#Кадровик
Соғлиқ сабабли ишдан бўшатиш: қонун талаб қиладиган икки босқичли тартиб
Меҳнат кодексида ходимнинг соғлиғи туфайли меҳнат шартномасини бекор қилиш иш берувчи ташаббусидан мустақил равишда алоҳида ҳуқуқий асос сифатида белгиланган. Бу ҳолат https://lex.uz/docs/6257288 иккинчи қисмида назарда тутилган бўлиб, у https://lex.uz/docs/6257288 иккинчи қисми 8-банди билан боғлиқ ҳолда қўлланилади.
Бироқ мазкур моддани тўғридан-тўғри ишдан бўшатиш нормаси сифатида талқин қилиш хато бўлади. Чунки https://lex.uz/docs/6257288, аввало, ходимни соғлиғига мос келадиган бошқа доимий ишга ўтказиш механизмини белгилайди. Яъни, бу норма биринчи навбатда ишдан бўшатиш эмас, балки ходимни сақлаб қолишга қаратилган.
Агар тиббий хулосага кўра ходим ўз вазифасини бажаришга яроқсиз деб топилса, иш берувчи дарҳол шартномани бекор қилишга ҳақли эмас. У, https://lex.uz/docs/6257288 биринчи қисми талабларига мувофиқ, ходимга унинг соғлиғига мос келадиган вакант иш ўрнини таклиф қилиши шарт. Бу иш ходимнинг малакаси ва мутахассислигига мувофиқ бўлиши керак. Агар бундай иш мавжуд бўлмаса, унда бошқа, ҳатто малака талаб этилмайдиган иш ҳам таклиф қилиниши лозим.
Бу ерда асосий мезон битта: таклиф қилинаётган иш ходим соғлиғига зид бўлмаслиги шарт. Яъни, тиббий хулосада қайд этилган чекловлар тўлиқ инобатга олиниши керак. https://lex.uz/docs/6257288қисмида аниқ белгилаб қўйилган.
Фақатгина шу босқич бажарилгандан кейингина иккинчи босқичга ўтиш мумкин. Агар ходим таклиф қилинган ишни рад этса ёки иш берувчида умуман мос иш мавжуд бўлмаса, шунда меҳнат шартномаси https://lex.uz/docs/6257288 иккинчи қисмига асосан бекор қилинади. Демак, ушбу модда фақат иккинчи босқичда, яъни бошқа иш билан таъминлаш имконияти тугаганда ишдан бўшатиш учун ҳуқуқий асосга айланади.
Таклиф қилиш жараёни албатта расмийлаштирилган бўлиши шарт. Амалиётда бу махсус таклиф хати орқали амалга оширилади. Унда тиббий хулоса асос сифатида кўрсатилади ва ходимга аниқ вакант лавозим таклиф этилади. Ҳужжат икки нусхада тайёрланади: бири ходимга топширилади, иккинчиси эса унинг имзоси билан иш берувчида сақланади. Мазкур ҳужжат корхона раҳбари томонидан имзоланиши талаб этилади.
Ходим таклифга ўз муносабатини белгиланган муддатда ёзма шаклда билдириши шарт. У розилик аризаси ёки раддия орқали жавоб беради. Агар ходим ҳужжатни қабул қилмаса, имзо қўйишдан бош тортса ёки умуман жавоб бермаса, бу ҳолат гувоҳлар иштирокида расмий далолатнома билан қайд этилиши лозим.
Масалан, корхонада ишловчи ҳайдовчига тиббий комиссия томонидан узоқ вақт руль бошқариш тақиқланди. Иш берувчи унга омборчи ёки назоратчи каби енгилроқ ишларни таклиф қилди ва буни ёзма тарзда расмийлаштирди. Агар ходим бу таклифларни қабул қилмаса ёки корхонада умуман мос иш бўлмаса, шунда у билан меҳнат шартномаси қонун талабларига мувофиқ бекор қилиниши мумкин бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, қонун ишдан бўшатишни эмас, аввало ходимни сақлаб қолишни устувор деб билади. Фақат барча имкониятлар тугагандагина меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилади.
Саволингизни:
https://t.me/yuristgamurojaat гa қолдиринг
каналига қўшилиш
https://t.me/joinchat