Ёнимда Онам қолди...
Юрмаганда ишларим,
Кўпайди «миш-миш»ларим,
Кетди кўп танишларим,
Ёнимда Онам қолди...
Бир жонимга минг куйиб,
Мендан кўпроқ дард туйиб,
Болажоним деб суйиб,
Ёнимда Онам қолди...
Ҳасратимдан ҳаста хол,
Бошим силаб қадди дол,
Сўзларида тутиб бол,
Ёнимда Онам қолди...
Ишим тушса ҳамма қўрс,
Топилмади ундай дўст,
Ортганида каму кўст,
Ёнимда Онам қолди...
Унутиб ўз ғамини,
Четга ташлаб камини,
Артиб кўзин намини,
Ёнимда Онам қолди...
Суйдим деганлар кетди,
Куйдим деганлар кетди,
Умрим еганлар кетди,
Ёнимда Онам қолди...
Парвоналар бошимда,
Куюниблар қошимда,
Кўзим тўла ёшимда,
Ёнимда Онам қолди...
Миннат билмас муштипар,
Борликлари бойлик зар,
Фаришталардан афзал,
Ёнимда Онам қолди...
Бағрига босиб аста,
Тутиб мехр бир даста,
Қилиб андуҳни ҳаста,
Ёнимда Онам қолди...
Зиёйим деб эркалаб,
Ҳеч нима қилмай талаб,
Ҳар он кўнглимга қараб,
Ёнимда Онам қолди...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
✨✨✨✨✨✨✨✨
➥Линкни босиб "ОТАОНАМ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+ybAWlp-utQYzYWVi
https://t.me/+ybAWlp-utQYzYWVi
https://t.me/onlaynsotibol