https://telegra.ph/file/f9e2ad853d49e7d6f5837.jpg
АЛЛОҲНИНГ РАСУЛИ ЎРГАТГАН СУВ ИЧИШ ОДОБИ – ТАН САЛОМАТЛИГИ УЧУН КАФОЛАТ!
Азиз дўстим ва синглим!
Жазирама иссиқ кунларда сувга бўлган эҳтиёжимиз табиий равишда ортади. Баъзан тўймасдан, бир нафасда бутун стакан сувни ичиб қўядиган ҳолатлар ҳам учрайди. Аммо шу ерда бир муҳим суннат борки, у нафақат одоб, балки инсон танаси учун шифодир!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув ичар эканлар, уни уч нафасда ичар эдилар. Ҳар нафасдан сўнг идишдан оғизни олиб, нафас олиб, кейин яна ичишни давом эттирганлар. У зот бунга сабаб қилиб шундай деганлар:
«Бу (усул) – чанқоқни яхши босувчи, тана учун энг яхши ва шифолироқдир».
Анас розияллоҳу анҳу айтади:
«Мен ҳам (Расулуллоҳнинг амалларига эргашиб) идишдаги сувни уч нафасда ичаман».
(Имом Муслим ривояти 2028)
Нима учун уч нафасда ичиш керак?
Тиббиёт нуқтаи назаридан ҳам бу жуда фойдали одат ҳисобланади. Бир нафасда сувни ичиш:
🔺юрак ва жигарга босим беради,
🔺ошқозонга зарар бериши мумкин,
🔺тана ҳарорати ва сув ҳарорати ўртасидаги фарқ сабабли баъзан муаммолар келтириб чиқаради.
Аммо уч нафасда, яхши ният ва суннатга мувофиқ қилиб ичилган сув:
✅ ички аъзоларга зиён қилмайди,
✅ танада яхши сингади,
✅ шошма-шошарликдан сақлайди,
ва энг муҳими: бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннат амалларидир!
Қандай ичиш керак❓
Сувни оғизга олаётганда нафасни идиш ичида эмас, идишдан ташқарида олиш керак.
Уч мартада тўхтаб, нафас олиб, сувни бўлиб-бўлиб ичиш.
Сувни бирдан ичиб юбормасдан, осон сўриб ичиш. Чунки сув ошқозонга «иссиқликка мослашиб» тушиши учун қулайлик яратади.
Хулоса:
Сувни ичиш одатимизга ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини татбиқ қилиш, бизнинг нафақат соғломлигимизга, балки дунё ва охират фойдасига хизмат қилади.
Азиз биродар, бу оддий кўринган амал – иймон ва муҳаббат белгиси, «Мен Расулуллоҳни яхши кўраман», деган киши у зотнинг ҳар бир одобига амал қилишга интилиши керак.
Расулуллоҳнинг суннати – нафақат ибодат, балки ҳаёт тарзидир. Уни сақлайлик, унга амал қилайлик!
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
Ушбу кичик, аммо мазмунли эслатмани фойдали деб билган бўлсангиз, бошқаларга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/+rPKm9rdCHC9iYjg5
https://t.me/+rPKm9rdCHC9iYjg5