Sirdaryo MET” filiali tomonidan rostlash ishlari amalga oshirilib, kuchlanish me’yorga keltirildi.
👍Eslatma: amaldagi qoidalarga ko‘ra, iste’molchilarni ogohlantirishsiz tarmoqdan uzish yoki ularning aybisiz yuzaga kelgan holatlar uchun javobgarlik yuklash https://t.me/biznes_ombudsmanhttps://www.youtube.com/channel/UCI9e4XZYtGq8txTgix02Ojw
GENERALISSIMUS
19:51 23 thg 3, 2026
📷 Photo
Two remarkable constructions built by Uzbeks
O‘zbeklar tomonidan qurilgan ikki ajoyib durdona
52,000
63
GENERALISSIMUS
19:51 23 thg 3, 2026
📷 Photo
🚅 2000 йилдан кейин темир йўл транспорти йўловчиларини ташиш камайиб бормоқда? Бу билетлар қиммат эканидан эмасми?
🤩 Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йил давомида темир йўл транспортида 10,5 млн йўловчи https://t.me/statistika_rasmiy
📊 Бу кўрсаткич 2000 йилга нисбатан қарийб 4,1 млн йўловчига камайган.
📊 Ушбу кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:
2000 йил — 14,6 млн нафар;
2005 йил — 15,1 млн нафар;
2010 йил — 14,5 млн нафар;
2015 йил — 20,1 млн нафар;
2020 йил — 6,2 млн нафар;
2021 йил — 7,9 млн нафар;
2022 йил — 9 млн нафар;
2023 йил — 9,6 млн нафар;
2024 йил — 9,8 млн нафар;
2025 йил — 10,5 млн нафар.
48,300
GENERALISSIMUS
19:51 23 thg 3, 2026
🎥 Video
Prezident Shavkat Mirziyoyev:
"Yagona Vatan, yagona xalq bo‘lib, yangi hayot, yangi tarix, yangi kelajak yarataylik!".
48,100
0
0
GENERALISSIMUS
19:51 23 thg 3, 2026
📷 Photo
Cуд-ҳуқуқ тизими самарадорлиги ҳамда бизнес юритиш эркинлиги кўрсаткичлари сезиларли даражада ёмонлашган.
Рейтингда Ўзбекистоннинг энг яқин қўшнилари Сан-Томе ва Принципи (85-ўрин) ва Намибия (87-ўрин) ҳисобланади.
Ўзбекистон 2026 йилдаги Иқтисодий эркинлик индексида ўз ўрнини 14 поғонага яхшилаган ҳолда 184 та мамлакат орасида 86-ўринни эгаллади. Мамлакат иқтисодиёти ҳисобот эълон қилина бошланганидан бери биринчи марта «ўртача эркин» даражага кўтарилди.
https://kun.uz/kr/29616995
47,600
0
GENERALISSIMUS
19:51 23 thg 3, 2026
Иқтисодий ва маъмурий судлар давлат органлари адвокатига айланган бир пайтда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.
Тадбиркорларнинг бажаргани иши, кўрсатгани хизмати ёки етказган товари учун пулини шартнома ғазначиликда рўйхатдан ўтмаган дея формал важ билан ундириб беришни рад қилаётган ҳам, аукционда сотиб олиш пайти айтмасдан йиллар ўтиб қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги пулини млрдлаб ундириб бераётган ҳам, фермерларнинг ерини ҳокимларнинг даъвосига кўра олиб қўяётган ҳам, солиқ органи қароридаги хатолари кўп бўлса ҳам кучида қолдириб бераётган ҳам шу судлар.
44,400
12
0
GENERALISSIMUS
19:51 23 thg 3, 2026
📷 Photo
Соғлиқни сақлаш вазирлиги дорихоналарга пул тўлаттириб GXP сертификати бериш ва яна пул тўлаттириб уларни текшириш бўйича буйруқ лойиҳасини муҳокамага https://regulation.adliya.uz/project/8124/26845?contentLang=uz
Изоҳларда кўпчилик лойиҳадан норози бўлиб фикр қолдирган.
👷Уй олиш энг хавфли битимлардан бирига айланиб қолди.
Агар бундай катта битимлар олди малакали юристлар хизматидан фойдаланмасангиз, йиллаб мисқоллаб йиғган пулингизга куйиб қоласиз.
Чунки, https://www.facebook.com/share/1Gdjba1z6K/?mibextid=wwXIfr
51,800
0
GENERALISSIMUS
19:51 23 thg 3, 2026
📷 Photo
Трампнинг онасига тегишли қилиб тарқатилган мана бу гаплар гарчи фейк бўлса ҳам, сал бўлсада, инсонга таскин беради😁:
«У соғлом фикрга эга бўлмаган ғирт аҳмоқ ва социопат. Лекин на қилай, у менинг ўғлим! Ва мен «ишқилиб у сиёсатга асло қадам қўймасин-да», деб чин дилдан дуо қиламан. Чунки агар шундай бўлса, урди Худо - фалокат бошланади.»
50,900
73
GENERALISSIMUS
19:51 23 thg 3, 2026
📷 Photo
Трамп НАТОни “қоғоз йўлбарс” деб атади
АҚШ президенти Хўрмуз бўғозидаги эҳтимолий ҳарбий операцияга қўшилмагани учун алянс аъзоларини https://kun.uz/kr/01119990 деди.
Баттар бўл, Трамп😂.
https://t.me/kunuzofficial