СИНОВ.
Мўминми, кофирми — синалмай қолмас,
Имтиҳон этгувчи чарчамас, толмас,
Синовдан ўтганни дўзахга солмас,
Қолмайди синовга дучор бўлмаган.
Кимнидир бой этар, кимнидир мискин,
Иккиси бирдайин синовдир, лекин,
Сабрни берган Зот беради таскин,
Қолмайди синовга дучор бўлмаган.
Висол йўқ ҳақ йўлда елмаганларга,
Ҳожасин "Аллоҳ", деб билмаганларга,
Синов йўқ дунёга келмаганларга,
Қолмайди синовга дучор бўлмаган.
Кимдир соғ, кимлардир мажруҳ яшайди,
Ким базўр, кимлардир эркин ашайди,
Ким амал отида, кимдир бўшайди,
Қолмайди синовга дучор бўлмаган.
Синовнинг шиддати — пайғамбарларга,
Сўнг унга яқинроқ бўлган зотларга,
Балолар келади мол-у жонларга,
Қолмайди синовга дучор бўлмаган.
Дунёга келмоқлик ўзи имтиҳон,
Синовда баробар — фақиру ҳоқон,
Шайтоннинг ўқига кимлардир нишон,
Қолмайди синовга дучор бўлмаган.
✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+h_ppOOmNS382MzEy
https://t.me/+h_ppOOmNS382MzEy