2025 йилда вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 2024 йилга нисбатан 86,2 фоизга ўсиб, 790,9 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Ташқи савдо таркибида экспорт улуши 64,2 фоизни, импорт эса 35,8 фоизни ташкил этди. Ташқи савдо айланмаси ҳажми бўйича асосий шерик мамлакатлар: Афғонистон (30,2 фоиз), Бирлашган Араб Амирликлари (26,3 фоиз), Покистон (11 фоиз), Россия (9 фоиз), Хитой (8 фоиз), Қозоғистон (3,9 фоиз) ва Туркия (2,1 фоиз). Умумий ташқи савдо айланмасининг 15,2 фоизи МДҲ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади.
📊Термиздаги Халқаро савдо марказига 2025 йилда 800 мингдан ортиқ Афғонистон фуқароси ташриф буюрган бўлиб, экспорт ҳажми 320 млн. долларни ташкил қилди.
🖊 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқотлари кўрсатишича, қизиқиш ортиб бормоқда.
Бой тарихий ўтмишга эга ҳудудда 150 дан зиёд маданий мерос объекти бор. Ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси, Султон Саодат меъморий ансамбли, Кокилдор ота хонақоҳи ва Қирққиз қалъаси шулар жумласидан. Археологик мероси ҳали тўлиқ ўрганилмаган қадимий Эски Термиз ёдгорлигига йилига 500 минг хорижий меҳмонни жалб қилиш имконияти бор.
Ўтказилган тадқиқотга кўра, Сурхондарё вилоятидаги 69 та маҳаллада озиқ-овқат дўконлари, 128 та маҳаллада тикувчилик устахоналари, 192 тасида умумий овқатланиш объектлари, 147 тасида сартарошхона, 163 та маҳаллада автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари ва 167 тасида хусусий мактабгача таълим муассасалари очиш зарурати ва имконияти мавжуд, уларнинг барпо этилиши эса турмуш шароитларини яхшилашга хизмат қилади.
Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/reviewuz https://t.me/review_en
|
https://www.facebook.com/ecoboz |
https://twitter.com/reviewuznews| https://www.instagram.com/review_uzb/ | https://www.linkedin.com/company/center-for-economic-research-and-reforms/
🌌 Визуализация СИ ёрдамида тайёрланган