Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
@bankmijoz is a growing community focused on meenov and bankmijozbot and related topics
Elcard билан пул ўтказмаларини амалга оширувчи иловалар сони биттага кўпайди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида пул ўтказмаларни UZCARD-ELCARD тизимлари орқали амалга оширувчи банклар қаторига ЎзСҚБ ҳам https://t.me/uzcard.
Қуйида UZCARD-ELCARD пул ўтказмалари амалга оширса бўладиган мобил иловалар:
➖xazna (Халқ банки)
➖ Unired (Универсалбанк)
➖ MAVRID (МКБанк)
➖ SQB Mobile (ЎзСҚБ)
16,400
28
0
Bank va Mijoz
2026年5月15日 04:02
📷 Photo
МКБанк бошқарув раиси Ориф Бўтаев бошқа ишга ўтди
Маълум бўлишича, у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига https://t.me/bankmoliya_tayinlov.
17,500
85
Bank va Mijoz
2026年5月15日 04:02
📎 File
❗️Банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин бўлади
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар (2886-12, 08.05.2026й) киритилди.
Қоидаларга киритилган ўзгаришлар билан, жорий йил 9 августдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган 100 АҚШ доллари лимити 500 АҚШ долларигача оширилди.
Яъни, эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасининг нақд сотиб олинишида шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди.
Қоидаларга бошқа бир қатор ўзгартиришлар киритилган ва 9 августдан кучга киради.
26,000
58
Bank va Mijoz
2026年5月15日 04:02
🎥 Video
🏦 Асакабанк Гонконгда 56 миллион долларлик туризм лойиҳаларини тақдим қилди ва Хитой компанияси билан йирик келишув имзолади
Гонконгда бўлиб ўтган Ўзбек–Хитой иқтисодий тадбирларида Асакабанк фаол қатнашди. Эътиборли жиҳати, банк томонидан туризм соҳасидаги умумий қиймати 56 миллион долларлик инвестицион лойиҳалар хорижий инвесторларга тақдим қилинган.
Шу билан бирга, “Ўзбекистон–Хитой иқтисодий форуми” доирасида Хитойнинг “Ganxin International Investment” корпорацияси билан Бўстонлиқдаги Чимён халқаро умуммавсумий курорти бўйича йирик ҳамкорлик шартномаси ҳам https://t.me/asakabank_pressa
Очиғи, сўнгги пайтларда Асакабанкнинг туризм ва инвестиция йўналишидаги халқаро лойиҳаларда фаол кўринаётгани сезиляпти. Айниқса, Чимён каби туристик ҳудудларга йирик инвесторларни жалб қилиш ҳаракатлари яхши тенденция.
21,800
Bank va Mijoz
2026年5月15日 04:02
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун микроқарзлар
Ўзини-ўзи банд қилган (расмий даромадсиз) жисмоний шахслар учун айрим банклар томонидан микроқарз ажратилиши йўлга қўйилган.
Уларнинг қисқа шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин.
💚 https://ipakyulibank.uz/physical/kreditlar/mikroqarzlar/oz-ozini-band-qilganlar-uchun-mikroqarz
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 22,9%;
– 36 ойгача йиллик 23,9%;
– 60 ойгача йиллик 24,9%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.
🏦 https://sqb.uz/uz/individuals/credits/yangicha-mikroqarz-uz/
• муддати – 48 ойгача;
• фоиз ставкаси – 24-29%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.
🏦 https://www.ziraatbank.uz/uz/mikroqarz
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 24 ойгача йиллик 26%;
– 36 ойгача йиллик 26,5%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.
🏦 https://brb.uz/jismoniy-shaxslarga/kreditlar/mikroqarz
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 27%;
– 24 ойгача йиллик 28%;
– 36 ойгача йиллик 29%;
– 48 ойгача йиллик 30%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.
🏦 https://www.infinbank.com/uz/private/credits/self_employed/
• муддати – 9 ойдан 36 ойгача;
• фоиз ставкаси – 26,99%;
• миқдори – 300 млн сўмгача.
🏦 https://trustbank.uz/uz/private/crediting/microloans/#:~:text=O‘zini-o‘zibandqilganshaxslarga:
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 28%;
– 24 ойгача йиллик 29%;
– 36 ойгача йиллик 30%;
• миқдори – 50 млн сўмгача.
Микроқарзлар банкларнинг ички талабларига мувофиқ келадиган ликвидли гаров (автотранспорт, кўчмас мулк) асосида банк офислари орқали ажратилади.
19,100
Bank va Mijoz
2026年5月15日 04:02
📷 Photo
https://www.bloomberg.com/news/articles/2026-05-06/uznif-ipo-opens-door-to-buy-shares-in-uzbekistan-s-growth-story шуни кўрсатадики, Ўзбекистон капитал бозори янги босқичга чиқмоқда. Давлат ҳозир йўл очиб бермоқда, лекин асосий тренд хусусий сектор ва юқори технологик компаниялар билан боғлиқ бўлади.
Бу борада Uzum экотизими энг мантиқий ва истиқболли номзод бўлиб турибди. Бу шунчаки сервис эмас, балки банк, финтех ва маркетплейсни бирлаштирган яхлит молиявий механизмдир. Бундай тузилмалар инвесторлар учун очиқ ва тушунарли: фойдаланувчилар сони ва транзакциялар ҳажми реал вақт режимида ўсиб боради.
Миллиард долларлик қийматга эга ва аллақачон Tencent каби жаҳон гигантларининг сармоясини жалб қилган лойиҳа сифатида, Uzum маҳаллий биржа учун янги стандартларни белгилаб бериши мумкин. Агар давлат IPOлари муваффақиятли ўтса, навбатдаги қадам айнан шундай технологик етакчиларнинг оммавий бозорга чиқиши бўлади.
19,400
Bank va Mijoz
2026年5月15日 04:02
Нега битта тадбиркор ҳалол ишлаб бойий олмайди-ю, бошқаси қонунни айланиб ўтиб “соққани босади”?
Чунки триллионлаб маблағ айланадиган, минглаб одамлар ишлайдиган, лекин қоғозда умуман йўқ “параллел дунё” мавжуд. Бу — яширин иқтисодиёт.
Энг қизиғи, сиз ҳатто ўзингиз билмаган ҳолда шу тизимнинг бир қисмига айланиб қолишингиз мумкин.
Мазкур видео яширин иқтисодиёт нима экани, қандай қилиб у орқали давлат душманига айланиб қолиш мумкинлиги жуда содда ва тушунарли тилда изоҳлаб берибди. Албатта, томоша қилинг - https://youtu.be/4gMLWcwiKUM
16,300
29
Bank va Mijoz
2026年5月15日 04:02
🔖Бугун барча ходимлар учун қисқартирилган иш куни
Бугун одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишингиз мумкин ва бунга қонунан ҳақлисиз. Чунки эртага байрам куни, яъни "9 май – Хотира ва қадрлаш куни".
Меҳнат кодекси https://lex.uz/docs/6257288#6262384 асосан,
➖ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
⚠️ Шунингдек, байрам муносабати билан тижорат банклари учун кетма-кет 3 кун – 9, 10 ва 11 май дам олиш кунлари ҳисобланади.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадда банкларнинг айрим банк хизматлари марказлари дам олиш кунлари ҳам валюта айирбошлаш хизматини кўрсатади.
Янгиланган Chery Tiggo 7 Life — кенг ва қулай оилавий кроссовер!
🔹 Замонавий ва ёрқин дизайн
🔹 Янги авлод роботлаштирилган узатмалар қутиси
🔹 Иссиқ кунлар учун олд ўриндиқлар вентиляцияси
Эксклюзив шартларда — йиллик ставка 0%!
🔹 Тўлов муддати: 36 ой
🔹 Йиллик ставка: 0%
🔹 Ойлик тўлов: 3 333 000 сўм
📞 Барча тўловлар графигини олиш учун қўнғироқ қилинг:
+998555000655 | Реклама
17,600
20
Bank va Mijoz
2026年4月11日 05:29
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун микроқарзлар
Ўзини-ўзи банд қилган (расмий даромадсиз) жисмоний шахслар учун айрим банклар томонидан микроқарз ажратилиши йўлга қўйилган.
Уларнинг қисқа шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин.
💚 https://ipakyulibank.uz/physical/kreditlar/mikroqarzlar/oz-ozini-band-qilganlar-uchun-mikroqarz
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 22,9%;
– 36 ойгача йиллик 23,9%;
– 60 ойгача йиллик 24,9%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.
🏦 https://sqb.uz/uz/individuals/credits/yangicha-mikroqarz-uz/
• муддати – 48 ойгача;
• фоиз ставкаси – 24-29%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.
🏦 https://trustbank.uz/uz/private/crediting/microloans/#:~:text=O‘zini-o‘zibandqilganshaxslarga:
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 28%;
– 24 ойгача йиллик 29%;
– 36 ойгача йиллик 30%;
• миқдори – 50 млн сўмгача.
🏦 https://www.ziraatbank.uz/uz/mikroqarz
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 24 ойгача йиллик 26%;
– 36 ойгача йиллик 26,5%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.
🏦 https://brb.uz/jismoniy-shaxslarga/kreditlar/mikroqarz
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 27%;
– 24 ойгача йиллик 28%;
– 36 ойгача йиллик 29%;
– 48 ойгача йиллик 30%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.
🏦 https://www.infinbank.com/uz/private/credits/self_employed/
• муддати – 9 ойдан 36 ойгача;
• фоиз ставкаси – 26,99%;
• миқдори – 300 млн сўмгача.
Микроқарзлар банкларнинг ички талабларига мувофиқ келадиган ликвидли гаров (автотранспорт, кўчмас мулк) асосида банк офислари орқали ажратилади.
14,000
Bank va Mijoz
2026年4月11日 05:29
🎥 Video
AVО bank Ўзбекистондаги етакчи технологик банклардан бири сифатида ўз позициясини мустаҳкамлашда давом этиб, чакана экотизимни ривожлантирмоқда
AVO bank бугунги кунда нафақат турли хил маҳсулотлар таклиф қилиш, балки уларни ягона рақамли платформада бирлаштиришга ва фойдаланувчилар учун янада кўпроқ қулайликлар яратишга ўз эътиборини қаратган. Шундай қилиб ҳозирда кредит карта, омонат ва эндиликда микроқарз — барчаси битта иловада. Банк қулайлик, тезкорлик ва мижоз тажрибаси борасида янги стандартларни белгилаб, аллақачон мамлакатдаги кредит карталар бозорининг катта қисмини эгаллаган.
Шу ёндашув янги йўналишларда ҳам қўлланилмоқда. Микроқарзнинг ишга туширилиши стратегиянинг мантиқий давоми сифатида хизмат қилади. Ушбу стратегия мижозни банк жараёнларига мослаштириш эмас, балки жараёнларни мижознинг реал эҳтиёжлари ва кундалик ҳаётига мослаб қуриш керак деган ғояни илгари суради. Бунинг негизида эса замонавий технологик архитектура ётади. У қарорларни реал вақт режимида қабул қилишга, тўлиқ рақамли хизмат кўрсатишга ва маҳсулотнинг ҳар бир босқичида шаффофликни таъминлашга ҳамда мукаммал бошқарувни сақлашга имкон беради.
AVO bank микроқарзнинг ишга туширилиши муносабати билан "Имкониятлар ҳозир ва шу ерда" шиори остида кенг кўламли реклама кампаниясини бошлади. Мазкур кампания банкнинг рақамли маҳсулотларидаги тезлик, технологик қулайлик ва бугунги кунда мижозлар кутаётган сифат даражасининг юқорилигига қаратилган.
Батафсил: https://click.avo.uz/Sc8A/z3bdyqrl | Реклама
Bank va Mijoz
2026年4月11日 05:29
Вячеслав Голишев вафот этди
Биринчи Президент Ислом Каримовнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича кўп йиллик давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Вячеслав Голишев 75 ёшида оламдан ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик https://president.uz/oz/lists/view/9079.
16,000
71
0
Bank va Mijoz
2026年4月11日 05:29
Марказий банк исломий молия кенгаши
Янги билан Марказий банкда исломий молия кенгаши очилиши, унинг фаолияти ва вазафалари белгиланди.
Исломий молия кенгаши фаолияти:
Марказий банкда беш нафар аъзодан иборат бўлган Марказий банкнинг исломий молия кенгаши ташкил этилади.
Марказий банкнинг исломий молия кенгаши Марказий банк назорат қилиши керак бўлган шахслар томонидан амалга ошириладиган исломий молия фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади.
Марказий банк исломий молия кенгашининг фаолияти Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.
Марказий банк исломий молия кенгашининг аъзолари Марказий банк бошқаруви томонидан тайинланади.
Марказий банк исломий молия кенгашининг ваколатлари ва фаолияти регламенти, унинг ҳуқуқий мақоми, шунингдек ушбу Кенгаш аъзоларига нисбатан талаблар Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланади.
Исломий молия кенгашининг вазифалари:
Марказий банкнинг исломий молия кенгаши:
– исломий молия стандартларини ишлаб чиқади;
– исломий молия фаолияти бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Марказий банкка кўмаклашади;
– исломий молия соҳасига оид баҳс-мунозараларга сабаб бўлувчи масалалар юзасидан тушунтиришлар ва изоҳлар беради;
– исломий молия фаолияти билан боғлиқ низолар бўйича хулосалар беради.
Марказий банкнинг исломий молия кенгаши Марказий банк томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
🏦 БРБ томонидан уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун ипотека кредит ажратилмоқда.
Ушбу ипотека кредити доимий даромадга эга ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун тақдим этилади.
Кредит шартлари:
◦ муддати – 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 20 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25-26%;
◦ миқдори – 1,442 млрд сўмгача.
👉 https://brb.uz/jismoniy-shaxslarga/ipoteka/uy-joy-qurish-va-tamirlashga-ipoteka.
16,300
76
Bank va Mijoz
2026年4月11日 05:29
📷 Photo
Янгиланган Chery Tiggo 7 Life — кенг ва қулай оилавий кроссовер!
🔹 Замонавий ва ёрқин дизайн
🔹 Янги авлод роботлаштирилган узатмалар қутиси
🔹 Иссиқ кунлар учун олд ўриндиқлар вентиляцияси
Эксклюзив шартларда — йиллик ставка атиги 1%!
🔹 Тўлов муддати: 36 ой
🔹 Йиллик ставка: 1%
🔹 Ойлик тўлов: 3 384 000 сўм
📞 Барча тўловлар графигини олиш учун қўнғироқ қилинг:
+998555000655 |Реклама
16,800
30
Bank va Mijoz
2026年4月11日 05:29
📌 Бугунги кунда Ўзбекистонда:
● меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 271 минг сўм;
● базавий ҳисоблаш миқдори – 412 минг сўм;
● пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 471 минг сўм;
● ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 918 минг сўм;
● ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – 1 млн 12 минг сўмни ташкил қилади.
Мамлакатимизда тўланаётган ўрта ойлик иш ҳақи 6 млн 377 минг сўмни ташкил https://stat.uz/oz/matbuot-markazi-2/qo-mita-yangiliklar-2/66484-zbekyston-respublykasyda-rtacha-oilyk-nomynal-ysoblanhan-ysh-a-y-2025-iyl-ianvar-dekabr-oilary-uchun.
17,400
57
0
Bank va Mijoz
2026年4月11日 05:29
Президентга қилинган тақдимотда савдо ва хизматлар, саноат, қурилиш, умумий овқатланиш ҳамда бошқа соҳаларда P2P-операциялар мониторинги механизмини жорий этиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.
17,200
117
0
Bank va Mijoz
2026年4月11日 05:29
📷 Photo
Тижорат банкларининг💳HUMO ва 💳UzCard тизимида ишловчи миллий (сўм) карталари Bincode'лари
👉 Бу ерда банкларнинг билан танишиш мумкин.
16,700
26
Bank va Mijoz
2026年4月5日 02:13
⚡️Комиссиясиз пул ўтказмалари
Uzcard карталари билан (Uzcard-Uzcard, Uzcard-Humo, Humo-Uzcard) қуйидаги банк иловалари орқали пул ўтказмаларини бир ой давмида белгиланган лимит доирасида бепул амалга ошириш мумкин.
Хусусан:
🏦 https://onelink.to/kmrkeu иловасида – 10 млн сўм;
🏦 https://play.google.com/store/apps/details?id=trastpay.uz иловасида – 10 млн сўм;
💰 https://onelink.to/gwd24h иловасида – 10 млн сўм (Халқ банки карталари ўртасида);
🏦 https://onelink.to/54hy92 иловасида – 5 млн сўм;
📱 https://onelink.to/vq6tde иловасида – 5 млн сўм;
🏦 https://www.openbank.uz/become-client иловасида – 5 млн сўм;
🏦 https://hamkorbank.onelink.me/64xp/jb5j80qq иловасида – 5 млн сўм;
🏦 https://onelink.to/davrmobile иловасида – 3,5 млн сўм;
🏦 https://nbu.uz/milliy/#intro иловасида – 3 млн сўм;
🏦 https://turonbank.uz/uz/private/remote-account-servicing/mobile-bank-myturon/ иловасида – 3 млн сўм.
21,100
49
Bank va Mijoz
2026年4月5日 02:13
❗️Муҳим: 22 апрелдан эътиборан мобил иловадан фойдаланиш учун унга уланган телефон рақами айнан ўша шахс номида бўлиши керак
Янги https://lex.uz/docs/-8007760 асосан, 22 апрелдан бошлаб мобил иловалардан фойдаланувчининг телефон рақами жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига (ЖШШИР) мос бўлиши шарт бўлади.
Агар бундай мослик аниқланмаса, мобил иловада рўйхатдан ўтказишга ва (ёки) банк картасини бириктиришга йўл қўйилмайди.
Бу ҳақда фойдаланувчига СМС-хабарнома орқали маълум қилинади.
Яъни, ҳозирги кунда мобил иловалар ёки банк карталарига бириктирилган телефон рақами ўзингизга тегишли бўлмаса, белгиланган муддатдан кейин ушбу рақам орқали иловадан фойдаланиш имкони чекланади.
Шу сабабли, агар иловада ишлатаётган рақамингиз ўз номингизда бўлмаса, уни ҳозирдан ўзингизга расмийлаштириб олиш ёки илова ва банк карталарини ўз номингиздаги рақамга қайта бириктириш мақсадга мувофиқ.
30,700
111
Bank va Mijoz
2026年4月5日 02:13
📷 Photo
🏦 Халқ банки xazna иловаси орқали ажратилдиган онлайн кредит фоиз ставкасини туширди
Мазкур онлайн кредит 48 ой муддатга 100 млн сўмгача миқдорда иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари ва расмий даромадга эга жисмоний шахслар учун ажратилади.
Бунда, микроқарз фоиз ставкаси:
➖иш ҳақи лойиҳаси доирасида мижозларга:
– 12 ойга йиллик 24%;
– 24 ойга йиллик 25%;
– 36 ойга йиллик 26%;
– 48 ойга йиллик 27%;
➖ доимий дарормадга эга жисмоний шахслар учун:
– 12 ойга йиллик 25%;
– 24 ойга йиллик 26%;
– 36 ойга йиллик 27%;
– 48 ойга йиллик 29%.
💰 https://onelink.to/xaznadownload
17,000
72
Bank va Mijoz
2026年4月5日 02:13
Телеграмдаги ҳамма каналларга аъзо бўлиб ташлагансиз. Кўпинча ўзингиз ҳам қайси каналга нега қўшилганингизни билмайсиз.
Биз сиз учун шовқинли ва кераксиз информациядан холи, ҳақиқатан ўқишга арзийдиган каналлар рўйхатини шакллантирдик.
Фақат ўта муҳим, пичоққа илинадиган гапларни кузатиб бориш учун фолдерни ўзингизга қўшиб олишингиз кифоя 👇
https://t.me/addlist
14,800
22
0
Bank va Mijoz
2026年4月5日 02:13
❗️Эскроу орқали битимлар бўйича комиссиялар миқдори
Бугундан бошлаб амал қиладиган янги тартиб – бўйича комиссиялар миқдори:
➖ кўчмас мулк бўйича комиссия – БҲМнинг 50%идан ошмайди (яъни 206 000 сўмгача);
➖ автотранспорт воситалари бўйича комиссия – БҲМнинг 25%идан ошмайди (яъни 103 000 сўмгача).
⏺ Муҳим жиҳат:
Агар харидор ва сотувчига битта банк хизмат кўрсатса – комиссия фақат бир марта олинади.
Агар улар турли банкларда бўлса – ҳар бир банк комиссиянинг ярмидан ошмаган қисмини олади.
🔴Битим амалга ошмаса эскроу ҳисобварақдаги маблағ тўлиқ харидорга қайтарилади.
🔘Белгиланган ушбу максимал комиссиялар фақат давлат улуши мавжуд банклар учун амал қилади.
🔘Бошқа тижорат банкларида эса комиссия миқдори банкнинг ички тариф сиёсатига мувофиқ белгиланади.
❗️Куни кеча айрим хусусий банклар ушбу йўналишда комиссиясиз (0% комиссия билан) хизмат кўрсатишини маълум қилди.
16,700
40
Bank va Mijoz
2026年4月5日 02:13
📷 Photo
💳HUMOcard ботнинг премиум обунаси бугундан бошлаб 5 минг сўмни ташкил этади.
Ушбу функциядан фойдаланиш нархи бугунга қадар 1000 сўмни ташкил этарди.
15,200
102
Bank va Mijoz
2026年4月5日 02:13
📷 Photo
❗️Муаммоли кредитларни ундириш тартиби такомиллаштирилади
Президент фармони билан муаммоли кредитларни ундириш самарадорлигини ошириш мақсадида янги ёндашув жорий этилмоқда.
Унга кўра:
– ундириш жараёнлари ихтисослаштирилган давлат ижрочиларига юкланади;
– қўшимча 400 та ижрочи штат бирлиги ажратилади;
– ушбу тизим тижорат банклари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
– ижрочилар сонини ошириш ёки камайтириш Бош прокурор буйруғи билан белгиланади.
Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси ва Марказий банк икки ой ичида ундириш жараёнида тўловларни тақсимлаш тартибини белгилайди.
18,600
85
Bank va Mijoz
2026年4月5日 02:13
Муаммоли кредитларни ундириш мақсадида гаров билан таъминланган мажбуриятлар бўйича хатлов ва кўздан кечириш билан боғлиқ ижро ҳаракатларини давлат ижрочиси топшириғи асосида тижорат банкининг ваколатли шахси томонидан амалга ошириш механизми жорий этилади.
14,600
52
0
Bank va Mijoz
2026年4月5日 02:13
Янги давр
Бугундан бошлаб айрим тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.
Улар:
✔️ давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
✔️ электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;
✔️ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
✔️ транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;
✔️ қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;
✔️ кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.
16,700
48
Bank va Mijoz
2026年4月5日 02:13
📷 Photo
🏦 Асакабанк тижорат банклари орасида биринчи бўлиб янги тартиб асосида кўчмас мулк олди-сотди битимини амалга оширди
Мамлакатимизда нақдсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш ва иқтисодиётда шаффофликни оширишга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалиётга жорий этилмоқда. Шу жараёнда кўчмас мулк ва автотранспорт олди-сотдисида ҳисоб-китобларни нақдсиз шаклга ўтказиш бўйича янги тартиб муҳим қадамлардан бири бўлди.
Мазкур йўналишда Асакабанк тижорат банклари орасида биринчи бўлиб ушбу механизмни амалда қўллади. Жумладан, 31 март куни банкнинг Навоий БХМда эскроу ҳисобварақ очилиб, шу орқали кўчмас мулк олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди. Бу эса янги тартибнинг амалда ишлай бошлаганини кўрсатувчи илк мисоллардан бири бўлди.
Эскроу тизими орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш пул маблағларининг хавфсиз сақланишини, томонлар манфаатларининг ҳимоя қилинишини ва жараённинг тўлиқ шаффофлигини таъминлайди. Шу билан бирга, бу каби ёндашувлар иқтисодиётда “яширин айланма”ларни қисқартириш ва молиявий интизомни кучайтиришга хизмат қилади.
Жараёнда иштирок этган фуқаролар хизматларнинг тезкорлиги ва қулайлигини алоҳида таъкидлаган, бу эса янги тизимнинг амалда самарали ишлаётганини кўрсатади.
Умуман олганда, бундай амалиётлар ислоҳотларнинг жойларда қандай ишлаётганини намоён этади ва ислоҳотларни биринчи бўлиб амалиётга татбиқ этиш орқали Асакабанк бозордаги етакчилик позициясини яна бир бор намоён қилди.