#Дин_халқ_хизмати_йўлида
Ибратли ҳаёт:
Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон
(1858-1957)
✅️Улар “Ернинг тузи”дир | 24-қисм
▫️“Тақдир экан, мен умримнинг 60 йилини жонажон Ўзбекистонимдан узоқда, хорижда яшадим. Аммо қалбимда доимо Ватан муҳаббати, она халқим маданиятига, адабиётига ҳурмат-эътибор яшади, унинг қувончу ғамларига ўзимни ҳамиша шерик ҳис этдим. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини мунтазам кузатиб бордим. Шу боис Муфтий Бобохоновларни, уларнинг диний-маънавий қадриятларимизни тиклашга қўшган улкан ҳиссаларини яхши биламан.
▫️Ўтган асрнинг 50–70-йилларида мен бир неча бор жонажон Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон бўйлаб хизмат сафарларида бўлдим. Минтақанинг турли шаҳарлари, туман марказларида масжидларнинг қайта тикланганини кўрдим, одамлардан эшитдим. Бу хайрли ишлар бошида Бухородаги Мир Араб мадрасасини битирган ёш имомлар туришарди. Одамлар мусулмонлар ҳаётидаги бу ижобий ўзгаришларни ҳақли равишда Муфтий Бобохоновлар номи билан боғлашарди.
▫️Ҳаётда ибрат намунаси бўлиб яшаган, вафот этганидан кейин ҳам одамларга фойдаси тегадиган, буюк ишларни амалга оширган инсонлар ҳақида: "Улар Ернинг тузидир" дейишади. Бу ўринда буюкларнинг бошқаларга яхши таъсирини, улар билан бир марта учрашиб қолсангиз, шунинг ўзи ҳаётингизда ижобий томонга бурилиш юз бериши учун етарли бўлишни назарда тутишади.
▫️Муфтий Бобохоновлар бизнинг "Еримизнинг тузи" бўлишди. Уларнинг хизматлари, дуолари сабаб ватандошларимиз пок исломий имон-эътиқод йўлини таниб олди.
▫️Мен Муфтий Бобохоновлар номидаги маърифий-хайрия жамғармаси тузилганини чин дилдан қутлайман, энг янги тарихимизнинг саҳифалари сифатида Муфтий Бобохоновларнинг совет давридаги фаолиятини ўрганиш, абадийлаштириш ишларини қўллаб-қувватлайман.
▫️Бу хайрли ишда жамғармага Аллоҳ таоло маваффақият ато этсин".
▫️Абдураҳмон Ғофуров, Халқаро ахборотлаштириш академияси академиги, академиклар Курчатов, Королёв ва Юрий Гагарин номидаги мукофотлар совриндори, биринчи ўзбек сувости зобити, контр-адмирал, собиқ СССР фазовий алоқа маркази раҳбари, Россия ёзувчилари уюшмаси аъзоси, «Рубоийлар ва ҳикматлар» тўпламлари муаллифи
• • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • ...
Давоми бор...
✈️
Саҳифаларимиз:🔅
🌐 http://muftiylar.uz/ |🎬
http://youtube.com/@muftiylar |🔵
http://facebook.com/muftiylar |📷
http://instagram.com/muftiylar