Toshkent viloyatida sodir bo'layotgan yo'l transport hodisalari, tizimga kiritilayotgan yangiliklar, olib borilayotgan ishlar ushbu kanalga YHXB Axborot xizmati tomonidan joylanib boriladi
Follow @yhxx_ypx to stay updated with the latest yangiliklar and viloyatida trends and news
Henüz yorum yok. Deneyiminizi ilk paylaşan siz olun!
Son Yazılar
Toshkent viloyati IIBB YHXB| RASMIY KANAL
14 May 2026 17:44
📷 Photo
📸 Оҳангарон туманида жойлашган мактаб олдига "радар" мосламаси ўрнатилди.
✔️ Содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили асосида қизил тоифага киритилган "Гулобод" маҳалласида тезлик билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида маҳалладаги 2-сонли мактаб олдидаги автомобиль йўлида автоуловларнинг ҳаракат тезлигини назорат қилувчи "радар" мосламаси ўрнатилди.
Ушбу амалий ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йилдаги 1-сонли "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
📱 📱 https://www.instagram.com/press_rustam_toshvil/ 📱 https://www.youtube.com/channel/UCxYEdOv_TW90AiMPul2e5fQ
🅰 Бекобод туманидаги маҳаллаларда жиноятчилик ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
📈 Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йилдаги 1-сонли "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2025-йил давомида бир неча йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиши натижасида қизил тоифага киритилган "Фарход" маҳалласида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ушбу ҳудуддан ўтган D020 "Қорасув-Бўка-Бекобод ш" автомобиль йўлининг 79-кмда автоуловларнинг ҳаракат тезлигини назорат қилувчи "радар" мосламаси ўрнатилди.
📱 📱 https://www.instagram.com/press_rustam_toshvil/ 📱 https://www.youtube.com/channel/UCxYEdOv_TW90AiMPul2e5fQ
Toshkent viloyati IIBB YHXB| RASMIY KANAL
14 May 2026 17:44
📷 Photo
🅰 Оққўрғон туманида хусусий мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида йўлларда болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.
✔️ Йиғилишда мактабгача таълим муассасалари раҳбарларига болаларни ташишда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиниши, айрим таълим муассасалари томонидан хавфсизлик талабларига зид равишда енгил автомобилларда болаларни ташиш ҳолатлари сақланиб қолаётгани тўғрисида айтиб ўтилди.
📱 📱 https://www.instagram.com/press_rustam_toshvil/ 📱 https://www.youtube.com/channel/UCxYEdOv_TW90AiMPul2e5fQ
225
Toshkent viloyati IIBB YHXB| RASMIY KANAL
14 May 2026 17:44
📷 Photo
⚡️ Тошкент туманидаги 14-сонли мактабгача таълим муассасаси олдига светофор ўрнатилди.
📣 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йилдаги 1-сонли "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тумани Гултепа маҳалласи ҳудудида жойлашган 14-сонли мактабгача таълим муассасаси олдига светофор қурилмаси ўрнатилди.
📱 📱 https://www.instagram.com/press_rustam_toshvil/ 📱 https://www.youtube.com/channel/UCxYEdOv_TW90AiMPul2e5fQ
293
Toshkent viloyati IIBB YHXB| RASMIY KANAL
14 May 2026 17:44
📷 Photo
☄️ Пискент туманидан ўтган давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодиса ўчоқларини бартараф қилиш мақсадида эскирган йўл белгилари алмаштирилди.
✔️ Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида айни вақтда туман ҳудудидан ўтган D020 "Қорасув-Бўка-Бекобод ш." автомобиль йўлида эскирган йўл белгилари янгисига алмаштирилди.
📱 📱 https://www.instagram.com/press_rustam_toshvil/ 📱 https://www.youtube.com/channel/UCxYEdOv_TW90AiMPul2e5fQ
‼️ Ижтимоий тармоқларда олиб борилаётган мониторинглар давомида “Instagram” платформасига доимий автомобиль бошқараётганлигини тасвирларга олиб, уни жойлаб борган вояга етмаган шаҳс ва унинг отасига чора кўрилди.
❗️Кимда ким ушбу шахс томонидан содир этилган қўпол қоидабузарликлардан жабрланган бўлса, 102 рақамига ёки яқин орадаги ИИБга мурожаат қилишингизни сўраймиз!
📱 📱 https://www.instagram.com/press_rustam_toshvil/ 📱 https://www.youtube.com/channel/UCxYEdOv_TW90AiMPul2e5fQ
3,980
Toshkent viloyati IIBB YHXB| RASMIY KANAL
4 Nis 2026 14:26
📷 Photo
🔔 Юқори Чирчиқ туманида жойлашган 12-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар иштирокида “Йўл ҳаракати интизоми – болаликдан бошланади” шиори остида ўқув машғулотлари ўтказилди.
Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ёшлар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий билимини оширишдан иборат.
Учрашув давомида туман ЙҲХБ бошлиғи А.Пирдавлатов томонидан ўқувчиларга:
🔻йўлни белгиланган жойлардан кесиб ўтиш тартиби,
🔻светофор ва йўл белгиларига амал қилиш,
🔻пиёдаларнинг мажбуриятлари ва хавфсизлик қоидалари,
🔻велосипед ва бошқа воситалардан фойдаланишда эҳтиёт чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ўқувчилар автомобиль бошқармасликлари кераклиги, бундан ҳуқуқбузарлик аянчли оқибатларга олиб келиши тўғрисида таъкидланди.
📱 📱 https://www.instagram.com/press_rustam_toshvil/ 📱 https://www.youtube.com/channel/UCxYEdOv_TW90AiMPul2e5fQ
Toshkent viloyati IIBB YHXB| RASMIY KANAL
4 Nis 2026 14:26
🎥 Video
‼️ Ижтимоий тармоқларда олиб борилаётган мониторинглар давомида Янгийўл шаҳрида ўз саҳифаси учун олинган видеода йўл ҳаракати қоидаларини бузган “блогер” га тегишли чора кўрилди.
🅰 Шу ўринда ижтимоий тармоқ саҳифаларида кўплаб кузатувчиларга эга бўлган фуқароларимиздан фаолиятлари давомида олаётган видео контентларида қоидабузарликларни содир этмасликларини, шунингдек, бу ҳаракатларни тарғиб қилмасликларини сўраб қоламиз.
📱 📱 https://www.instagram.com/press_rustam_toshvil/ 📱 https://www.youtube.com/channel/UCxYEdOv_TW90AiMPul2e5fQ
▶️ Оҳангарон туманидан ўтган ҳалқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилди.
✔️ Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 58-километридаги хавфли бурилиш қисмида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида сунъий ёритиш чироқлари ўрнатилди.
📱 📱 https://www.instagram.com/press_rustam_toshvil/ 📱 https://www.youtube.com/channel/UCxYEdOv_TW90AiMPul2e5fQ
16,100
Toshkent viloyati IIBB YHXB| RASMIY KANAL
4 Nis 2026 14:26
📷 Photo
🅰 Вилоят бўйлаб, йўл белгиларини ўрнатиш ва алмаштириш ишлари давом этмоқда.
💎 Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ Эксплуатация монтаж бошқармаси ходимлари томонидан автомобиль йўлларида йўл транспорт ҳодисаларини ўчоқларини бартараф қилиш, ҳаракатни тўғри ташкил этиш, ҳайдовчиларга қулайликлар яратиш мақсадида шаҳар ва туман марказларидаги кўчаларда янги йўл белгилар ўрнатилди.
☄️ Вилоят бўйлаб, йўл белгиларини ўрнатиш ва алмаштириш ишлари давом этмоқда.
💎 Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ Эксплуатация монтаж бошқармаси ходимлари томонидан автомобиль йўлларида йўл транспорт ҳодисаларини ўчоқларини бартараф қилиш, ҳаракатни тўғри ташкил этиш, ҳайдовчиларга қулайликлар яратиш мақсадида шаҳар ва туман марказларидаги кўчаларда янги йўл белгилар ўрнатилди.
📱 📱 https://www.instagram.com/press_rustam_toshvil/ 📱 https://www.youtube.com/channel/UCxYEdOv_TW90AiMPul2e5fQ
3,270
Toshkent viloyati IIBB YHXB| RASMIY KANAL
1 Nis 2026 00:33
📷 Photo
☄️ Оққўрғон тумани бўйлаб, йўл белгиларини ўрнатиш ва алмаштириш ишлари давом этмоқда.
📌 Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ Эксплуатация монтаж бошқармаси ходимлари томонидан автомобиль йўлларида йўл транспорт ҳодисаларини ўчоқларини бартараф қилиш, ҳаракатни тўғри ташкил этиш, ҳайдовчиларга қулайликлар яратиш мақсадида туман марказларидаги кўчаларда янги йўл белгилар ўрнатилди.
📱 📱 https://www.instagram.com/press_rustam_toshvil/ 📱 https://www.youtube.com/channel/UCxYEdOv_TW90AiMPul2e5fQ
🆕 Чирчиқ шаҳрида қизил тоифага киритилган "Умид" маҳалласида йўл-транспорт ҳодиса ўчоқларини бартараф қилиш борасида ишлар амалга оширилди.
✔️ Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида айни вақтда тумандаги қизил тоифага киритилган "Умид" маҳалласидан ўтган автомобиль йўлида чарчоқ ҳамда уҳлаб қолиш оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида шовқин чизиқлари чизилди.
📱 📱 https://www.instagram.com/press_rustam_toshvil/ 📱 https://www.youtube.com/channel/UCxYEdOv_TW90AiMPul2e5fQ
✔️ Олий таълим муассасалари атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, талабалар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратиш мақсадида мавжуд муаммолар ўрганилиб, босқичма-босқич бартараф этилмоқда.
✔️ Жумладан, Олмалиқ шаҳрида жойлашган Ипак йўли инновациялар университети атрофидаги автомобиль йўли ўрганилиб, муассаса олдида жойлашган пиёдалар ўтиш жойи замонавий светофор мосламаси билан жиҳозланди.
✔️ Мазкур чора-тадбирлар талабаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, ҳайдовчилар эътиборини ошириш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга хизмат қилади.
📱 📱 https://www.instagram.com/press_rustam_toshvil/📱https://www.youtube.com/channel/UCxYEdOv_TW90AiMPul2e5fQ