Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
☎️ 78 238 28 16
📧 [email protected]
📍Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 9-уй
@Parlament_jamoat_fondi offers specialized information about fundnnoexatuz for subscribers interested in 共同基金
Мазкур эзгу ташаббус жамиятда инсон қадри ва меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда фахрийларни эъзозлашга хизмат қилмоқда
Қўштепа туманида ҳам “Бурч, жасорат, матонат!” шиори остида ташкил этилган тадбирда Чернобиль АЭС фожиаси оқибатида ногирон бўлиб қолган 36 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
542
2
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
2026年5月15日 07:22
📷 Photo
#Saxovat_2026
Саховат тадбирлари давом этмоқда
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Навоий вилоятида ҳам саховат ва инсонпарварлик тадбирлари давом этмоқда.
Хатирчи туманида истиқомат қилувчи Афғонистон уруши қатнашчилари ва фахрийлари оилалари ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмалари топширилди.
Айни пайтда, мазкур тоифадаги фуқаролар саломатлигини тиклаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, уларнинг 8 нафари даволаниш учун тиббиёт бирлашмасига йўналтирилди, 10 нафари зарур дори-дармон воситалари билан таъминланди. Шунингдек, 1 нафар фуқарога оёқ протези олиб бериш чоралари кўрилмоқда.
Кармана туманида эса Афғонистон уруши қатнашчилари ҳамда Чернобиль фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган 200 нафарга яқин юртдошимиз учун байрам дастурхони ёзилди.
🇺🇿 https://t.me/Parlamentjamoatfondi_lotin
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
https://ngo.gov.uz/oz| | https://www.instagram.com/oliymajlis_jamoatfondi/ | https://www.facebook.com/oliymajlisjamoatfondi/ | https://www.youtube.com/@Oliymajlisjamoatfondi/videos
https://www.youtube.com/@Oliymajlisjamoatfondi/videosЖиззахда эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашилди
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган "Инсон қадри учун" эзгу ғоя бугун шунчаки шиор эмас, балки ҳаётимизда ўз аксини топаётган, ҳар бир хонадонга кириб бораётган амалий ғамхўрлик намунасига айланмоқда.
Бугун юртимизда ижтимоий адолатни таъминлаш, ҳар бир фуқаронинг давлат ва жамият эътиборида эканини ҳис этиши устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Шу йўналишда Жиззах вилоятида амалга оширилаётган хайрли ишлар аҳоли қалбида алоҳида илиқлик уйғотмоқда.
Республикамиз бўйлаб давом этаётган аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар доирасида вилоятдаги 280 дан ортиқ оилага моддий ёрдам кўрсатилди.
🇺🇿 https://t.me/Parlamentjamoatfondi_lotin
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
https://ngo.gov.uz/oz| | https://www.instagram.com/oliymajlis_jamoatfondi/ | https://www.facebook.com/oliymajlisjamoatfondi/ | https://www.youtube.com/@Oliymajlisjamoatfondi/videos
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Жондорда хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган амалий қадамлар
Бухоро вилоятининг Жондор туманида “Қишлоқда яшовчи шижоатли хотин-қизларнинг касбий кўникмаларини ошириш ва бандлигини таъминлаш” лойиҳаси доирасида 30 нафар хотин-қиз турли йўналишларда касбий билим ва кўникмаларни эгаллаб, ўз меҳнат фаолиятини бошлаш имкониятига эга бўлди.
Мазкур ташаббус орқали иштирокчиларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни мустақил даромад манбаига эга бўлишларини таъминлаш ҳамда оилалар фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, уларга ўз фаолиятини самарали йўлга қўйишлари учун зарур асбоб-ускуналар тақдим этилди.
Ушбу лойиҳа хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
👉Батафсил "Бухоро" телеканалида
🇺🇿 https://t.me/Parlamentjamoatfondi_lotin
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
https://ngo.gov.uz/oz| | https://www.instagram.com/oliymajlis_jamoatfondi/ | https://www.facebook.com/oliymajlisjamoatfondi/ | https://www.youtube.com/@Oliymajlisjamoatfondi/videos
#Saxovat_2026
Президентимиз ташаббуси билан Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан бошланган, жамиятда меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган хайрия тадбирлари изчил давом этмоқда.
Ушбу эзгу ташаббус доирасида Қашқадарё вилоятида ҳам амалий ишлар олиб борилиб, 18 нафар беморга зарур дори-дармон воситалари етказиб берилди.
Кўрсатилган мазкур ёрдам беморларнинг саломатлигини тиклаш, даволаниш жараёнини енгиллаштириш ва уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
🇺🇿 https://t.me/Parlamentjamoatfondi_lotin
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
https://ngo.gov.uz/oz| | https://www.instagram.com/oliymajlis_jamoatfondi/ | https://www.facebook.com/oliymajlisjamoatfondi/ | https://www.youtube.com/@Oliymajlisjamoatfondi/videos
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
2026年4月1日 08:20
📷 Photo
#Saxovat_2026
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг инсонпарварлик ташаббуслари асосида Қашқадарё вилоятида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрия тадбирлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, Қамаши туманида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган хотин-қизларга вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари ва ННТ вакиллари иштирокида замонавий тикувчилик ускуналари жамланмаси топширилди.
Бу каби амалий кўмаклар нафақат заиф қатлам вакилларининг молиявий мустақиллигини таъминлайди, балки ҳудудда ишсизликни камайтириб, халқимизнинг ҳамжиҳатлик ва шукроналик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
🇺🇿 https://t.me/Parlamentjamoatfondi_lotin
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
https://ngo.gov.uz/oz| | https://www.instagram.com/oliymajlis_jamoatfondi/ | https://www.facebook.com/oliymajlisjamoatfondi/ | https://www.youtube.com/@Oliymajlisjamoatfondi/videos
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
2026年4月1日 08:20
#ОАВ_биз_ҳақимизда
ННТ вакиллари учун малака ошириш курслари ташкил этилади
ННТ вакиллари учун ижтимоий таъсирлар ва нотижорат ташкилотларни бошқариш (Social Impact & Nonprofit Management) йўналиши бўйича https://www.gazeta.uz/ru/2026/03/31/higher-school/ ташкил этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу курслар Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, ЎзННТМА, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ўртасида имзоланган га асосан амалга оширилади.
🇺🇿 https://t.me/Parlamentjamoatfondi_lotin
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
https://ngo.gov.uz/oz| | https://www.instagram.com/oliymajlis_jamoatfondi/ | https://www.facebook.com/oliymajlisjamoatfondi/ | https://www.youtube.com/@Oliymajlisjamoatfondi/videos
#Saxovat_2026
Инсон қадри – энг олий қадрият!
Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ишлар изчил давом этмоқда.
Жумладан, саховат тадбирлари доирасида Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли тиббий ёрдам кўрсатилди. Мазкур ташаббус аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тадбир доирасида эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг ҳар бирига индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда махсус тайёрланган зарур дори-дармонлардан иборат аптечкалар топширилди.
Бундай хайрли ишлар жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва инсоний қадриятларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
🇺🇿 https://t.me/Parlamentjamoatfondi_lotin
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
https://ngo.gov.uz/oz| | https://www.instagram.com/oliymajlis_jamoatfondi/ | https://www.facebook.com/oliymajlisjamoatfondi/ | https://www.youtube.com/@Oliymajlisjamoatfondi/videos
Давлат дастури муҳокамаси ўтказилди
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, ЎзННТМА, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази ва "Юксалиш" ҳаракатининг Андижон вилоят ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида “ННТлар уйи”да 2026 йил – “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари иштироки” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Муҳокама жараёнида йиғилганларга дастурда кўзда тутилган вазифалар ва уларнинг ижросини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни тўғрисида фикрлар алмашилди.
🇺🇿 https://t.me/Parlamentjamoatfondi_lotin
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
https://ngo.gov.uz/oz| | https://www.instagram.com/oliymajlis_jamoatfondi/ | https://www.facebook.com/oliymajlisjamoatfondi/ | https://www.youtube.com/@Oliymajlisjamoatfondi/videos
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
2026年4月1日 08:20
📷 Photo
#Saxovat_2026
Президент ташаббуси амалда: Наманган вилоятида эҳтиёжманд оилаларга меҳнат қуроллари топширилди
“Инсон қадри учун” тамойили асосида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида Наманган вилоятида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашга қаратилган навбатдаги хайрли тадбир ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги топшириқлари ижроси доирасида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди вилоят бўлинмаси ва “Меҳр садоси” ННТ вакиллари Чортоқ, Давлатобод, Уйчи, Тўрақўрғон, Янги Наманган ва Наманган туманларида яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга мотокултиваторлар, замонавий тикув машиналари ва пайвандлаш аппаратларини етказиб берди.
🇺🇿 https://t.me/Parlamentjamoatfondi_lotin
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
https://ngo.gov.uz/oz| | https://www.instagram.com/oliymajlis_jamoatfondi/ | https://www.facebook.com/oliymajlisjamoatfondi/ | https://www.youtube.com/@Oliymajlisjamoatfondi/videos
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
2026年4月1日 08:20
🎥 Video
🇺🇿🇹🇷Муштарак цивилизация илдизлари ва тараққиёт истиқболлари
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги тарихий, илмий ҳамда маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, икки халқ зиёлилари ва олимларини ягона мулоқот майдонида бирлаштириш мақсадида Ҳатай ва Анқара шаҳарларида “Муштарак цивилизация илдизлари ва тараққиёт истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-маърифий форум бўлиб ўтади.
Форум доирасида илмий ҳамкорликни ривожлантириш, умумий тарихий-маданий меросни ўрганиш ҳамда ёш тадқиқотчилар ўртасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш режалаштирилган бўлиб, бу икки давлат ўртасидаги маънавий яқинликни мустаҳкамлаш ва халқаро майдонда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Ҳатай шаҳрида истиқомат қилувчи ватандошлар иштирокида Наврўз байрами нишонланиб, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.
🇺🇿 https://t.me/Parlamentjamoatfondi_lotin
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
https://ngo.gov.uz/oz| | https://www.instagram.com/oliymajlis_jamoatfondi/ | https://www.facebook.com/oliymajlisjamoatfondi/ | https://www.youtube.com/@Oliymajlisjamoatfondi/videos
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
2026年4月1日 08:20
📷 Photo
Фарғона вилоятида “Дўстлик стеласи – қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик рамзи” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Мазкур анжуман минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичига хос муҳим жиҳатларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Унда илм-фан ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро ишончни янада ошириш ҳамда стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама марказида бўлмоқда.
Тадбир давомида сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида қўшни ва ҳамкор давлатлар билан муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.
Конференция доирасида илгари сурилган ташаббуслар ва илмий ёндашувлар минтақада барқарорликни таъминлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади.