Ассалому алейкум,
Олиммасман, лекин бир ҳадис ўқигандим, унда шундай дейилган эди: Пайғамбаримиз Муҳаммад (САВ) айтибдиларки, Исломда асло ирим қилиб бўлмайди, уч холдан ташқари, яъни, уйи, аёли ва маркаби, улар омад келтиришлари мумкин. Шунинг учун халқимизда “қадами қутлуғ келсин” деган нақл айни шу холларда ишлатилади. Хуллас, 2020 йил ёзида, айни пандемия кучайган пайтда, бир оз ҳурсандчилик келтирар, деб, ўзимга шу Тесла 3 русумли маркаб олгандим. Дарҳақиқат, бу уловнинг қадами мен учун жуда барокатли келди. Ўтган салкам олти йилда пандемиялар ўтди, корхонамиз маркетлар сони 46 тадан 255 тага кўпайди, биз долларда юзлаб миллионлар инвестиция жалб этдик. Шу пайтнинг ўзида яна иккита набира кўрдим. Бу машина ҳам, ҳайрият, тиқ этмай шу йиллар мобайнида менинг барча шу яхши кунларимда ҳизмат қилди. Хуллас, ундан фақат яхшилик кўрдим, шикоятим йўқ. Батареяси ҳам халигача 420 кмга етадиган холда. Индаллоси, шу машинамни сотишга қарор қилдим. Яхши ҳаридор чиқса, сотиб юбораман. Нарҳи бўйича таклифларингизни шахсийимга юборинг. Ёпиқ тендер бу ёғи). Беш кун ичида энг юқори нарҳ берган шахсга машинани сотиб юбораман. Шу сўзларни ёзаяпману, юрагимнинг бир қисми барибир ачинаяпти, гўё бир қадрдоним билан видолашаётгандек… Умидим, шу маркабим яхши қўлга тушиб, янги соҳибига ҳам омад ва муваффақият келтиради.