Омск ва Россиянинг бошқа вилоятларидаги ӯзбекистонлик муҳожирлар ҳаётидан лавҳа ва хабарлар ҳамда жаҳон янгиликлари ӯзбек тилида тақдим этилади.
Реклама учун: @tijoratomsk
Follow @Omskuz24 to stay updated with the latest tijoratomsk trends and news
Reyting
Global reyting
#456
+2
Til reytingi
#45
+1
Toifa reytingi
#23
-1
Obunachilar sonining o'sishi (Oxirgi 3 kun ichida)
Hali sharhlar yo'q. Birinchi bo'lib tajribangizni baham ko'ring!
So'nggi postlar
Omsk24
26-apr, 2026, 21:56
📷 Photo
Фарғона–Омск: ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Омск вилояти губернатори Виталий Хотсенко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувнинг муҳим жиҳатлари:
Инвестициявий ҳолат: Бугунги кунда Фарғонада Россия капитали иштирокида 172 та корхона ишламоқда. Айни пайтда 381 миллион долларлик 42 та лойиҳа амалга оширилиш жараёнида.
Ҳудудлараро алоқалар: Жорий йил март ойида Сўх тумани делегациясининг Омскка ташрифи давомида чорвачилик ва картошкачилик йўналишида эришилган келишувлар юқори баҳоланди.
Ҳамкорлик йўналишлари:
Озиқ-овқат саноатида кооперация ва логистика имкониятларини кенгайтириш.
Омскдан ғалла ва мойли экинлар импортини кўпайтириш ҳамда уларни қайта ишлаш.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан истеъмолчига етказиб беришгача бўлган занжирни ташкил этиш. Таълим ва маданият соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш.
👉
2,460
5
0
Omsk24
26-apr, 2026, 21:56
🎥 Video
Хайрулло Бозоров Омск вилояти губернатори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
👉
2,030
2
0
Omsk24
26-apr, 2026, 21:56
🎥 Video
🇷🇺 Россиянинг Омск шаҳрида икки автомобиль тўқнашуви оқибатида 14 ёшли икки нафар қиз жароҳатланди
ЙТҲ чорраҳада юз берган. Кучли зарбадан сўнг машиналардан бири тротуарга учиб кетиб, у ердаги мактаб ўқувчиларини уриб юборган.
Ҳозирда жабрланган ўсмир қизлар шифохонага ётқизилган.
👉
2,300
2
Omsk24
26-apr, 2026, 21:56
🎥 Video
Сӯх туманини Фарғона вилояти билан боғловчи янги ва алоҳида йӯл қурилади.
Демак, Сӯх ӯзининг алоҳида йӯлига эга бӯлади. Йӯл муаммоси буткул бартараф этилади. Бу ҳақда Жамшид Турсунов Автомобил йӯллари қӯмитаси раиси маълум қилди.
Сўх туризми каналига обуна бўлинг👉 https://t.me/suxturizm
220
4
Omsk24
26-apr, 2026, 21:56
📷 Photo
⚡️Мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш учун асослар сони икки баробар оширилади
Россияда мигрантларга нисбатан қонунлар яна қаттиқлаштирилиши мумкин. Вячеслав Володин маълум қилишича, Давлат Думаси чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш асосларини кенгайтиришга оид қонун лойиҳасини кўриб чиқади.
Лойиҳага кўра, депортация учун сабаблар сони деярли икки баробарга оширилади. Янги асослар қаторига жамоат тартибини бузиш, полиция ёки Росгвардия талабларига бўйсунмаслик, транспорт ва инфратузилма ишига тўсқинлик қилиш каби ҳолатлар киритилмоқда.
Шунингдек, интернетда инсон қадр-қимматини камситувчи материаллар тарқатиш, Россия Қуролли кучларини обрўсизлантириш ёки санкцияларга чақириқлар ҳам депортация учун сабаб бўлиши мумкин. Айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни ошириш ҳам таклиф этилган.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда Россияда қонунбузарликлар туфайли 72 мингга яқин чет эл фуқароси мамлакатни тарк этган.
👉
292
Omsk24
26-apr, 2026, 21:56
📷 Photo
Омскдаги ватандошимиз бепул даволанади
Омск шаҳрида бахтсиз ҳодиса оқибатида оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқаросининг кейинги даволаниши Россия томони томонидан бепул амалга ошириладиган бўлди.
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаровнинг ташрифи чоғида тиббий муассаса раҳбарияти билан инсонпарварлик келишувига эришилди. Айни пайтда бемор реанимацияда, унинг аҳволи доимий назоратда.
Вазият Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ва Миграция агентлиги томонидан назорат қилинмоқда.
👉
437
6
Omsk24
26-apr, 2026, 21:56
📷 Photo
Россия бензин экспортини тўхтатди
Россия бензин экспортини тўхтатмоқда — 1 апрелдан камида августгача тақиқ https://kun.uz/kr/34523969.
Чора Эрон атрофидаги уруш фонида ёнилғи нархлари кескин ўсиб, бензинни ташқи бозорда сотиш ички бозордан кўра фойдалироқ бўлиб қолгани билан изоҳланмоқда.
Тақиқ дизелга ва давлатлараро келишувлар доирасидаги етказиб беришларга татбиқ этилмайди.
👉
1,970
3
Omsk24
26-apr, 2026, 21:56
📷 Photo
Эронда 150 нафар мактаб ӯқувчиларини ӯлдирган АҚШ ҳарбийси Эрон томонидан ӯлдирилди.
Тайлер Геррес Теҳронга қилинган биринчи ҳаво зарбасини амалга оширган ва қизлар мактабига бомба ташлаш орқали 150 нафар қиз ўқувчининг ўлимига сабаб бўлгани учун ҳарбий жиноятда айбланмоқда.
Ар-Риёдаги АҚШ базасига Теҳрон томонидан қилинган ҳужумда бу ҳарбий жиноятчи ӯрдирилди
Обуна бӯлинг👉 https://t.me/kishvar24
306
2
Omsk24
26-apr, 2026, 21:56
📷 Photo
Россияда судланганларга фуқаролик берилмайди
Россия чет элликлар учун миграция қоидаларини қатъийлаштирмоқда. Судланганлиги олиб ташланмаган шахсларга фуқаролик ва яшаш ҳуқуқи берилмайди. Жиноят тури муҳим эмас. Судланганлик аниқланса, берилган ҳужжатлар бекор қилинади. Қонун орқага кучга эга эмас.
Энди ариза топширувчилар судланмаганлик ҳақида маълумотнома тақдим этади (3 ойдан эски бўлмаслиги керак). 14 ёшгача бўлганлар бундан озод. Украина фуқаролари учун 2 йиллик ўтиш даври бор.
👉
2,720
3
Omsk24
26-apr, 2026, 21:56
⚡️Энди Россияда даромади яшаш минимумидан паст бўлган мигрантларга патент берилмайди
Қонун лойиҳалаштириш фаолияти бўйича Бош комиссия «Россия Федерациясидаги чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритишни маъқуллади, унга кўра меҳнат мигрантлари, агар уларнинг даромади яшаш минимумидан паст бўлса, патент ололмайди ёки патентни узайтиролмайди. Бу ҳақда комиссия йиғилиши материалларида https://tass.ru/ekonomika/26392329.
«Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари ўзини ва Россияда яшовчи ва қарамоғида бўлган оила аъзоларини яшаш минимумининг минтақавий коэффициентига кўпайтирилган миқдордан кам бўлмаган даражада таъминлаши шарт», дейилади комиссия материалларида. Бундай қоида патентни биринчи марта олаётганлар ва фақат жисмоний шахслар қўлида шахсий эҳтиёжи учун ишлаётганларга нисбатан қўлланилмайди.
Россияда яшаш минимуми - бу бир ой давомида инсон ҳаёти учун минимал зарур деб ҳисобланган пул миқдори. У федерал ва минтақавий бўлади ва ҳудудларга қараб фарқ қилади.
Мисол учун, 2026 йил федерал даражадаги яшаш минимуми миқдори:
- аҳоли жон бошига - ойига тахминан 18 939 рубл;
- меҳнатга лаёқатлилар учун ≈ 20 644 рубл;
- пенсионерлар учун ≈ 16 288 рубл;
- болалар учун ≈ 18 371 рубл.
593
3
Omsk24
21-apr, 2026, 02:14
🎥 Video
#Солнома
Ташрифи ҳокими вилоят Хайрулло Бозоров ба ноҳияи Сух ва шаҳри Омск дар давоми соли 2025
Обуна шавед👉 https://t.me/Sux_tv_1999
672
3
Omsk24
21-apr, 2026, 02:14
🎥 Video
http://Kishvar.uz/ мухбири фура ҳайдовчиларининг муаммоларини кӯтарди
Тошкентда Бош Вазир ӯринбосари Жамшид Хаджаев иштирокида бӯлиб ўтган форумда Сӯх туманидаги экспортёр фирмалар номидан http://Kishvar.uz/ интернет нашрининг мухбири Жавоҳир Ғанижонов қатнашиб, айни кунда фура ҳайдовчилари учун энг долзарб бӯлган масала юзасидан мурожаат этди. Тӯлиқ вариант видеода👆
Обуна бӯлинг👉 https://t.me/kishvar24
628
6
Omsk24
21-apr, 2026, 02:14
“Ақлингизни ишлатинг, Россиядан тезроқ кетинг”, — Алишер Қодиров
“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонлик ҳолатига муносабат билдирди.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Россияда ОМОН ходимлари томонидан Ўзбекистон фуқароси ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамага сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот бериб, воқеа тафсилотлари ўрганилаётганини маълум қилди.
Ҳолатга “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров ҳам муносабат билдирди. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Россиядаги вазият Марказий Осиё фуқаролари учун тобора хавфли тус олаётганини таъкидлади.
“Ишонинг, вазият ой саин фақат ёмонлашади. Россия махсус хизматлари Марказий Осиёликларни келажакда юз бериши мумкин бўлган нотинчликларнинг фаол иштирокчиси сифатида кўрмоқда. Шу сабабли улардан келадиган меҳнат фойдасидан аллақачон воз кечилган”, — деб ёзди Қодиров.
Шунингдек, у Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилиб, Россияга боришдан тийилиш ва имкон қадар тезроқ у ердан қайтишни тавсия қилди.
“Ақлингизни ишлатинг, Россиядан тезроқ кетинг. Ҳеч қандай даромад ота-онангиз ва фарзандларингизнинг кўз ёшига арзимайди”, — дея ёзади у.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги берган расмий изоҳда Россиянинг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг вафоти билан боғлиқ ҳолат мамлакатнинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги томонидан назоратга олингани билдирилди.
“Бош консулхона марҳумнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб, уларга зарур консуллик ва амалий ёрдам кўрсатмоқда. Фуқаронинг жасадини Ватанга қайтариш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда”, — дейилади вазирлик ахборотида.
Шунингдек, ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Хабаровск ўлкаси прокуратураси, тергов бошқармаси ҳамда Россия ТИВнинг ҳудудий ваколатхоналарига расмий ноталар юборилиб, ҳолатни ҳар томонлама, холис ва қонуний тартибда ўрганиш сўралгани қайд этилди.
👉