Зулҳижжа ойи — ислом тақвимидаги энг улуғ, баракали ва мукофотларга бой ойлардан биридир. Бу ойнинг асл қадри ва фазилати, айниқса, унинг дастлабки ўн кунлигида мужассамдир. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда бу кунларнинг ўрни алоҳида эътироф этилган.
Қуйида Зулҳижжа ойининг энг асосий фазилатлари ва нима учун бу ой мусулмонлар ҳаётида муҳим ўрин тутиши ҳақида батафсил маълумот берамиз.
🔖Аллоҳ таоло Қуръонда бу кунлар билан қасам ичган!
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Фажр” сурасида шундай марҳамат қилади:
“Тонгга қасам. (Зулҳижжадаги) ўн кечага қасам...”
(Фажр сураси, 1–2-оятлар)
Ислом уламолари (жумладан, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу) ушбу оятда зикр қилинган “ўн кеча” айнан Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни эканини таъкидлаганлар. Аллоҳ таолонинг бирон бир махлуқ ёки вақт билан қасам ичиши — ўша нарсанинг Ўз ҳузурида нақадар қадрли ва улуғ эканига далолат қилади.
🔖Йилнинг энг афзал кунлари
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ушбу кунларни дунёдаги энг хайрли кунлар деб атаганлар:
“Дунёдаги энг афзал кунлар — Зулҳижжанинг ўн кунидир.”
(Имом Баззор ривояти)
Ҳатто бу кунларда қилинган оддийгина солиҳ амал (зикр, садақа, яхшилик) бошқа ойларда қилинган амаллардан, ҳатто Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ҳам савоблироқ деб кўрилган (фақатгина жиҳодга чиқиб, жони ва моли билан қайтмаган киши бундан мустасно).
🔖Барча буюк ибодатлар жамланган ягона вақт!
Зулҳижжа ойининг энг бетакрор томони шундаки, унда исломнинг барча буюк ибодатлари бир вақтда жам бўлади. Ҳофиз Ибн Ҳажар айтганларидек:
“Зулҳижжанинг ўн кунининг фазилатли бўлиш сабаби — унда энг асосий ибодатлар жамланганидир. Булар: намоз, рўза, садақа ва ҳаждир. Бу ибодатлар бошқа ҳеч бир вақтда бундай жамланмайди”.
Ушбу кунларда бутун дунё мусулмонлари Байтуллоҳни тавоф қилиб, Исломнинг улуғ арконларидан бири — Ҳаж ибодатини адо этадилар.
🔖Унда Арафа куни бор
Зулҳижжа ойининг 9-куни — Арафа куни ҳисобланади. Бу кун йилнинг энг улуғ кунларидан биридир. Арафа куни ҳақида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар:
🔖Гуноҳлардан озод бўлиш:
“Аллоҳ таоло бирон бир кунда Арафа кунидагичалик кўп бандани дўзахдан озод қилмайди”.
(Имом Муслим ривояти)
🔖Улкан каффорат:
Арафа кунида тутилган рўза ўтган ва келгуси бир йиллик (кичик) гуноҳларга каффорат бўлиши ваъда қилинган.
🔖Қурбонлик ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳо)
Бу ойнинг 10-куни мусулмонларнинг энг улуғ байрами — Қурбон ҳайити бошланади. Бу кунда қодир бўлган кишилар қурбонлик сўядилар. Қурбонлик қилиш нафақат ижтимоий кўмак (муҳтожларга гўшт улашиш), балки банданинг Аллоҳга бўлган тақвоси ва буюруқларига содиқлигини (Иброҳим алайҳиссалом суннатларини) кўрсатадиган гўзал ибодатдир.
Хулоса: Бу ойдан қандай унумли фойдаланиш керак?
Зулҳижжа ойи кирганда дангасаликни бир четга суриб, худди Рамазон ойидагидек ғайрат қилиш лозим. Кунларни рўза тутиш, тунда намоз ўқиш, тилни беҳуда сўзлардан тийиб, “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳу акбар” зикрлари билан банд қилиш — ушбу ой фазилатига эришишнинг энг тўғри йўли
2,250
154
0
Basriya
20 мая 2026 г., 14:51
Бир нарсани мақтаниб олай дийми🌟
Билмадиму жуда кўп академияларни кўраман реклама сотиб олишади бошқа. Шу академия очилгандан бери бирор марта рекламага бермапман. Тўғри одами ҳам жуда кўп эмас, аммо ўқувчилар сони кўп))
Шу ўқиятганларни 90% кимнидур тавсияси билан келган бўлади. Ишонилар жуда хурсанд бўламан. Чунки дарслардан фойда олмаган киши хечкимга тавсия этмайди))
2,510
293
0
Basriya
20 мая 2026 г., 14:51
📷 Photo
Бу хаётда яшар эканман ўзим ва фарзандларим учун қилган эээнг катта яхшилигим бу ўқишдир.
Басрия
2,430
407
Basriya
20 мая 2026 г., 14:51
Хўп энди мухим эслатма!
ИншааАллоҳ янги ҳафтадан барча дарсларни ўзим ўтаман. Шунингдек айрим дарсликлар бошланадиган бўлганлиги учун қабул ёпилади. Шунга эслатма қилай.
Душанба куни қабул ёпиладиган дарсликлар:
🟢40 - фарз илми (мусулмон киши билиши шарт бўлган 40 фарз батафсил ўтилади)
🟢Руҳий тарбия ( Ҳазратнинг руҳий тарбия китоби шархи билан ўтилади)
🟢Тасҳиҳ ижоза ( 30 пора тўлиқ тажвийд билан хатм қилинади)
🟢Сийрат (Балоғатга етган ҳар бир мусулмон кили билиши шарт бўлган илм. Пайғамбаримиз 🤍 ҳақидаги илм. Икки китобдан ўтилади. Охирида ижоза олиш имконияти ҳам мавжуд!)
Энди эса, энди қабул янги очилаётган дарслик:
🟢Арбаун нававий 40 - ҳадис ( шарҳи билан ўтилади, имтихондан ўтганга ижоза берилади!)
Ёзилиш ёки малумот учун:
https://t.me/academy_menedjir
2,420
122
Basriya
20 мая 2026 г., 14:51
📷 Photo
Бир Қуръондан ижоза ичида, устоза деган жойида исминг бўлиши ва ўз мухринг туриши бу қанчалик даражада бахт ва масулият✨
Еткизганига шукур✨
Шу кунларда 40 - ҳадис ва туҳфатул атфолниям ижозалари тайёр бўляпти. ИншааАллоҳ униям пдф қилмай чиройли холатда ўз эгаларига еткизаман)
2,280
208
Basriya
20 мая 2026 г., 14:51
📷 Photo
Фақат буларни чақалоқ билан ўзларини бир дақиқаям қолдириб бўлмас экан😄
2,290
281
Basriya
20 мая 2026 г., 14:51
📷 Photo
Оила, уй ўз йўлига, иш ўқиш ўз йўлига. Бу ижозаларни почтага тайёрлаб раддомга кетган эдим. Энди хотиржам бўлиб чиқаряпмиз))
2,200
202
Basriya
20 мая 2026 г., 14:51
📷 Photo
Яхшиям ёрдамчиларим бор🌟
2,300
260
Basriya
20 мая 2026 г., 14:51
📷 Photo
Дарсларни бир ҳафталар олдиндан тўхтатган эдим, телеграмим соғинчномага тўлиб кетибти. Аллоҳ мени шундай ажойиб толибалар билан сийлаганки…
Хаммалари жуда ажойиб✨
2,640
224
Basriya
20 мая 2026 г., 14:51
📷 Photo
Хайирли кун, бугун ўзимни қўлга олиб, анча ишларимни битириб олдим. Катталарни олдин антиқа эшитилган гапларини катта бўган саринг тушуниб етаркансан киши. “Онани касал бўлишга хаққи йўқ” деган гапи менга жуда ғалати эшитиларди. Аммо у гап ортида хаққи йўқлик эмас, иложсиз она борки, касалман деб ётиб ололмаскан, уй ишлари ва болалар учун доим сергак, масулиятли бўлиши назарда тутилган экан…
2,410
224
Basriya
5 мая 2026 г., 20:37
Шунинг учун айтилганки, ярмингизни қидиргунча, аввал Аллоҳни топинг!
Тўғри илм олиш қийн, машаққат билан хосил бўлади. Аммо менга айтингчи, илмсиз бўлиб яшашчи?
Басрия
2,570
231
0
Basriya
5 мая 2026 г., 20:37
🎥 Video
2,370
220
0
Basriya
5 мая 2026 г., 20:37
📷 Photo
Бунақа изхорларимни ҳам тайёрлатдим, ижозага қўшиб бериш учун. Тўғриси ижозани хукми қаттиқ. Омонат бу… Бунга енгил қаралишини хохламиман. Кейин мен академияда қайси дарсликдан ижоза ва сертификат берадиган бўлсам, бирортасига алохида пул олмайман. Пул олмадимку деб сифатсиз ҳам қилмайман. Бу ҳаммаси сизларга ва илмга бўлган муҳаббатимдан🌹
3,170
238
Basriya
5 мая 2026 г., 20:37
Хайирли кун, яхшимисизлар? ИншааАллоҳ бугун кааааааатта сюрпризим бор. Шунақанги қувончимни бўлишгим келяптикии, бир неча соатдан кейин айтаман💐
2,400
254
0
Basriya
5 мая 2026 г., 20:37
📷 Photo
Янгилигим шу эдики, нихоят қорияларимизни ижозалари тайёр бўлди. Шу қадар хурсандманки, чеки йўқ. Бу оддий ижоза эмас. Бу ижозани тагида қанча одамларни мехнати ётибти… Аллоҳга шукур🌹
2,550
287
Basriya
5 мая 2026 г., 20:37
📷 Photo
Мен ҳам сизларни шундай қўллаб қувватлашларингизни яхши кўраман)
2,380
224
Basriya
5 мая 2026 г., 20:37
🎥 Video
Бир неча йил олдин “Соҳилсиз денгиз” китобини ўқиганимда, худди шу холат тасаввуримда жамланган. Бухорийнинг онаси йиғлаган тунлари, ичига кириб кетиб мен ҳам йиғлаган эдим. Шу қадар Бухорийнинг кўзларининг нури қайтиши учун кечалари йиғлаб дуо қилар эдиканки, жойнамозни сиқсангиз кўз ёш оқадиган даражада… Бухорийнинг Бухорий бўлишида онасининг ўрни жуда катта. Аллоҳ таъоло бизларга ҳам Бухорийдек фарзандларни етиштиришни насиб этсин. Ва “Соҳилсиз денгиз” китобини аниқ ўқиб чиқинглар!
Басрия🪶
3,020
243
Basriya
5 мая 2026 г., 20:37
📷 Photo
Балки фойдали бўлар, Андижонда фақат кўйлак лозим сотадиган дўконлар ҳам кўпайибти. Буни жуда зўр ўйлашибти, материал ол, чеварга бор, уни ҳафталаб кут… Борасиз ёққанини оласиз. Агар уй бекаси бўлсангиз, уйда базан шундай кўйлак - лозимлар ҳам кийиб турилар))
Бугун ҳам кунимнинг бир қисми шу ерда дарс қилиш билан ўтди. Мени шундай бир одатим борки, агар бирор фандан дарс берадиган бўлсам, бошидан охиргача дарс режаларини, дарсда нимани гапиришим кераклигини, нуқта вергулигача ёзиб чиқаман. Сабаби, дарс ўтаётганимда, дудланиб, тўхтаб, вақтни зое кеткизишни олдини олиш учун ва фойдали ҳадис, ривоятлар ҳам ёзиб оламан, мавзуга оид. Ўқувчилар кўпроқ фойда олишлиги учун. Шунинг учун ёзадиган ишларим жуда кўп бўлади)
1,880
183
Basriya
30 апр. 2026 г., 23:15
اللَّهُمَّ صَيِّبًا نَافِعًا🌧️
2,080
155
0
Basriya
30 апр. 2026 г., 23:15
🎥 Video
2,120
200
0
Basriya
30 апр. 2026 г., 23:15
📷 Photo
Айни вақтда Аллоҳни изни билан, 11 ҳил дарсликдан 16 та гуруҳга дарс беряпман экан. Ўзимни ундан ташқари 5 ҳил янги ўзлаштираётган дарсларим ҳам бор. Универдаги 8 ҳил фандан дарслар ҳам бор. Ўзимни агар дарс қилишга нимадир қилиб мажбур қилмасам, айни вақтда хаммасини тенг тўхтатиб қўйишим мумкин. Нафсимни тарбиялашни энг кўп ўзимни мажбур қилишдан топяпман айни вақтда…
2,280
278
Basriya
30 апр. 2026 г., 23:15
Ассаламу алайкум, қабул ёпилишига икки кунгина қолган дарсликларимиз рўйхати:
🟢”40 - фарз илми” дарслиги
🟢”Руҳий тарбия” шарҳлаб ўтиш дарслиги
🟢”0 дан мукаммал тажвийд”
Сифат, махрож, тажвийд дарслиги.
🔖Барча дарсларимиз сўнгида имтихон бўлади, яхши ўқиб ўргансезлар, ҳар бириларга ўз қўлим билан шаходатномаларни топшираман🌿
📌Муҳим: юқоридаги дарсликларга 2/3 ойсиз қайта қабул очилмайди!!!
Мурожаат учун: https://t.me/academy_menedjir
Basriya_academy
1,970
77
0
Basriya
30 апр. 2026 г., 23:15
🎥 Video
Бу кунларни файзини билган билади… Мехнатнинг меваси🌷
2,200
192
0
Basriya
19 апр. 2026 г., 02:08
📷 Photo
Жума муборак✨
2,430
327
Basriya
19 апр. 2026 г., 02:08
📷 Photo
Бошланиш ҳамма учун
Собитлик эса содиқлар учундир!
2,530
187
Basriya
19 апр. 2026 г., 02:08
Бошланиш ҳамма учун Собитлик эса содиқлар учундир!