Эр-хотин ўртасидаги яқинлик пайтида «Бисмиллаҳ» айтилмаса, шайтон бунга шерик бўлиши ростми?
Жавоб:
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «бисмиллаҳ» айтилмаганда шайтоннинг иштироки ҳақида шундай деган:
«Уларнинг моллари ва фарзандларига шерик бўл ва уларга ваъдалар бер»
(Исро сураси, 64-оят).
Қуртубий айтади: Яъни, улар билан бирга шу нарсаларда иштирок эт...
«Фарзандлар»: Бу зинодан туғилган болаларни англатиши ривоят қилинган. Бу Мужоҳид, Заҳҳок ва Абдуллоҳ ибн Аббоснинг фикридир.
Шунингдек, бу улар томонидан ўлдирилган ва уларга нисбатан жиноят қилинган болаларга тегишли экани ҳам ривоят қилинган.
Яна бир ривоятда, болаларга Абдулҳорис, Абдул-Уззо, Абдул-Лот, Абдул-Шамс (яъни, яратилган нарсаларга бандаликни англатувчи) исмларини қўйиш назарда тутилгани айтилган.
Қатоданинг фикрича, бу ота-оналар ўз фарзандларини куфрга чорлаб, уларни насроний ёки яҳудий қилиб тарбиялашига тегишлидир.
Мужоҳиддан ривоят қилинишича: «Агар киши Аллоҳни зикр қилмай (исмини айтмай) аёли билан яқинлик қилса, жин эркакнинг жинсий аъзосига чирмашиб олади ва у билан бирга қовушади. Бу қуйидаги оятда назарда тутилган маънодир:
«Уларга илгари на инсон ва на жин тегмаган» (Раҳмон сураси, 56-оят)». (Тафсири Қуртубий, 10:289)
Ибн Касир «Уларнинг моллари ва фарзандларига шерик бўл...» ояти ҳақида шундай дейди:
«Фарзандлар: Ал-Авфий Ибн Аббос, Мужоҳид ва Даҳҳокдан ривоят қилишича, бу «зинодан бўлган болалар» демакдир.
Али бин Абу Талҳа Ибн Аббосдан ривоят қилади: бу жоҳиллик сабабли ўлдирилган болаларга тегишли.
Қатода Ҳасан Басрийдан ривоят қилади: «Аллоҳга қасамки, у (шайтон) уларни мажусий, яҳудий ва насроний қилиш билан болаларига шерик бўлади. Улар Аллоҳнинг динидан бошқа динга эргашадилар ва шайтон билан молларини баҳам кўрадилар». Бу Қатоданинг ҳам фикридир.
Ибн Жарир айтади: «Энг тўғри фикр шуки, гуноҳ қилган аёлдан туғилган ҳар бир бола, Аллоҳга хуш келмайдиган исм қўйилиши, Аллоҳнинг динидан бошқа динга чақирилиши, зинодан бўлиши ёки Аллоҳга осийлик қилишнинг барча кўринишлари — буларнинг бари шайтоннинг болалардаги шериклигига киради. Чунки Аллоҳ бу оятда бирор маънони истисно қилмаган. Аллоҳга осий бўлиш ва шайтонга бўйсунишнинг ҳар бир ҳолати унинг иштирокидир».
Бу кучли фикрдир. Салафларнинг ҳар бири шайтон ўз улушига эга бўладиган жиҳатларни қайд этганлар.
Саҳиҳ Муслимда (2865) келтирилган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
«Аллоҳ таоло айтди: "Мен бандаларимни пок муваҳҳид (ҳаниф) қилиб яратдим, сўнгра шайтонлар келиб, уларни динларидан чалғитдилар ва Мен ҳалол қилган нарсаларни уларга ҳаром қилдилар"».
Саҳиҳайнда (Бухорий 3271, Муслим 1434) келишича, Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
«Агар бирортангиз аёлига яқинлик қилишни ирода қилса:
«Бисмиллоҳ. Аллоҳумма жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона ма разақтана»
(Аллоҳнинг исми билан. Ё Аллоҳ, биздан шайтонни четлатгин ва бизга ато этадиган фарзандимиздан ҳам шайтонни четлатгин), — деб айтса ва уларга фарзанд тақдир қилинган бўлса, шайтон унга (болага) ҳеч қачон зарар етказа олмайди». (Тафсири Ибн Касир, 3:50-51)
Шайх Абдурраҳмон Саъдий айтади:
«Дарҳақиқат, муфассирларнинг кўпчилиги айтишганки, агар инсон таом ейиш, ичимлик ичиш ёки яқинлик пайтида «бисмиллоҳ» айтишдан бош тортса, шайтон бунда шерик бўлади. Ҳадисда келганидек, ким бу вақтда «бисмиллоҳ» айтмаса, шайтон ундан ўз улушини олади». (Тафсирул Каримир Раҳмон, 414-бет)
Мен айтаманки: яқинлик пайтида «бисмиллоҳ» айтилмаса, шайтоннинг шерик бўлиши ҳақида юқорида Ибн Касир келтирган ҳадис ва Мужоҳиднинг шарҳини зикр қилдик.
Хулоса:
Ушбу оят борасидаги тўғри фикр — уни юқорида айтилган барча маънолар билан тушуниш лозим, чунки бу маънолар ўртасида зиддият йўқ. Асосий қоида шуки, оятни унинг барча маъноларига кўра талқин қилиш керак.
Шайх Солиҳ ал-Мунажжид فك الله أسره
⭕️⭕️⭕️⭕️
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌆🥳
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄