ЭНГ ПАСТ ЁКИ ЭНГ ЮҚОРИ ФОИЗЛИ КРЕДИТЛАРНИ ҚАЙСИ БАНКЛАР ТАҚДИМ ЭТМОҚДА!
Марказий банк 2026 йил 13 июл ҳолатига тижорат банклари аҳолига таклиф қилаётган жисмоний шахсларга микроқарз, автокредит, ипотека кредитлари ҳамда юридик шахсларга айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситалар сотиб олиш учун кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларининг ўзгаришларни эълон
https://t.me/centralbankuzbekistan.
Бу орқали мижозлар турли банкларни солиштириб, энг мақбул шартларни танлаш имконига эга бўлади.
☑️Марказий банк навбатдаги маълумотларни (Охирги ўн иш куни сарҳисоб қилинган) тақдим этди.
▪️ Микроқарзларнинг ўртача фоизи 29,0%ни ташкил этиб, энг паст фоизни Алоқабанк (22,8%), Инфинбанк (24,0%) ва Трастбанк (24,1%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли микроқарзларни эса АВО банк (39,9%), Узум банк (38,0%) ва Давр банк (34,7%) таклиф этмоқда.
▪️Автокредитларнинг ўртача фоизи 21,4% ни ташкил этиб, энг паст фоизни Бизнесни ривожлантириш банки (18,1%), Ипотека банк (18,7%) ва Давр банк (19,7%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли автокредитларни эса Ҳамкорбанк (24,9%), Микрокредитбанк (24,6%) ва Азия аллианс банк (24,1%) таклиф этмоқда.
▪️ Ипотека кредитларининг ўртача фоизи 22,1% ни ташкил этиб, энг паст фоизни ОФБ (20,5%), Алоқабанк (20,6%) ва Асакабанк (20,9%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли ипотека кредитларини эса Апекс банк (25,0%), Капитал банк (25,0%) ва Микрокредитбанк (24,5%) таклиф этмоқда.
(Ўтган ҳафтадаги маълумотда энг юқори ставкада ипотека таклиф қилган Давр банк ва Универсал банклар бу ҳафтада рўйхатда йўқолиб қолган)
▪️Айланма маблағларни тўлдириш учун кредитларнинг ўртача фоизи 23,5%ни ташкил этиб, энг паст фоизни Миллий банк (20,9%), Октобанк (21,0%) ва Микрокредитбанк (22,3%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли айланма маблағ учун кредитларни эса ТБС банк (32,7%), Универсал банк (28,4%), Анорбанк (28,1%) ва Гарант банк (27,1%) таклиф этмоқда.
(Ўтган ҳафтадаги маълумотда энг юқори ставкада ипотека таклиф қилган ТБС банк бу ҳафтада рўйхатда йўқолиб қолган)
▪️Асосий воситалар хариди учун кредитларнинг ўртача фоизи 22,5%ни ташкил этиб, энг паст фоизни Ўзсаноатқурилишбанк (18,7%), Миллий банк (19,0%) ва Бизнесни ривожлантириш банк (21,5%) таклиф этмоқда. Энг юқори фоизли мазкур кредитларни эса Турон банк (28,0%), Гарант банк (26,5%) ва Тенге банк (26,0%) таклиф этмоқда.
(Ўтган ҳафтадаги маълумотда энг юқори ставкада ипотека таклиф қилган Универсал банк бу ҳафтада рўйхатда йўқолиб қолган)
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13 феврал куни Президентимиз автокредитларни фоизини пастлатиш бўйича
Автокредитлар шартларини кенгайтирилган тарзда тўхталиб ўтганмиз.
👉 👈