Ўзбекистонда олий таълимга қабул: абитуриентлар ва баллар тақсимоти
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, 234 072 нафар абитуриент (34,5%) минимал ўтиш бали — 56,7 баллни тўплай олмаган. Ужас!
7 579 нафар абитуриент (1,1%) 189 ва ундан юқори балл олган. Мандат сайтида қайд этилган энг юқори балл 217,4 баллни ташкил этмоқда.
Баллар тақсимоти
- 189+ балл: 7 579 нафар (1,1%);
- 170–188 балл: 47 152 нафар (7,0%);
- 150–169 балл: 48 740 нафар (7,2%);
- 130–149 балл: 48 791 нафар (7,2%);
- 110–129 балл: 45 137 нафар (6,7%);
- 90–109 балл: 56 366 нафар (8,3%);
- 70–89 балл: 53 997 нафар (8,0%);
- 56,7–69,9 балл: 106 722 нафар (15,7%);
- 56,7 баллдан паст: 234 072 нафар (34,5%).
Жорий йилда кириш тест синовларида 677.907 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.
2025/2026-ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1,535 миллион нафарга етган. Шундан қарийб 884 минг нафари давлат ОТМларида, 606 минг нафардан ортиғи нодавлат ОТМларда, 39 минг нафари эса хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида таҳсил олмоқда.
Маълумот учун, давлат олий таълим муассасаларида 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт миқдорлари 7,4 миллион сўмдан 14,627 миллион сўмгача этиб белгиланган. Ушбу базавий контракт миқдорлари 2026-йилги қабулда ҳам ўзгаришсиз сақланиб қолган.
Агар давлат ОТМлари давлат субсидияларидан маҳрум бўлса, уларнинг катта қисми қисқа муддатда жиддий молиявий босимга дуч келиши ва айрим ҳолларда банкротлик хавфи ошиши мумкин. Бунинг асосий сабабларидан бири — кўплаб давлат ОТМларида замонавий бизнес бошқаруви, молиявий режалаштириш, маркетинг ва самарадорликни таҳлил қилиш кўникмаларининг етарли даражада ривожланмаганидир.
Ректор лавозимида фаолият юритаётган раҳбарларнинг барчасини бир хил баҳолаш тўғри бўлмаса-да, тизимда академик бошқарувдан ташқари бизнес ва институционал бошқарув мета компетенцияларини кучайтириш зарурати мавжуд.