🔥Сиздан ўтган айбларга биздан узур...
Қадрлашни билолмаган қайсаргинам,
Биламанки чиқмайди ҳеч сиздан узур...
Дашномларга тўлиб кетди кўнгилгинам,
Сиздан ўтган айбларга биздан узур...
Телбаларча ишқ ўтида ёнган ўзим,
Сизни севдим ўзгасини кўрмай кўзим,
Бевафойим Аллоҳ сизга берсин тўзим,
Сиздан ўтган айбларга биздан узур...
Ҳар онимда такрорлабман исмингизни,
Фариштага қиёслабман жисмингизни,
Музлатибсиз юрак деган қисмингизни,
Сиздан ўтган айбларга биздан узур...
Томчи-томчи ёмғирларда ёшларимиз,
Етмай қолди тугаб битди дошларимиз,
Биз чидаймиз омон бўлса бошларимиз,
Сиздан ўтган айбларга биздан узур...
Осмонларни макон қилиб ўзингизга,
Телба бўлиб кўриндикми кўзингизга,
Жим гапирманг зор эмасмиз сўзингизга,
Сиздан ўтган айбларга биздан узур...
Жоним мендан кутганингиз тилломиди,
Ўйин кулги хар қадамда ялломиди,
Шу нарсалар айтдинг ишқдан аъломиди,
Сиздан ўтган айбларга биздан узур...
Юлдузларга турмултириб кетган гулим,
Мени қийнаб муродига етган гулим,
Бир ошиқни хору абгор этган гулим,
Сиздан ўтган айбларга биздан узур...
Соғинчимиз секин секин адо бўлар,
Сизга яна кимнинг жони фидо бўлар,
Биз кутамиз бир кун сиздан нидо бўлар,
Дейсиз: - Қайтдик хато ўтди биздан узур...
Кеч бўлади у пайтда фойдаси йўқ,
Отилдингиз ўқ мисоли, қайтмайди ўқ,
Секин айтдим сокин айтдим урмадим дўқ,
Сиздан ўтган айбларга биздан узур...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
𝙆𝙖𝙣𝙖𝙡𝙜𝙖 𝙤𝙗𝙪𝙣𝙖 𝙗𝙤'𝙡𝙞𝙣𝙜👇