Тириклик билан боғлиқ воқеалар, фикрлар, муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev
Ҳамкорлик учун: @Kusherbayev_reklama_bot
Follow @r_kusherbayev to stay updated with the latest youtubecomrasulkusherbayev and twittercomr_kusherbayev trends and news
❗️Абдулла Абдуқодиров янги лавозимга тайинланди
Абдуқодиров Абдулла Мамасаатович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
У 2022 йилдан буён мазкур агентлик директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
👉
20,000
516
0
Rasul Kusherbayev
2026年5月15日 01:52
🎥 Video
❗️Лашкаракдаги ноқонуний зиплайнда икки киши тўқнашиб кетди
ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида фуқаролар жароҳат олмаган.
Аниқланишича, зиплайн ноқонуний фаолият юритган. У 15 январ куни тўхтатилган бўлса-да, кейинчалик яна ўзбошимчалик билан тиклаб олинган.
Охирги ҳодисадан сўнг зиплайн троси узиб ташланди.
👉
21,900
106
Rasul Kusherbayev
2026年5月15日 01:52
📷 Photo
❗️Ўзбекистонда доллар курси яна 12 минг сўмдан пастлади
Марказий банк маълумотига кўра, 15 майдан бошлаб 1 АҚШ долларининг расмий курси 11 975,36 сўм этиб белгиланди.
📉 Доллар курси бир кунда қарийб 100 сўмга арзонлади.
👉
22,000
141
Rasul Kusherbayev
2026年5月15日 01:52
📷 Photo
❗️АҚШда ойига 8 минг долларлик иш ҳақидаги хабарлар рад этилди
Миграция агентлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган “АҚШга оммавий ишга юбориш дастури очилди” деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
👉
21,000
167
Rasul Kusherbayev
2026年5月15日 01:52
📷 Photo
❗️Миграция агентлигининг собиқ ходими Интерпол орқали қидирувга берилди
Миграция агентлигининг собиқ бўлим бошлиғи Азизбек Тоштемиров Ўзбекистон томонидан Интерпол орқали қидирувга берилди. Унинг исми “қизил билдиришнома”лар рўйхатига киритилган.
Маълумотларга кўра, у фирибгарликда айбланмоқда.
👉
20,500
136
Rasul Kusherbayev
2026年5月15日 01:52
Ташкилотдан бошланган қадам иттифоқчиликка олиб бориши керак
Эртага Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилоти(ТДТ) аъзо давлат раҳбарларининг норасмий https://turkicstates.org/uz/news/informal-summit-of-the-organization-of-turkic-states-to-be-held-in-turkistan бўлиб ўтади.
Расмий маълумотларга кўра, бу сафар аъзо давлатлар ва кузатувчилар сунъий интеллект ва рақамли технологияларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишади.
Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) унинг аъзо давлатлар — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган ташкилотдир.
Ташкилот асосан иқтисодий интеграция, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар, хавфсизлик ва сиёсий, рақамли ва энергетик ҳамкорликни кучайтириш бўйича фаол ишлар олиб бормоқда.
Аммо бизнингча, бу ҳозирча пассив натижалар холос. Чунки ишга солиниши мумкин бўлган улкан имкониятлар бор. Келгусида ушбу ташкилот аъзо давлатлар ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни кучайтириш, Конституциявий судлар кенгаши фаолиятини янада ривожлантириш, миллий қонунчиликда қардош қариндош мақомларини киритиш, умумий савдо ва иқтисодий макон барпо этиш устида ҳам ишларни жадаллаштириши керак.
Умуман олганда ушбу ташкилот аъзо давлатларни Европа Иттифоқи каби ўзига хос уникал иттифоқчилик муносабатлари даражасигача олиб чиқиши керак.
👉
20,500
Rasul Kusherbayev
2026年5月15日 01:52
🎥 Video
❗️Ўзбекистон илк космонавтини 2028 йилда коинотга учириши мумкин
“Ўзбеккосмос” маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг биринчи миллий космонавтини 2028 йил октябр ойигача коинотга учириш режалаштирилмоқда.
Парвоз 14 кун давом этиши айтилмоқда. Ҳозирда АҚШ, Россия ва Хитой билан музокаралар олиб борилмоқда.
📌 Космонавтликка номзодлар:
➖ 27–40 ёш оралиғида;
➖ олий маълумотли;
➖ бўйи 160–190 см;
➖ вазни 50–95 кг бўлиши керак.
Шунингдек, хорижий тилларни билиш ҳам талаб этилади.
👉
23,300
221
Rasul Kusherbayev
2026年5月15日 01:52
🎥 Video
❗️Бурятияда қурилишда икки ўзбекистонлик қулади, бири вафот этди
Россиянинг Бурятия ҳудудидаги қурилиш объектида икки нафар Ўзбекистон фуқароси еттинчи қаватдан йиқилиб тушди. Улардан бири вафот этган.
Маълум қилинишича, минорали кран бошқарувчиси эҳтиётсизлик билан қурилиш ҳавозаларига шикаст етказган. Оқибатда хавфсизлик камарисиз ишлаётган фуқаролар пастга қулаган.
👉
20,000
245
Rasul Kusherbayev
2026年5月15日 01:52
🎥 Video
📢ТОШКЕНТ | Болалар ҳаёти муҳим
Ассалому алайкум!
Шайхонтоҳур тумани Сағбон(Цирк орқаси) ҳудудидаги ушбу йўл аҳоли, айниқса ёш болалар учун жуда хавфли бўлиб қолмоқда. Болалар ҳар куни ушбу йўлдан қўрқув билан ўтишга мажбур.
Шу муносабат билан тегишли мутасадди ташкилотлардан мазкур ҳудудга кузатув камераси ўрнатишларини сўраймиз.
👉 https://t.me/Kusherbayevga_murojaat
19,700
132
Rasul Kusherbayev
2026年5月15日 01:52
ЁРДАМ СЎРАСА, ЖИННИ БЎЛАДИМИ?
Қаердадир ўқиганим бор: бир одамга минг маротаба, «Сен жиннисан!.. Сен жиннисан!..» деяверсангиз, охири ўзини жинни ҳисоблай бошлар экан.
Равшанбек уйланган, бахти чопмаган. 85 яшар кўзи ожиз, бир жойда ётиб қолган онасини йиллар давомида оқ ювиб, оқ тараб келмоқда. 1 миллион 200 минг сўм онанинг пенциясига икковлон яшашмоқда. Маҳалла идорасига чиқиб ҳадеб ёрдам сўрайвергани учун, уни «қисиб юришга» ундашмоқда.
Бундан беш ой аввал руҳий касалликлар шифохонасига ётқизишган. Шифохона касаллик аломатлари йўқлигини эътироф этган.
12 май куни яна уни олиб кетишди. Наманганнинг Чустида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ишлар бўлар экан. Кўзи ожиз онаизор тўшакда қаровсиз қолди...
🎥 https://youtu.be/FpXu9o0n1mQ
👉
22,400
389
Rasul Kusherbayev
2026年4月4日 22:51
🎥 Video
❗️Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар билан қўлга тушди
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉
24,400
185
0
Rasul Kusherbayev
2026年4月4日 22:51
📷 Photo
❗️Маст ҳолда ЙТҲ содир этган ҳайдовчига жиноят иши очилди Автомашинани маст ҳолда бошқариб ЙТҲга сабаб бўлган ҳайдовчи, бундан ташқари, ходимларга ҳам қаршилик кўрсатиб, қўл кўтарган. ⚖️ Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.…
32,900
805
Rasul Kusherbayev
2026年4月4日 22:51
📷 Photo
❗️Яна зилзила: Афғонистонда 6 магнитудалик зилзила содир бўлди. Кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди
Магнитуда: 6
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 3 балл, 314 км.
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 420 км.
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 457 км.
Жиззах вилоятида 2-3 балл, 457 км.
Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 468 км.
Андижон вилоятида 2-3 балл, 477 км.
Наманган вилоятида 2-3 балл, 485 км.
Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 499 км.
Тошкент вилоятида 2-3 балл, 520 км.
Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 526 км.
👉
❗️Россиядаги 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилиши мумкин
Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалкова маълум қилишича, Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқаросини юртига топшириш имконияти бор.
Бироқ бу жараён бошланиши учун Ўзбекистон 1998 йилги маҳкумларни топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.
⚖️ Ушбу тартиб маҳкумларга жазони ўз юртида, оиласига яқин муҳитда ўташ имконини беради.
👉
30,100
309
Rasul Kusherbayev
2026年4月4日 22:51
📷 Photo
Метрополитен туннелларида ҳам алоқа ишлаяпти
Жамоат транспортини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳоли кундалик ҳаётида сезиларли ўзгаришлар беряпти. Хусусан, Тошкент шаҳар метрополитени бугун нафақат тезкор ва қулай ҳаракатланиш воситаси, балки замонавий инфратузилмага айланиб боряпти. Ҳозирда метро хизматларидан ўртача кунига 350 минг нафар йўловчи фойдаланади. Байрамлар, оммавий тадбирлар ва дам олиш кунларида бу кўрсаткич янада ошади.
Йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида мобил алоқа инфратузилмаси ҳам изчил ривожлантириляпти. Жумладан, Mobiuz мобил оператори томонидан амалга оширилган ишлар натижасида нафақат ер ости станцияларида, балки метро туннелларида ҳам барқарор алоқа ва интернет хизмати йўлга қўйилди. Илгари компания тармоғи 31 та ер ости бекатида ишлаган бўлса, эндиликда у километрлаб туннелларни ҳам қамраб олган.
Бу эса йўловчиларга сафар давомида ташқи дунёдан узилмасдан иш жараёнларини давом эттириш, онлайн мулоқот қилиш ёки ахборот билан танишиб бориш имконини беряпти. Метрополитенда рақамли хизматларнинг кенгайиши эса жамоат транспортини янада жозибадор ва замонавий қилишга хизмат қилади.
Реклама
👉
Rasul Kusherbayev
2026年4月4日 22:51
📷 Photo
❗️Эрон президенти америкаликларга мурожаат қилди
Масъуд Пизишкиён очиқ хат орқали америкаликларни ахборотларга танқидий қарашга чақирди.
Унинг таъкидлашича, Эрон тажовузкорлик йўлини танламаган ва фақат ўзини ҳимоя қилиш доирасида ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, у АҚШ сиёсати ҳақиқатан ҳам “Аввало Америка” тамойилига мос келишига шубҳа билдириб, Вашингтоннинг ҳаракатларини танқид қилди.
👉
31,400
480
Rasul Kusherbayev
2026年4月4日 22:51
📷 Photo
❗️Россия бензин экспортини вақтинча тўхтатди
Россия ички бозорда талаб ошгани сабаб, бензин экспортини июль охиригача тақиқлади.
Бу қарор ёнилғи нархларини барқарорлаштириш ва ички таъминотни таъминлашга қаратилган.
👉
29,900
211
Rasul Kusherbayev
2026年4月4日 22:51
📷 Photo
❗️Фарғонада банк ходими мижозни ўлдирганлиги айтилмоқда
Бош прокуратура маълумотига кўра, Инфинбанкнинг Қўқон филиали ходими мижозни ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинди.
Маълумотларга https://t.me/u_generalissimus, улар ўртасидаги тортишувдан сўнг гумонланувчи мижозга пичоқ билан ҳужум қилган ва уни ўлдирган. Сўнгра жасадни Катта Фарғона каналига ташлаб юборганини тан олган.
⚖️ Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан иш қўзғатилган.
Ҳозирча жасад топилмаган, қидирув ишлари давом этмоқда.
👉
32,700
Rasul Kusherbayev
2026年4月4日 22:51
📷 Photo
❗️"Суд чақируви” деб юборилган APK файллардан эҳтиёт бўлинг!
Шубҳали APK файлларни очманг ва ичидаги ҳаволаларга кирманг — бу фирибгарларнинг янги усули.
Бундай файллар орқали телефонга вирус тушиб, банк карталари ва шахсий маълумотлар ўғирланиши мумкин.
Фақат расмий манбаларга ишонинг ва номаълум файлларни юклаб олманг.
👉
50,300
126
Rasul Kusherbayev
2026年4月1日 03:11
📷 Photo
🏦 InfinBANK янги тартиб бўйича битимларда мижозларини қўллаб-қувватлайди!
1 апрелдан бошлаб кўчмас мулк ва автомобиль олди-сотдисида нотариус орқали ҳисоб-китоб қилишнинг янги қоидалари амал қила бошлайди. Бу ўзгаришлар фуқаролар ўртасидаги битимларни хавфсиз қилишга қаратилган бўлиб, асосий жараён эскроу ҳисобварақлари орқали кечади.
Янги тизимда https://t.me/infinbank_news мижозлар учун енгиллик яратиш эскроу ҳисобварақлари бўйича барча амалиётларни 0 фоиз комиссия асосида, мутлақо бепул амалга оширмоқда.
Шунингдек, валюта айирбошлаш амалиётлари учун ҳам жозибадор курслар тақдим этилади.
https://www.infinbank.com/uz/branches/ мутахассислар барча ҳуқуқий ва молиявий масалаларда ёрдам кўрсатишга тайёр.
Маълумот учун: 1214.
Реклама
29,300
Rasul Kusherbayev
2026年4月1日 03:11
📷 Photo
❗️Ўзбекистонда “автомобилсиз кун” ва экологик ислоҳотлар жорий этилади
Ўзбекистонда Президент фармонига кўра, 2026 йилдан қатор экологик чоралар амалга оширилади.
1 майдан бошлаб:
➖ ҳар ойнинг 10 ва 25 саналари — “Автомобилсиз кун”;
➖ давлат хизматчиларига хизмат автоуловларидан фойдаланиш тақиқланади;
➖ агар иш кунига тўғри келса, ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақланади.
1 августдан:
➖ “trade-in” дастури орқали эски автони топширганларга автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.
Йил якунига қадар, Тошкент шаҳри “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарга ажратилади.
1 апрелдан Сурхондарё вилояти ва Сирдарё вилоятида чанг бўронларига қарши “яшил девор”лар барпо этиш бошланади.
👉
32,600
Rasul Kusherbayev
2026年4月1日 03:11
📷 Photo
❗️9 та ҳудудда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
Ўзгидромет огоҳлантиришича, 31 март ҳамда 2–6 апрель кунлари ёмғирлар сабабли тоғ ва тоғолди ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.
Булар Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари.
Айниқса тоғли ва сел хавфи юқори ҳудудларда яшовчилар эҳтиёткор бўлиши, зарур ҳолларда хавфсиз жойларга кўчиш тавсия этилади.
👉
27,700
66
Rasul Kusherbayev
2026年4月1日 03:11
Бунақа “ўйинлар” тадбиркорга қўшиб халқни ҳам бездиради
Косондаги тадбиркорни сарсон қилиш тадбири ҳали бери тугамайдиган кўринади.
Ҳокимлардан ваколат кетгач, тадбиркорни ерини туман депутатлари қарори орқали олишга эришганларнинг ноқонуний қарори не ажибки https://t.me/Kusherbayevga_murojaat
Бироқ бу орада туман кенгаши қарори асосида расмийлаштиришга улгурилган кадастр ҳужжатлари ҳамон бекор қилинмай келинмоқда. Камига шу ҳужжат асосида бошқалардан пул ундиришмоқчи.
Қизиқ: асос бўлган ҳужжат бекор бўлса-ю кадастр ҳужжатлари кучда қолаверса. Бунақа “ўйинлар” тадбиркорга қўшиб халқни ҳам бездиради. Балки бу иш билан республика кадастр идораси ҳам қизиқиб кўрар.
Албатта кимдир бу ишларга чек кўйиши керак. Бу даражада қонунсизликка кўз юмиш мумкинмас!
👉
26,500
131
Rasul Kusherbayev
2026年4月1日 03:11
📷 Photo
❗️Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрлангани айтилмоқда
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 6-синф ўқувчисига нисбатан оғир жиноят содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди.
⚖️ Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
☝️Бундай ҳолатлар жамиятда жиддий ташвиш уйғотиб, болалар хавфсизлигини кучайтириш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда.
👉
29,200
483
Rasul Kusherbayev
2026年4月1日 03:11
Соғлом ҳамкорлик орқали одамларнинг оғири енгил бўляпти
Агар ҳокимликлар, давлат идоралари ва маҳаллий депутатлар яхши келишиб, бир мушт бўлиб ишласа бундан фақат халққа https://t.me/senat_markazi
Мана яқинда йўлга қўйилган янги тизим маълумотларига қарасак: 787 нафар фуқаро иш билан таъминланибди , 235 кишига кредит ва субсидия олишда ёрдам берилибди , 65 та оиланинг уй-жойи таъмирланибди.
Энг кўп учрайдиган коммунал соҳа бўйича эса 1 371 та муаммо ҳал қилинибди. Бу рақамларнинг ортида кўплаб инсонларнинг қувончи ётибди. Депутат туртки бериб, ижро органи бажараётган бундай ишлар кўпаяверсин.
👉
26,200
103
Rasul Kusherbayev
2026年4月1日 03:11
📷 Photo
❗️Қуёшда кучли чақнаш кузатилди
Душанба куни эрталаб Қуёшда юқори даражадаги — Х синфидаги кучли чақнаш содир бўлди.
Мутахассисларга кўра, бундай чақнашдан ажралган плазма оқими Қуёш шамоллари орқали Ерга 1–2 апрель кунлари етиб келиши мумкин.
Бу эса геомагнит бўронларга сабаб бўлиб, алоқа тизимлари ва айрим техник қурилмалар ишига таъсир кўрсатиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
👉
29,800
119
Rasul Kusherbayev
2026年4月1日 03:11
📷 Photo
❗️Пропан бозорида қонунбузилишлар: 31 та компанияга чора кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан пропан импорти ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошириш ҳолатлари бўйича иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, айрим компаниялар:
➖ бошланғич нархларни асоссиз оширган;
➖ маҳсулот ҳажмини биржага чиқармасдан сунъий танқислик яратган;
➖ тўғридан-тўғри шартномалар орқали қонунбузарликларга йўл қўйган.
📉 Кўрилган чоралар натижасида пропан нархи 21% гача арзонлашди.
Жами 31 та субъект қонунбузар деб топилди, шундан 12 таси биржада мувофиқлаштирилган (антирақобат) ҳаракатлар қилган.
Қарорга кўра, 28,9 млрд сўм миқдорида жарима қўлланди. 34,1 млрд сўм асоссиз олинган маблағ давлат бюджетига ўтказилади.
⚖️ Қарордан норози томонлар апелляция ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
👉
32,200
Rasul Kusherbayev
2026年4月1日 03:11
📎 File
❗️Ўзбекистонда исломий банкчилик тўғрисида қонун қабул қилинди
Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини тартибга солувчи қонун қабул қилинди.
Қонунга кўра, исломий молия хизматларини йўлга қўйиш учун Марказий банк лицензияси талаб этилади. У чекланмаган муддатга берилади ва бошқа шахсларга ўтказиш тақиқланади.
Исломий банк операциялари қуйидагиларни ўз ичига олади:
➖ фойдани тақсимлаш асосида молиялаштириш;
➖ вакиллик шартномалари орқали инвестиция жалб қилиш;
➖ товарни насияга сотиш;
➖ олдиндан тўлов орқали молиялаштириш;
➖ шерикчилик асосида бизнесга кириш;
➖ мол-мулкни исломий ижарага бериш.
📅 Қонун 29 мартдан 3 ой ўтгач кучга киради.
👉
29,000
202
Rasul Kusherbayev
2026年4月1日 03:11
📷 Photo
❗️15 турдаги маҳсулот хомашёсига импорт божлари бекор қилинади
Ўзбекистонда айрим маҳсулотлар учун хомашё импорт божлари нолга туширилади.
Бу қарор айрим товарларда тариф инверсияси (тайёр маҳсулотдан кўра хомашё қимматроқ тушиши) мавжудлиги сабаб қабул қилинди. Шунингдек, асосан мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган хомашёлар инобатга олинган.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев таъкидлашича:
“Агар сиз шоколад ишлаб чиқарувчи бўлсангиз, ингредиентни қаердан олишингиздан қатъи назар, божхона тарифи ноль бўлади.”
👉