Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук
Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot
YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Follow @nigoh_01 to stay updated with the latest httpswwwyoutubecomchannelucm9fweaoxphyvd77xy_eoa and nigohadm_bot trends and news
Пока нет отзывов. Будьте первым, кто поделится своим опытом!
Последние посты
Нигоҳ
27 апр. 2026 г., 05:17
🎥 Video
Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлисида нутқ сўзлади ва келгуси йилда жамғармадаги Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишлари ҳақида https://president.uz/uz/lists/view/9132.
Жамғарманинг фаолиятини модернизация қилиш, унинг кун тартибини Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари қарорлари билан уйғунлаштириш, устувор дастурлар учун мавжуд таъсирчан молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш шулар жумласидандир.
Шунингдек, Қирғизистоннинг ушбу тузилмада фаолиятидаги тўлақонли иштироки қайта тикланишига умид билдирилди ҳамда Орол ҳавзасидаги барча мамлакатлар, шу жумладан, Афғонистоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини тақсимлаш бўйича минтақавий шартномавий-ҳуқуқий базани шакллантириш зарурлиги таъкидланди.
Тадбир якунида етакчилар Остона баёнотини, Қозоғистон раислигининг бориши тўғрисида, 26 мартни Халқаро Орол денгизи, Амударё ҳамда Сирдарё куни деб эълон қилиш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон етакчисини 2027-2029 йилларда жамғарма президенти этиб сайлаш тўғрисидаги қарорларни имзоладилар.
| https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
10,400
0
0
Нигоҳ
27 апр. 2026 г., 05:17
🎥 Video
Хитойнинг Вейфанг шаҳрида дунёдаги энг йирик варраклар фестивалларидан бири бўлиб ўтди.
Бу йилги фестиваль 57 мамлакат ва минтақадан иштирокчиларни тўплади. Турли-туман ва ғаройиб дизайндаги 2300 дан ортиқ варраклар эса осмонни ранг-баранг жилва ва маҳоратнинг ёрқин томошасига тўлдирди.
| https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
10,900
0
Нигоҳ
27 апр. 2026 г., 05:17
Президент Остонага жўнаб кетди
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга https://president.uz/uz/lists/view/9126.
Давлат раҳбари эртага бўлиб ўтадиган Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.
Саммитлар якунида қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.
| https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
10,500
0
Нигоҳ
27 апр. 2026 г., 05:17
🎥 Video
«Яшил» энергия: 3 миллиард кВт·соатлик марра забт этилди
Ўзбекистонда йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган энергия ҳажми 3 млрд кВт·соатдан https://t.me/minenergy_uz. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга кўп демакдир.
Бу 807 млн куб метр табиий газ тежалиши ва 1,7 млн тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олдиги олиш имконини берди.
Агар барча қайта тикланувчи манбаларни (ГЭСлар билан бирга) ҳисобласак, кўрсаткич 4 млрд 650 млн кВт·соатга етди.
| https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
9,910
Нигоҳ
27 апр. 2026 г., 05:17
📷 Photo
Шавкат Мирзиёев Минтақавий экологик саммитда иштирок этиб, қатор таклифларни https://president.uz/uz/lists/view/9129:
🔹 атмосфера ҳавосининг сифати ёмонлашаётган шароитда “Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси” давлатлараро консорциумини таъсис этиш;
🔹 Ўзбекистондаги Яшил университет ҳузурида фаолият юритаётган Чўлланишга қарши курашиш, қурғоқчиликнинг олдини олиш ҳамда қум ва чанг бўронлари ҳақида барвақт огоҳлантириш марказига минтақавий мақом бериш;
🔹 технологик ўтиш жараёнларини тезлаштириш учун “Марказий Осиё яшил савдо йўлаги”ни шакллантириш;
🔹 Марказий Осиё иқлим лойиҳаларининг ягона инвестиция портфелини яратиш;
🔹 Марказий Осиё атроф-муҳитидаги ўзгаришларнинг ягона минтақавий атласини яратиш;
🔹 биологик хилма-хилликни сақлаш учун “Марказий Осиё Қизил китоби”ни биргаликда ишлаб чиқиш.
| https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Энди мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн ўтказиш мумкин
Буни http://my.gov.uz/ орқали амалга ошириш https://my.gov.uz/uz/service/1450. Илгари рақам эгасини ўзгартириш учун ҳар икки томон алоқа оператори марказига шахсан бориши, навбат кутиши ва ҳужжатлар имзолаши талаб этиларди.
Эслатиб ўтамиз, 22 апрелдан мобил иловадан рўйхатдан ўтаётган шахснинг телефон рақами ва ЖШШИР (ПИНФЛ) бир-бирига мос келиши шарт. Агар мос келмаса, иловага карта бириктириб .
| https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
10,400
0
Нигоҳ
27 апр. 2026 г., 05:17
📷 Photo
Хорижий инвесторларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришнинг тартиби ва шартлари қайта кўриб чиқилади
Бундан буён уларга фақат вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги дирекциялар орқали, инвестиция миқдори камида 10 млн доллар бўлган лойиҳалар доирасида, яйлов, лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларни айланмага қайтариш шарти билан иккиламчи ижарага бериш тартиби қўлланади.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларини олиш бўйича аукционда фақат маҳаллий деҳқон ва тадбиркорлар иштирок этишини белгилаш лозимлиги таъкидланди. Мудофаа, чегара, тарихий-маданий ерлар ва ўрмон фонди ерлари фақат мамлакатимиз фуқароларига берилади. Айни пайтда ерларни ижарага бериш муддатини барча турдаги ерлар учун, шу жумладан саноат ва қурилиш лойиҳаларини амалга оширадиган чет эллик инвесторлар учун ҳам 49 йил этиб белгилаш https://president.uz/uz/lists/view/9124.
| https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Нигоҳ
27 апр. 2026 г., 05:17
🎥 Video
Қорақалпоғистонда махсус майнинг зонаси ташкил этилади
Президент қарори билан «Besqala mining Valley» махсус майнинг зонаси ташкил этилади. Махсус зонанинг ҳудуди Қорақалпоғистон Республикасининг бутун ҳудуди https://t.me/joqargikenes.
2035 йил 1 январга қадар резидентларнинг майнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ операцияларидан олинган даромадлари солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади.
Батафсил видеода 👆🏻
| https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
10,000
Нигоҳ
27 апр. 2026 г., 05:17
📷 Photo
#китоблар_ҳақида
Болалар адабиёти соҳасидаги «Нобель» мукофоти ғолиблари маълум бўлди
Ҳанс Кристиан Андерсен номидаги халқаро мукофотнинг 2026 йилги ғолиблари буюк британиялик болалар ёзувчиси Майкл Розен («Муаллиф» номинациясида) ва хитойлик иллюстратор Цай Гао («Иллюстратор» номинациясида) https://www.ibby.org.uk/2026-hans-christian-andersen-awards-winners-announcement/.
Таъкидланишича, Майкл Розеннинг китоблари жонли тили, болаларча идрокка яқинлиги ва ҳазил-мутойибага бойлиги билан ажралиб туради. Болалар адабиётида ҳазилнинг аҳамияти шундаки, у мураккаб мавзуларни бола учун қулай ва хавфсиз тарзда етказиб беради. Унинг «Айиқ овига борамиз» (Weʼre Going on a Bear Hunt) номли расмли китоби бутун дунё бўйлаб миллионлаб нусхада тарқалган. Бу — кутилмаганда айиқ овига айланиб кетган оилавий саёҳат ҳақидаги ҳикоя.
Цай Гаонинг услуби эркин композиция, ёруғлик ва соя қарама-қаршилиги, мавҳум ва реалистик унсурларнинг уйғунлиги билан ажралиб туради. Бу ҳам халқ санъатидан илҳомланган асарларида («Баоэр»), ҳам Хитой адабий рангтасвири анъаналарига ишора қилувчи лойиҳаларида («Шафтоли гуллаган диёр») яққол кўзга ташланади. Бундай ёндашув болага тасвирни бир ҳикоя сифатида кўриб чиқишга ҳамда ундан янги тафсилот ва маънолар топишга имкон беради.
| https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA