✍️Интернет-танишувлар даҳшати(психолог сухбатидан, исмлар ўзгартирилган)
Бир бемор ҳикоя қилади:
Бир марта экстремал учрашувга бориб, у ердан тирик қайтмаслигим ҳам мумкин эди... Тахминан 2010 йиллар, «Одноклассники» гуллаган давр. У ерда бир соҳибжамол билан ёзишиб қолдим, у:
«Уйда шундай зерикяпман, шундай ёлғизманки...», —деб ёзди.
Мен бўлсам «рицарман»-ку, дарров унга:
«Кел, коньяк билан борай, сен бирор егулик тайёрлаб тур, кўнгил очамиз», дедим.
У: «Майли, келинг!» деб жавоб берди.
Мен оч-наҳор талаба эдим ўша вақтларда, шунинг учун егулик ва романтика илинжида, бундай омадни қўлдан чиқармаслик учун ясан-тусан қилиб, атирлар сепиб, тоза кийимларни кийиб, шаҳарнинг нариги чеккасидаги чақирилган манзилга йўл олдим...
Етиб бордим. Эшик очилди, сирли бир шарпа ошхонага ўтиб кетди, ичкаридан аёл кишининг овози эшитилди:
«Меҳмонхонага кир, ўтириб тур, ўзингни уйингдагидек ҳис қил».
У ерда стол устида колбаса, пишлоқ, картошкалар, иссиқ овқат турибди!
Қўлбола уч юлдузли «Арарат»ни қўйдиму, хаёл сура бошладим:
«Ҳозир боҳонада ҳам қорнимни тўйдираман, ҳам гўзал соҳибжамол билан мазза қилиб вақт ўткаўаман, омадим келди...»—деб ўйладим
АММО!
Хонага мендан икки баравар катта, сочлари занглаган темир рангига бўялган, чўзилиб кетган майкадаги, ўзига қарамаган бир аёл кириб келди.
Мен:
— Ассалому алайкум... Гули қани?
(исми шунақа эди шекилли)
У бўлса:
— Хафа бўлма-ю, Гули — бу менман. Интернетдаги расмлар эса меники эмас, чунки уларни қўйсам, сен келмасдинг-да...
Бу орада овқатнинг ҳиди бошимни айлантириб қўйганди, шунинг учун шундай қарорга келдим:
«Нима бўлса бўлди, қоламан, ҳеч бўлмаса овқатланиб олиб, кейин жуфтакни ростлайман».
Ўтирдик, бир-икки қадаҳ ичдик, мен колбаса ва овқатга ёпишдим. У бўлса ўз ҳаёти ҳақида гапиришни бошлади ва ҳар бир гапида тобора руҳан чўкиб, кўз ёш тўкаверди. Кейин очиқчасига тирноқларини ғажишга тушди ва тўсатдан менга ўгирилди...
Ҳозиргидек эсимда: кўзлари ёшланган, бурнидан шилимшиқ пуфакча шишиб чиққан ва эҳтирос билан деди:
— МЕНИ ЎП.
Шок. Мен рад эта бошладим, биз шунчаки дўстона ўтирибмиз, деб кўндиришга ҳаракат қилардим...
Ҳар бир баҳонамдан унинг кўзлари қонга тўла бошлади.
Бир маҳал у сакраб турди-да, бобо бувисининг сурати ёнида осиғлиқ турган каттагина пичоқни (ханжар) ни олди, тепамга келиб бақира бошлади:
— ХОҲЛАЙСАНМИ, ҲОЗИР СЕНГА ҚАНЧАЛИК ЁЛҒИЗ ЭКАНИМНИ КЎРСАТАМАН?!
Ва менга пичоқ ўқталди !
Айтишларича, ўлим олдидан одамнинг кўз олдидан бутун ҳаёти ўтармиш, менинг хаёлимдан эса фақат бир нарса ўтди:
«Тамом... Ишқилиб «Жиноят изидан» кўрсатувига тушиб қолмай-да. У ерда доим мастларнинг пичоқбозлигини кўрсатишади, онам телевизорда кўрса нима бўлади — нақадар шармандали ўлим...»
У пичоқ билан ёнимда турибди, ёняпти, титраяпти.
Мен эса креслода, даҳшат ичида, оғзимда чайналмаган колбаса билан ўтирибман. «Психолог»ни ёқдим:
— Яхши... кўрсат. Лекин кел, яна бир қадаҳ ичайлик, хўпми?
У нафасини ростлаб, қайтиб ўтирди, лекин пичоқ ҳалиям қўлида турарди.
— Тунаб қоласанми? — деб сўради сўради мендан важохат бн.
Қоламан дедим, ваъдаларни осмон қадар бердим ва қадаҳни тўлдирдим.
У ичишни бошлаган пайтида фурсатдан фойдаландим-у, уни креслоси билан бирга полга ағдариб юбордим.
У қопдек гурсиллаб тушди, батареянинг тагигача думалаб борди ва вишиллади:
— ИБОДАТ ҚИЛ, МАХЛУҚ!
Мен рюкзакни тишлаб, эндигина сотиб олган «Nike» кроссовкаларимни қўлтиққа уриб, йўлак бўйлаб қочдим. Шу билан бирга, барча худоларга эшикнинг қулфи бирор аҳмоқона бўлмасин деб ибодат қилардим. Чунки у ерда қолиб кетсам, кўплаб пичоқ жароҳатлари билан янгиликлар учун драматик кадрга айланардим.
Лекин йўқ — омадим бор экан.
Мўъжиза туфайли эшикни очиб, ялангоёқ ва қўрқувдан ўзимни йўқотган ҳолда уйга қараб югурдим.
Тонгга яқин етиб бордим.
Уйда меҳмон дўстим ўтирганди, кетишдан олдин унга роса мақтангандим.
У мени охиригача «йиқитган» саволни берди:
— Хўш, нима бўлди? Ишинг битдими?
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃
༺🌺༻🌸༺🌺༻