СИЗДАН ВАФО КУТАМАН
Ҳусуматим йўқ менинг, ўз ўзимни тиғлайман,
Йиғласам ҳам мен фақат қувончимдан йиғлайман,
Сизни фақат дўст билдим, бошқасини билмайман,
Мен ҳаммадан шундайин меҳр-у, вафо кутаман,
Тошлар отинг майли сиз, мен сизга гул тутаман.
Гарчи кўнглим вайрона,тунларимнинг ойи йўқ,
Умидларим пуч,ҳазон,орзуларим пойи йўқ,
Ранжимайди ҳеч кўнглим сиздан ҳафа жойи йўқ,
Йиғлиб келдим,дунёдан кулиб,кулиб ўтаман,
Тошлар отинг майли сиз,мен сигзга гул тутаман.
Сабрим сира тўлмайди,майли синанг сабримни,
Қадрим тўкилсин майли билманг сира қадримни,
Сизга бағишлай токи қолган бутун умримни,
Сиздан фақат муҳаббат,оқибатни кутаман,
Тошлар отинг майли сиз,мен сизга гул тутаман.
Ғийбат қилинг ортимдан,майли қилинг ёмонлик,
Умрингизни сўрай мен,тилай сизга омонлик,
Беш кун аталмиш дунё,умрлар лаҳза,онлик,
Меҳрингизга ташнаман,гарчи қонлар ютаман,
Тошлар отинг майли сиз мен сизга гул тутаман.
Ўткинчидир ҳаммаси,ўткинчи алам,ғамлар,
Ғанимат дунёлари,ғанимат ширин дамлар,
Меҳрингиз дариғ тутманг эй,бағрикенг одамлар,
Бахтим бутун сиз билан,сизсиз аҳир нетаман,
Тошлар отинг майли сиз мен сизга гул тутаман.
🖋Хуршид Карим