Давоми бор.....
#Муаллиф Мефитун #Алданган юрак
#N 34
--Тоҳир? Қайси Тоҳир ҳақида гапираяпсиз? -деди сал тушунмайгина Мадина опа.
Бу сафар очиқчасига гапиришга мажбур бўлдим.
-Мен укангиз Тоҳирга турмушга чиқаябман. Сиз мени қайниопажонимсиз, -дедим кулимсираб.
--Қайси ва қанақа Тоҳир ҳақида гапираяпсиз - Мадина опа тушунмаяпди ёки мен тушунтира олмаяпман.
-Расми борми? Сизда -деди Мадина опа
-Укангиз Тоҳир
Расми йўқ умуман расмга ҳам тушмаганмиз ҳам, ҳар куни кўрганим сабаб расм ҳам йўқ!
-Йўқда расмлари йўқ эди менда -деди сал хижолат тортиб.
-Тўхтанг -дедиларда сумкасидан телефонини олиб бир нималар қилдида менга расм кўрсатди;
-Шу болани айтаяпсизми?
-Йўқ бу йигит эмас. -қорачадан келган Тоҳир акамдан эса анча фарқ қиладиган бир йигитни расмини кўрсатди. У йигитнинг ҳам исми Тоҳир экан..
-Ҳа, балки адашаётгандирман, ёки сиз дея қолди Мадина опа.
Тўғри адашаётгандирман.... Мадина опага жилмайиб қўйдим. Лекин қандай адашай? Ахир Хумора ва Хумоюн иккаласини Тоҳир акам таништирган эдику.
Майли деб энди кетаётган пайтим Мадина опага телефон бўлди. Мен экрандаги ёзув ва расмни кўрар эканман, қотиб қолдим.
Экранда "Дадажониси" деган ёзув ва Тоҳир акамни расми турар эди. Мен эса шок аҳволга келиб бўлган эдим.
Мадина опа кулишиб гаплашди. Бу гаплашганларини эшитар эканман, жуда ҳам бахтли эдилар. Мен эса нима қилишимни ҳам билмай қолдим.
Гаплашиб бўлганидан сўнг -Ҳозир телефон қилган турмуш ўртоғингизми? -дедим базур гапириб.
-Ҳа шунақа -деди жилмаяр экан, бу кўзлар ёниб турибди, жуда ҳам бахтли.... битта "ҳа шунақа" дейиши эса мен учун эса азоб эди,
Давоми бор....
#Муаллиф Мефитун #Алданган юрак
#N 35
--Ҳа кўзингиздан билиниб турибдики жуда ҳам бахтлисиз дедим ўзимни хурсанд кўрсатиб, лекин эса ичимдан бир нима узилди! У ҳам бўлса Тоҳир акамга... йўқ энди Тоҳир ака йўқ! Мен ахир уларни сева рдимку! Нега бундай қилди?
-Ҳа жуда ҳам! Мени бахтли бўлишимга сабабчи турмуш ўртоғим ва фарзандларим.
-Ҳа, сир бўлмаса турмуш ўртоғингиз қаерда ишлайди?
--Вазирликда ишлайдилар, нега ўзи қизиқиб қолдингиз? -деди ҳайратланиб, мени эса бу савол-у ҳаёллар қийнаб ташлади. Нега!? Нега қизиқишим мумкин, чунки сизинг турмуш ўртоғингиз мени алдади, Мадина опа мен уни севдим, у чи? Нима мақсадда бундай қилди? Бунинг жавобини эса ҳеч ким билмайди. Мадина опанинг кўзларига қараб шундай дегим келди-ю лекин гулдек оиласини бузгим келмади!
-Сиз ҳеч қаерга шошилманг, ўтиринг қани, -дедиларда бурни учида ёнидаги бўш стулни кўрсатди.
Мен эса ҳолсизгина ўтирдим, Мадина опа қаҳва буюртма қилди.
-Сиз унаштирилган эдингиз-а? Расми борми? Ҳеч кўрсатмаган экансиз, келинг бугун турмуш ўртоғларимиз ҳақида гаплашамиз! деди қаҳвасини ичиш баробарида.
Мен эса чуқур ҳўрсиндим, ва;
Ҳа унаштирилган эдим, лекин мени алдашди, у йигитнинг оиласи бор…