ЎқувчиларимгаЕтар менинг йиғлаб-йиғлаб ёзганларим, Ёзаётиб ақлдан ҳам озганларим,Сизни менга учраштирди ёлғиз худо, Сизга бўлсин баҳорларим, бол ёзларим,Сизга бўлсин жами қувончу ҳисларим,Ўқинг, фақат йиғламангиз мухлисларим! Қўл учида битолмасам нима қилай, Дардни узиб кетолмасам нима қилай, Қўлларимга қалам тутди парвардигор, Юрагимга етолмасам нима қилай?! Мендан олдин ўтибдику гул кунларим, Мен йиғладим, сиз йиғламанг мухлисларим! Мен шунчаки ёзишни ҳеч билолмадим, Шунчакига юрак қурғур тўлолмади, Ай кўнглима, ўзимданам куюк кўнглим, Ҳамма ўлди, бир иккимиз ўлолмадик. Ёзганимиз кимларгадир эрмак бўлди, Неки ёзсам, роҳатингиз кўзладим мен, Мен йиғладим, сиз йиғламанг мухлисларим! Болангизнинг кулгусида бўлай ўзим,Адолатнинг кўшкусида бўлай ўзим,Эй, сиз менинг жонимдан ҳам яқинларим, Сизга келган балолардан ўлай ўзим, Шудир менинг асл давру давронларим,Мен йиғладим, сиз йиғламанг мухлисларим!Нурхон Элмирзаева,4 ноябрь, 2018
http://t.me/nurxonelmirzayeva