Банк-молия, финтех, иқтисодиёт, бизнес ва солиққа оид янгиликлар ҳамда таҳлиллар, шунингдек, молиявий саводхоликка доир маълумотлар манбаси
Расмий сайт — https://pinkod.uz
Сайт ҳақида — https://pinkod.uz/about
Реклама — https://pinkod.uz/reklama
Follow @pinkoduz to stay updated with the latest httpspinkoduzreklama and httpspinkoduz trends and news
Reyting
Global reyting
#456
+2
Til reytingi
#45
+1
Toifa reytingi
#23
-1
Obunachilar sonining o'sishi (Oxirgi 3 kun ichida)
Hali sharhlar yo'q. Birinchi bo'lib tajribangizni baham ko'ring!
So'nggi postlar
Pinkod.uz
28-apr, 2026, 14:56
📷 Photo
2027 йилдан ёш оилаларга Марказий банк асосий ставкасида (14 фоиз) ипотека кредитлари ажратилади
2027 йилдан ёш оилалар учун ипотека кредитлари ажратишнинг янги тартиби амал қилади. Бунда кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Кредитлар фақат ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган ҳамда сўнгги 3 йилда уларнинг номида кўчмас мулк бўлмаган оилаларга ажратилади.
👉 https://pinkod.uz/a5205a
721
0
0
Pinkod.uz
28-apr, 2026, 14:56
📷 Photo
Микроқарз, ипотека ва автокредит: қайси банклар энг паст фоиз таклиф қилмоқда?
Марказий банк 22 апрелдан бошлаб ипотека кредитлари бўйича ҳам ўртача фоиз ставкаларини эълон қила бошлади. Ҳозирда ипотека кредитларининг ўртача ставкаси 23,5%, автокредитлар 22,8% ва микроқарзлар 29,1% ни ташкил этмоқда. Энг паст ставкалар ипотека бўйича “Алоқабанк”да 18%, автокредитларда “Инфинбанк”да 18,5% ва микроқарзларда яна “Алоқабанк”да 24,1% даражасида қайд этилган.
👉 https://pinkod.uz/5593ae
706
0
Pinkod.uz
28-apr, 2026, 14:56
📷 Photo
Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари 13 фоизга ошди
2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 3,79 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 13 фоизга ошди.
👉 https://pinkod.uz/40bc62
724
0
Pinkod.uz
28-apr, 2026, 14:56
📷 Photo
Бюджетдан $95 млн капитал, ЕТТБга 15 фоиз улуш сотилиши: “Асакабанк”ни хусусийлаштириш жараёни қандай жадаллашади?
Президент қарорига кўра, “Асакабанк”ни хусусийлаштириш жараёни жадаллаштирилади. Давлат банк устав капиталига 95 млн доллар йўналтиради, Европа тикланиш ва тараққиёт банкига 15 фоизлик улушни сотиш масаласи кўриб чиқилади. Шунингдек, банк балансидаги носоҳавий активлар ва айрим лойиҳалар давлат тасарруфига ўтказилиб, банк фаолияти тўлиқ бозор тамойиллари асосида қайта ташкил этилади.
👉 https://pinkod.uz/b17638
703
0
Pinkod.uz
28-apr, 2026, 14:56
📷 Photo
Март ойида Ўзбекистонда автомобиль савдоси 20 фоизга ошди
Март ойида Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси 78 минг донадан ошди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотига кўра, февраль ойига нисбатан талаб 19 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 20,6 фоизга ошган.
👉 https://pinkod.uz/f9c8d7
Фонд биржасида “Ўзбектелеком” акциялари билан савдолар қайта тикланди
Устав капиталини ошириш жараёни сабаб икки ойга тўхтатилган “Ўзбектелеком” акциялари билан савдолар яна тикланди. Капитализациядан кейин оддий акциялар нархи 2 400 сўм, имтиёзли акциялар эса 2 003,33 сўм этиб белгиланди.
👉 https://pinkod.uz/10d4bf
704
0
Pinkod.uz
28-apr, 2026, 14:56
📷 Photo
Эндиликда мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн қайта расмийлаштириш мумкин
Эндиликда мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн қайта расмийлаштириш мумкин. Мазкур хизмат 22 апрелдан бошлаб телефон рақами фойдаланувчининг ўз номида бўлиши талаби жорий этилиши фонида жорий этилган бўлиб, ҳозирча мамлакатдаги 6 та мобил алоқа операторидан 5 тасида ишга туширилган.
👉 https://pinkod.uz/b8b775
793
0
Pinkod.uz
28-apr, 2026, 14:56
📷 Photo
Тошкент тунги иқтисодиёти: пойтахт 24/7 ҳаётга қанчалик тайёр?
Дунёнинг йирик пойтахтлари тунги вақтда миллиардлаб доллар даромад кўраётган бир пайтда, Тошкентда соат 00:00 дан кейин очиқ масканлар сони 31 фоизгача тушиб кетади. Учтепа ва Сергели каби туманларда эса тунги фаоллик даражаси бошқа туманларга нисбатан жуда паст бўлиб, мазкур ҳудудлар фақат ухлаш учун мўлжалланган туманларга айланиб қолган.Хўш, Тошкентни тўхтовсиз ишлайдиган шахарга айлантириш учун нималар қилиш керак?
👉 https://pinkod.uz/38fe56
787
0
Pinkod.uz
28-apr, 2026, 14:56
📷 Photo
Тим Кук 15 йиллик бошқарувдан сўнг Apple бош директори лавозимидан кетади
Apple бош директори Тим Кук қарийб 15 йиллик раҳбарликдан сўнг лавозимидан кетмоқда. У 1-сентабргача компанияни бошқаришда давом этади, шундан сўнг унинг ўрнини аппарат муҳандислиги бўйича катта витсе-президент Жон Тернус эгаллайди. Кук эса компания директорлар кенгашида ижрочи раис сифатида фаолиятини давом эттиради.
👉 https://pinkod.uz/f6306c
726
0
Pinkod.uz
17-apr, 2026, 01:13
📷 Photo
SQB Кузатув кенгаши таркибига Franklin Templeton вакили киритилди
Кенгаш таркибига Franklin Templeton’нинг инвестициялар бўйича катта мутахассиси Метю Жон киритилди. У, шунингдек, Тошкент Республика фонд биржаси Кузатув кенгаши таркибида ҳам мавжуд. Мазкур ўзгариш компания бошқарувидаги UzNIF таркибидаги корхоналарни IPO’га тайёрлаш жараёни билан боғлиқ бўлиши мумкин.
👉 https://pinkod.uz/156cab
605
0
Pinkod.uz
17-apr, 2026, 01:13
📷 Photo
Ўзбекистонда хонандалар тўлаётган солиқ кескин камайгани маълум бўлди
Сўнгги бир йил ичида Ўзбекистонда хонандалар томонидан тўланаётган даромад солиғи кескин камайган.
Адлия вазирлиги маълумотига кўра, 2024 йилда 2 мингдан ортиқ хонандага 1,1 млрд сўм солиқ ҳисобланган бўлса, 2025 йилда декларация топширган санъаткорлар сони ҳам, солиқ тушумлари ҳам бир неча бараварга камайган.
Маълумотларга кўра, битта санаткор бир йилда ўртача 505 минг сўм солиқ тўлайди.
👉 https://pinkod.uz/cad642
648
0
Pinkod.uz
17-apr, 2026, 01:13
📷 Photo
“Тарихдаги энг йирик фирибгарлик”: Павел Дуров WhatsApp’ни шахсий ёзишмаларни ўқишда айблади
Telegram асосчиси Павел Дуров WhatsApp мессенжерини “тарихдаги энг йирик фирибгарлик” деб атаб, қаттиқ танқид остига олди. Унинг таъкидлашича, дастурдаги яширин туйнуклар ёрдамида Meta ходимлари миллиардлаб фойдаланувчиларнинг шахсий ёзишмаларини бемалол ўқий олади.
👉 https://pinkod.uz/6fd413
575
0
Pinkod.uz
17-apr, 2026, 01:13
📷 Photo
SQB 2026 йил биринчи чорагида 550 млрд сўм соф фойда олди
“Ўзсаноатқурилишбанк” 2026 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича 550 млрд сўм соф фойда қайд этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,2 фоизга юқори.
👉 https://pinkod.uz/aaa83b
757
0
Pinkod.uz
17-apr, 2026, 01:13
📷 Photo
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари айрим банклар томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
👉 https://pinkod.uz/2ef308
722
0
Pinkod.uz
17-apr, 2026, 01:13
📷 Photo
KDB Bank, “Универсалбанк”, “Туронбанк” ва Open Bank I чоракда қанча фойда олди?
Ҳисоботларга кўра, январь–март ойларида KDB Bank Uzbekistan 180,7 млрд сўм, “Универсалбанк” 77,8 млрд сўм, “Туронбанк” 7,5 млрд сўм ва Open Bank 1,2 млрд сўм соф фойда қайд этган.
👉 https://pinkod.uz/2b975c
711
0
Pinkod.uz
17-apr, 2026, 01:13
📷 Photo
Paynet 2025 йилда 395 млрд сўм соф фойда олди
Paynet АЖ 2025 йил якунлари бўйича 395,1 млрд сўм соф фойда қайд этди. Бу 2024 йилга нисбатан 40,3 фоизга кўпроқ.
👉 https://pinkod.uz/c8d007
888
0
Pinkod.uz
17-apr, 2026, 01:13
📷 Photo
Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган эсдалик тангалари сотувга чиқарилди
Марказий банк Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангалари ҳамда сувенир тўпламларини сотувга чиқарди. Оғирлиги 31,1 грамм бўлган тангалар юқори коллексион қийматга эга бўлиб, уларнинг нархлари Марказий банк томонидан мунтазам янгиланиб борилади.
👉 https://pinkod.uz/eff202
708
0
Pinkod.uz
17-apr, 2026, 01:13
📷 Photo
Ўзбекистон қарийб 2,5 млрд долларлик активлар бўйича Тошкент ва Лондон фонд биржасида ИПО ўтказмоқчи
Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси (UzNIF) Тошкент ва Лондон фонд биржаларида IPO ўтказишни режалаштирмоқда. Тахминан 2,44 млрд долларлик активларни бошқараётган жамғарма портфелига Uzbekistan Airways, Ўзбектелеком, Ўзбекгидроэнерго ва Ўзсаноатқурилишбанк каби йирик давлат компанияларидаги улушлар киради.
👉 https://pinkod.uz/c1d109
700
0
Pinkod.uz
17-apr, 2026, 01:13
📷 Photo
Музроб Мамараимов Open Bank бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди
Open Bank АЖ 19 мартдаги қарорига кўра, Музроб Мамараимов банк бошқаруви раиси ўринбосари – бошқарув аъзоси лавозимига тайинланди. Бунга қадар у банкнинг чакана банк хизматлари бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган
👉 https://pinkod.uz/045693