⚠️ Кореядаги ўзбек ҳайдовчилар учун муҳим маслаҳат: суғуртада тежаш қанчалик хавфли бўлиши мумкин?
Бир куни бир ўзбек йигит менга қўнғироқ қилиб ёрдам сўради.
У машинаси билан бошқа машинани орқасидан бироз туртиб юборганини айтди. Қарши ҳайдовчи шифохонага борган.
Ўзбек ҳайдовчи корейс тилини яхши билмагани учун мендан таржима қилиб беришимни сўради.
Мен корейс ҳайдовчи билан гаплашганда, у шифохонада даволанишни қарши машинанинг суғуртаси орқали қоплашни истаганини айтди. Лекин текширишда маълум бўлдики, ўзбек ҳайдовчининг жуда арзон, фақат минимал мажбурий суғурта 책임보험 (대인배상Ⅰ) эди.
Аслида, корейс ҳайдовчи бемалол даволаниб, кейин барча харажатларни ўзбек ҳайдовчидан талаб қилиши мумкин эди.
Кореяда бундай ҳолатларда харажатлар миллионлаб вонга етиши мумкин.
Лекин у менга шундай деди:
“Дўстингизга айтинг, ҳаётини бундай масъулиятсиз яшамасин. Агар авария бундан ҳам ёмон бўлганида, зарарни қандай қоплар эди?”
У қонун бўйича товон талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлса ҳам, ўзбек ҳайдовчини молиявий жиҳатдан қийин аҳволга солиб қўйишни истамади. Корейс амакига "омад" келганда даволанмай кетибди.
Одатда кичик авариядан кейин ҳам жабрланувчи Корейслар, шифохонага боради, MRI текшируви, массаж/физиотерапия олиб даволанади. Ва ишламаган кунига хам пул ундиради.
Шунинг учун харажатлар 5,000,000 вон ($3,425)дан ошиб кетиши мумкин. Ва қўшимча ишлай олмагани учун хам қўшимча пул хам олади келишув йўли билан.
책임보험 Минимал мажбурий суғурта нима ва у қанча қоплайди?
Ўлим: 150,000,000 вон ($102,700)
Авто машина зарари: 20,000,000 вон ($13,700)
Жароҳат: жароҳат даражасига қараб (Минимал суғурта эса кичик ва оддий жарохатларни даволанишни ҳаммасини қопламайди. )
⚠️ Агар зарар бу лимитдан ошса, қолган суммани ҳайдовчининг ўзи тўлайди.
Бундан ташқари, Кореяда янги рўйхатдан ўтаётган машиналарнинг тахминан 20%и яъни 5тадан 1та мошина импорт қилинган қиммат автомобиллар (BMW, Mercedes, Audi, Tesla) ташкил қилади уларнинг таъмири жуда қиммат.
Менинг суғуртам мисол йилига 900,000 вон ($616) тўлайман ва қуйидагиларни қоплайди:
Машинанинг зарари учун: 100,000,000 вон ($68,500) гача
Инсонга етган зарар учун ҳам катта суммани эса деярли чеки йўқ.
Минимал суғуртанинг нархи йилига: 400,000 вон ($273) яъни фарқ: 500,000 вон ($343)
⚠️ Агар минимал суғурта билан авария содир бўлса одатда катта суммани биз тўлай олмаймиз кейин корейслар эса товон пулини ундириш учун судга ариза беради. Бу иш эса фуқаролик ёки жиноий ишга айланиши мумкин.
Корейслар эса бундай холатда жавобгар бўлса жарима ёки банкротлик эълон қилиб қутилиши мумкин лекин биз хорижликлар учун эса оқибатлар янада жиддий:
* виза узайтириш муаммоси
* миграция текшируви
* ҳатто депортация
✅ Хулоса
Машина суғуртасини танлаётганда арзонлигини эмас, қанча зарарни қоплашини ҳам ҳисобга олсак яхши бўлади.
Йилига $200–300 тежайман деб: миллионлаб вон зарар, суд ишлари ва миграция муаммоларига дуч келиши мумкин.
Бу воқеадаги ўзбек ҳайдовчига омад келди Корейс амаки инсофли экан.