📝Даромад ва харажатларни декларациялаш
Хорижий тажрибадан келиб чиқиб Ўзбекистонда қўллаш ҳақида
👀Давлатнинг лавозимдаги шахслари даромад ва мулклари тўғрисидаги декларациялар коррупциянинг олдини олиш, ноқонуний бойиш ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашуви сабабларини аниқлаш имконини берувчи самарали восита ҳисобланади.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, 150 дан зиёд мамлакатда амалдорларнинг даромад ва мулклари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш талаблари кўзда тутилган. АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Швеция, Финляндия, Дания, Австралия, Чехия, Италия, Янги Зеландия, Сингапур, Венгрия, Мексика, Чили, Россия Федерацияси, Вьетнам, ХХР, Корея Республикаси ва бошқа бир қатор мамлакатлар шулар жумласидан.
.
Тахминан 45 та мамлакатда даромадлар ва мулк қиймати декларация қилинмайди. Булар асосан ривожланиш даражаси паст бўлган давлатлардир. Африкадаги Эфиопия, Гана, Эритрея, Мали, Марказий Африка Республикаси, Гвинея-Бисау, Конго Республикаси, Ботсвана, Бурунди, Жанубий Судан, Сомали ва бошқа бир қатор мамлакатлар шулар жумласидан. Ушбу мамлакатларда жамият, одатда, даромад даражаси бўйича алоҳида гуруҳларга бўлинади, сиёсий тизим беқарорлиги билан тавсифланади, мазкур давлатлар аҳолиси эса нисбатан фаровон мамлакатларга кўчиб кетишга ҳаракат қилади.
🔝Мақолада муаллифлар халқаро тажриба асосида Ўзбекистонда даромадлар ва харажатларни умумий декларация қилиш тизимини жорий этишни, уни яширин иқтисодиёт ва коррупцияни камайтириш воситаси сифатида кўриб чиқадилар.
Салимжон Маматкулов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети изланувчиси
Сергей Воронин, Г.В. Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали профессори
Мансур Абдиев, Бюджет-солиқ илмий тадқиқотлар институти
"Иқтисодий шарҳ" журнали https://review.uz/oz/journals/view/2-50-2026
Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
рус http://review.uz/3jd
ўзб http://review.uz/oz/3jd
Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/reviewuz https://t.me/review_en
|
https://www.facebook.com/ecoboz |
https://twitter.com/reviewuznews| https://www.instagram.com/review_uzb/ | https://www.linkedin.com/company/center-for-economic-research-and-reforms/