No reviews yet. Be the first to share your experience!
Latest Posts
Fazl.uz
May 22, 2026, 07:24 PM
📷 Photo
9093. Вафот этганингда мол-дунёингни меросхўрларинг олиб қолишади, қиёматда бўлса у учун сен ҳисоб берасан.
https://t.me/joinchat
1,770
16
0
Fazl.uz
May 22, 2026, 07:24 PM
🎥 Video
Musibat joylarda beodoblik haqida.
Ustoz Fozil qori Yosin qori oʻgʻli rahimahulloh
https://t.me/joinchat
1,690
7
Fazl.uz
May 22, 2026, 07:24 PM
Ўзбекистон Мусулмонлар
идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
Чоршанба 20 - Май 2026
3 - Зулҳижжа 1447
Тонг - 03:23
Қуёш - 05:00
Пешин - 12:24
Аср - 17:27
Шом - 19:41
Хуфтон - 21:14
Баъзан маҳрумлик неъмат, кенг ризқ эса уқубат бўлиши мумкин.
Ҳадисда келади: “Аллоҳ таоло худди сизлар беморингизни унга зиён етишидан қўрқиб таом ва шаробдан ҳимоя қилганингиз каби мўмин бандасини яхши кўриб дунёдан ҳимоя қилади”.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/fazl_uz
1,840
22
Fazl.uz
May 22, 2026, 07:24 PM
📷 Photo
🦅Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ
Аллоҳим сизга шундай кўз берсинки, инсонларнинг фақат яхшиликларини кўринг.
Сизга шундай қалб
берсинки, Аллоҳнинг бандаларига фақат эзгуликлар улашинг.
Сизга шундай тоқат
берсинки, ҳаётнинг ҳар
зарбасига чидаб беринг.
Сизга шундай забон
берсинки, ҳеч бир бандани ранжита олманг.
Сизга шундай умр берсинки, ҳар нафасингизда Аллоҳ билан бирга бўлинг...
🍃
Эй Роббим!
Сенинг фазл ва карамингдан умидвормиз. Сенинг мағфиратинга лойиқ бир амал соҳиби бўлишимизни насиб айла. Ўзимизни ҳисоб-китоб қилиб кўрсак, Сенинг фазлу карамингдан бошқа сармоямиз йўқ экан. Биздан фазл ва карамингни дариғ тутма, Аллоҳим. Бизни ҳидоятга етаклайдиган ақл ва тақво бергин, ахлоқ, муомаламизни гўзал айлагин. Ўзинг яхши кўрадиган ва рози бўладиган нарсаларга ошно эт.
Сиротол мустақимда илдам юрилишликни насиб қилгин, Аллоҳим...
Каналимизга обуна бўлинг ва яқинларигизга ҳам улашинг👇
https://t.me/joinchat
Fazl.uz
May 22, 2026, 07:24 PM
[poll]
1,580
13
0
Fazl.uz
May 22, 2026, 07:24 PM
[poll]
1,560
14
0
Fazl.uz
May 22, 2026, 07:24 PM
📷 Photo
9092. Дунёда икки кишидан ўзгага роҳат йўқдир:
1. Кўплаб гуноҳларни содир этгану, сўнгра тавба билан уни ўнглашга улгурган киши.
2. Яхшиликларга шошилиб юрувчи киши.
“Адабид дийн вад дунё” китобидан.
https://t.me/joinchat
1,660
12
Fazl.uz
May 22, 2026, 07:24 PM
🎥 Video
Ey moʻminlar badgumonlikdan cheklaning.
Ustoz Fozil qori Yosin qori oʻgʻli rahimahulloh
https://t.me/joinchat
1,650
9
Fazl.uz
May 22, 2026, 07:24 PM
Ўзбекистон Мусулмонлар
идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
Сешанба 19 - Май 2026
2 - Зулҳижжа 1447
Тонг - 03:24
Қуёш - 05:01
Пешин - 12:24
Аср - 17:27
Шом - 19:40
Хуфтон - 21:13
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда Аллоҳни зикр қилиш билангина шайтондан нажот топади”, дедилар.
Ибн Хузайма ривояти.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/fazl_uz
1,900
16
0
Fazl.uz
May 22, 2026, 07:24 PM
📷 Photo
Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.
Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.
Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.
Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг.
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Кунингиз файзу барокатларга бой бўлсин.
https://t.me/joinchat
3,120
Fazl.uz
May 8, 2026, 08:22 AM
Ўзбекистон Мусулмонлар
идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
Чоршанба 6 - Май 2026
19 - Зулқаъда 1447
Тонг - 03:43
Қуёш - 05:14
Пешин - 12:24
Аср - 17:19
Шом - 19:27
Хуфтон - 20:54
Синов
Қуръон ўқиётганингда телефонинг жиринглаб қолади... Икки ракат намоз ўқишга турганингда хабар (смс) келиб қолади... Ҳар қачон бир яхши ишни амалга оширишни ният қилсанг, сени чалғитувчи ва ишдан машғул қилувчи бир нарса келади...
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/fazl_uz
1,610
14
Fazl.uz
May 8, 2026, 08:22 AM
📷 Photo
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Хайрли тонг, Азизлар
Бугунги кунингиз файзли
ва барокатли бўлсин!
Аллоҳ қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни Аллоҳ ўзи доим паноҳида асрасин.
Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ бўлсин
https://t.me/joinchat
3,940
Fazl.uz
May 8, 2026, 08:22 AM
📷 Photo
9082. Тўрт мазҳабнинг фиқҳдаги ривожланиш босқичи
Уммати Муҳаммадияни фиқҳий аҳкомларда тўрт мазҳаб имомларига эргашиш билан чеклангани сабаблари:
Тўрт мазҳаб имомлари эътимод қилган, суянган усуллар бошқаларнинг усулларидан кўра мустаҳкамроқ ва дақиқроқ эди.
Демак, ҳар бир хукмларни чиқаришда эътимод қиладиган усул билан ижтиҳодни даъво қилувчи учун қуйидаги шарт мужассам бўлиши лозимдир.
Мужтаҳид ҳукмларни ишлаб чиқишда Қуръон нассларидан (шаръий матн), набавий ҳадислардан ва саҳобаларнинг асарларидан ҳамда фуқаҳолар иттифоқ қилган шаръий ҳукм олишдаги истинботларда, умумийлик ва хослик бўлган масалалар ўртасини мувофиқлаштирадиган қоидаларга муҳтож бўлади.
Шунингдек, зоҳиран қарама-қарши кўринган масалаларни ечишда ҳам шу қоидаларга эҳтиёжи бўлади.
Ҳанафий фиқҳи куллиясидан.
Изоҳ: «Истинбот» сўзи луғатда «ер қаъридан сув чиқариш» маъносини англатади.
Дийний илмларда эса, шаръий далиллардан шаръий ҳукмларни чиқариш «истинбот» дейилади.
https://t.me/joinchat
Fazl.uz
May 8, 2026, 08:22 AM
🎥 Video
Mahrsiz NIKOH boʻlmaydi.
🎙Hazratimizdan mahr ayollarimizning shaxsiy, halol, pok mulki ekanligi haqida goʻzal eslatmalar
https://t.me/joinchat
1,610
7
Fazl.uz
May 8, 2026, 08:22 AM
Ўзбекистон Мусулмонлар
идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
Сешанба 5 - Май 2026
18 - Зулқаъда 1447
Тонг - 03:45
Қуёш - 05:16
Пешин - 12:24
Аср - 17:19
Шом - 19:26
Хуфтон - 20:52
Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Одамларга шундай замонлар келадики, унда жисмлар тирик, лекин қалблар ўлган бўлади”, деди.
“Ҳилятул авлиё” асаридан
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/fazl_uz
9081. Жобир розияллоҳу анҳу айтадилар: “Агар тепаликка кўтарилсак такбир, тушганда эса тасбеҳ айтардик”.
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: Чунки инсон тепаликка кўтарилган пайтда ўзида такаббурликни ҳис қилади. Шу пайтда Аллоҳни улуғ ва буюклигини эсга солиб, «Аллоҳу акбар», деб айтса, ундан бу нарса бартараф бўлади.
https://t.me/joinchat
1,610
16
Fazl.uz
May 1, 2026, 08:31 PM
🎥 Video
Hurmat haqida.
Ustoz Fozil qori Yosin qori oʻgʻli rahimahulloh
https://t.me/joinchat
1,480
9
Fazl.uz
May 1, 2026, 08:31 PM
[poll]
1,510
6
0
Fazl.uz
May 1, 2026, 08:31 PM
📷 Photo
9077. Дуоси ижобат бўлишини истаганларга тавсия
“Умму Сулайм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: “Дуо қилишим учун калималарни ўргатинг”, деди. У зот дедилар: “Ўн марта тасбеҳ (“субҳаналлоҳ”) айтасан, ўн марта таҳмийд (“алҳамдулиллаҳ”) дейсан, ўн марта такбир (“Аллоҳу акбар”)дейсан. Сўнгра Аллоҳдан ўзингни ҳожатингни сўрайсан, Албатта, У шундай бўлсин, шундай бўлсин, дейди”.
(Имом Аҳмад ривояти).
Бу ҳам унутилган суннатлардан бўлиб, биргаликда уни иҳё қиламиз.
https://t.me/joinchat
1,790
Fazl.uz
May 1, 2026, 08:31 PM
Ўзбекистон Мусулмонлар
идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
Чоршанба 29 - Апрел 2026
12 - Зулқаъда 1447
Тонг - 03:55
Қуёш - 05:23
Пешин - 12:25
Аср - 17:15
Шом - 19:20
Хуфтон - 20:44
Аввалари олим сўзларди, оми эса қулоқ тутарди. Бизнинг замонимизда эса оми сўзлайди, олим эса сўкиш ва озорларга йўлиқишидан қўрқиб сукут қилишга мажбур бўлади.
Доктор Назол Иброҳим Оли Роший.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/fazl_uz
1,750
16
Fazl.uz
May 1, 2026, 08:31 PM
📷 Photo
🦅Ҳаётда шундай инсон бўлингки;
Аввал салом бергувчи, бермаганга берадиган,
ҳол сўрамагандан аҳволини сўрайдиган,
жаҳл қилганга табассумла жавоб бера оладиган, кечирим сўрамасларидан олдин кечириб юборадиган...
Шундай самимий бўлингки, ёлғон гапира олишмасин.
Сизни эслашганда, яхши ном билан хурсанд ҳолда, кайфиятлари янада кўтарингки бўлишига сабабчи инсон бўлинг.
Кўринмай қолсангиз,
«Шу кунларда сизни эслагандим, ҳаттоки гаплашгим келганди...», дея чин дилдан айта олишсин.
Бир зум кўринмасангиз соғинишадиган, ҳар он меҳрингиз тафтини ҳис этиб яшашларига сабабчи бўлинг.
Агар шундай яшаётган бўлсангиз, демак, сиз беҳуда умр ўтказмаяпсиз.
Оқибатингиз давомий, садоқатингиз содиқ бўлиб, орангиздаги ришталар янада мустаҳкам бўлсин.
🍃
Ўзингизни бахтиёр ҳис қилишингиз учун ёлғон мулозаматлар ҳам, ортиқча миллионлар ҳам керак эмас аслида.
Яқин кишингизнинг самимий табассуми, соф муҳаббати ва сизга бўлган комил ишончи бўлса кифоя.
Ассаламу алайкум азизим,
тонг хайрли ва нурафшон бўлсин..
https://t.me/joinchat
🦅Доим Алҳамдулиллаҳ дейлик , Аллоҳнинг неъматларига шукр қилайлик
🌤 – Уйқудан турганингизда Алҳамдулиллаҳ дейлик , чунки Аллоҳ бизни уйқусидан уйғонувчилар сафида қилди.
👥 - Эй Аллоҳим Сенга ҳамд айтишга бизни лойиқ кўрганинг учун яна сенга ҳамд айтамиз. Алҳамдулиллаҳ.
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !
Яратган Эгамнинг инояти ила яна бир мунаввар ва осойишта тонгни кутиб олар эканмиз Ўзига беҳисоб шукроналар бўлсин !
Сахар туриб Аллоҳдан нимаики сўраган бўлсангиз , барчаси мустажоб бўлсин !
Аллоҳим насиб этган яна бир гўзал тонги муборак бўлсин!
Алхамдулиллаҳ!
Аллох Ўзингга бехисоб ҳамд ва шукрларимиз бўлсин!
Каналимизга обуна бўлинг ва яқинларигизга ҳам улашинг👇
https://t.me/joinchat
3,720
Fazl.uz
May 1, 2026, 08:31 PM
1,440
12
0
Fazl.uz
May 1, 2026, 08:31 PM
📷 Photo
9076. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: “Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли байтларидан бирон ким бетоб бўлса, унга муъаввизотлар (Фалақ ва Наас суралари) ни ўқиб дам солардилар”.
Имом Муслим ривояти.
https://t.me/joinchat