82-фойда:
🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤
Ёшлар ўлароқ ҳаммамизда бир иллат бор - яхши амал ва ютуқларимизни ҳаммага эълон қилишни, бу орқали инсонлардан ҳурмат, обрў ва эътибор келишини ҳоҳлаймиз.
Биродарим, нафсинг билан гаплаш! Бир устоз, бир ота-она ўз фарзанди билан қандай гаплашса, қандай таълим берса сен ҳам шундай қил! Чунки ўлимга қадар нафсинг билан келишиб олмасанг, у сени залолат ботқоғига бошлаб, сени ҳам, ўзини ҳам жаҳаннам томон етаклайди, Аллоҳ асрасин.
Бу йўлда эса қалбинга қулоқ сол! Чунки у эшитишни билган учун кўп нарсани тушунтирувчи ва гаплаша олганга кўп нарсаларни ўргата олувчидир.
Демак қалб билан маслаҳат қилган ҳолда нафсинг ила суҳбат қил!
Масалан мана бундай:
🔥-Нафс | 👤-Инсон.
👤 Инсонлар эътиборини нега бу қадар қаттиқ ҳоҳлаяпман?
🔥Чунки севилишни ҳоҳлайман.
👤 Инсонлар мени севиши уларнинг ихтиёридами?
🔥Яъни?
👤 Инсон ўзи ҳоҳлаганини сева оладими?
🔥Албатта, кимни ҳоҳласа шуни севади.
👤 Бу хато. Қалблар ҳам, севги ҳам Аллоҳнинг қўлидадир.
🔥Тушунмаяпман.
👤 Сен тушундинг. Шунчаки гапим сенга ёқмади.
🔥Ахир қалб одамники-ку! Ҳоҳлаганини севадида.
👤 Ундай эмас. Қалблар Аллоҳники ва у ҳоҳлаган қалбида севгини пайдо қилади. Қалбнинг ҳам, севгининг ҳам Роббиси Аллоҳдир.
🔥Ғалати гаплар гапиряпсан. Бу гапларингни риё ва ихлосга қандай алоқаси борлигига тушунолмаяпман.
👤 Алоқа қуйидагича: Аллоҳ риёкорни севмайди. У учун қалбларда севгини ҳам яратмайди. Агар риёкор бўлсанг ҳам, инсонлар сени севаётган бўлса, бу сени "севаётган" инсонларнинг муаммосидир. Яъни, у қалблар солиҳ қалблар эмас.
🔥Бунга далил борми?
👤 Бор албатта:
«Агар Аллоҳ бир бандани севса, Жаброилга: "Мен фалон бандамни севаман, сен ҳам уни сев" дейди. Жаброил фаришталарга нидо қилади: "Аллоҳ фалон бандасини севади. Сизлар ҳам уни севинглар!". Сўнг ер юзида у учун қабул жорий бўлади(яъни, инсонларнинг қалбида унга нисбатан севги пайдо бўлади).
Аллоҳ бир бандасидан ғазабланса, Жаброилга: "Мен фалон бандамдан ғазаб қиляпман, сен ҳам ғазаб қил!" дейди. Жаброил само аҳлига: "Аллоҳ фалон бандадан ғазабланяпти, сизлар ҳам ғазабланинг!" дейди.
Сўнг инсонлар қалбида ҳам унга нисбатан ғазаб пайдо бўлади"
📚Бухорий-3209, Муслим-2637.
🔥Аммо маданият ходимлари, яъни, санъаткор ва актёр кабиларни ҳам миллионлаб инсон яхши кўради, бутун ҳаётларини уларга тақлидан ўткизашидику?! Демак улар ҳам ихлослими?
👤 Аввало улар "маданият" ходими эмас. Маданият - Аллоҳ буюрган ишларни қилиш, қайтаган ишларни қилмасликка тарғиб қилиш, инсонларни Аллоҳга дават қилишдир. Улар эса фахш ва мункар қилишгани етмаганидек одамларни ҳам бу қабиҳ ишларга ундашади.
🔥Аммо ҳурматда юришади. Инсонлар уларни севади. Улар учун вақт ва пулларини сарф қилишади.
👤 Сен шуларни севилиш деяпсанми?!
Бундайларнинг кўплари алкаш ёки гиёҳванд. Оиласи нотинч: урушган, ажрашган, хиёнат қилган. Харомдан топган мол-дунё ва соҳта "обрўлари" сабаб кибрли, димоғдор, халқ тили билан айтганда юлдузлик касалига мубтало бўлган бўлса. Аксари битта турмушда яшай олмайди. Бир қарасанг ажрашган. Бир қарасанг хиёнат қилган ва ҳоказо. Ҳаётлари пароканда. Мана шу севилишми? Бу севги ҳам, севилиш ҳам эмас! Фақатгина ботил аҳлини ботилга қизиқишидир...
Ҳақиқий севги севилганни ҳам севганни ҳам бахтиёр қилувчи Аллоҳнинг ал-Вадуд исмига мувофиқ тарзда бўлади!
Севги барпо қилади. Юқоридагилар эса фақатгина бузади.
🔥Майли. Унда нега Иброҳим 🇧🇫 инсонлар томонидан яхши қарши олинишни ҳоҳлаб, Аллоҳга дуо қиларди. Демак у риё қилармиди?
👤 Ҳа, Иброҳим алайҳиссалом инсонлар уни чиройли қабул қилишларини истаб:
«Яна мен учун кейин келгувчи кишилар ўртасида рост мақтовлар қилгин»(Шуаро-84) деяр эди. Аммо у: "инсонлар мени кўрсин, ёқтирсин, доимо мен ҳақимда гапириб/ўйлаб юришсин" дея амал қилмас эди. У фақат Аллоҳга қуллик қиларди, ажрини ҳам ундангина кутарди. Инсонларни у ва авлодларини севишларини ҳам инсонлардан эмас, Аллоҳдан сўрар эди:
«Аллоҳим! Шубҳасиз мен оиламдан бир қисмини намозни тўғри қилсин дея сенинг уйинг (Каъба) ёнига, экин ўсмас водийга жойлаштирдим. Инсонлардан бир қисмининг қалбларини уларга мойил қил. Уларни мевалар билан ризқлантир. Шоядки, шукр қилсалар» (Иброҳим-37.
🔗 -
Англаш - билишдан устун!