Пока нет отзывов. Будьте первым, кто поделится своим опытом!
Последние посты
Sattorov qaydlari
30 авг. 2026 г., 13:15
🎥 Video
Олимлар инсон миясининг бор-йўғи 1 миллиметр куб ҳажмини рақамлаштиришди.
Олинган файл 1,4 петабайт маълумотни ташкил этди — бу тахминан 1,4 миллион гигабайтга тенг.
Ушбу микроскоп остидаги кичик ҳажмда олимлар 57 000 га яқин ҳужайра ва 150 миллиондан ортиқ синаптик алоқаларни аниқладилар. Олимлар инсон миясининг чуқурликларига қанчалик чуқурроқ шўнғишса, унинг тузилиши нақадар ҳайратланарли даражада мураккаб эканини шунчалик кўп кашф этмоқдалар.
Бу эса беихтиёр Аллоҳнинг мўъжизаси ҳақида ўйлашга мажбур қилади...
238
5
0
Sattorov qaydlari
30 авг. 2026 г., 13:15
🎥 Video
Қадимги дунё донишмандларидан бири Архимед қумга геометрик шакллар чизишга берилиб кетган бир пайтда, римлик аскар томонидан ўлдирилган.
Ривоятларга кўра, унинг сўнгги сўзлари аскардан чизаётган доираларини бузмасликни сўрашдан иборат бўлган.
228
6
Sattorov qaydlari
30 авг. 2026 г., 13:15
🎥 Video
Непал тарихидаги энг даҳшатли фожиа вақтида ушбу иншоот Ҳимолай тоғларидан ёпирилиб келган кўчки ва сел оқимини доғда қолдирди. Лойқа, қоя тошлар ва бутун-бутун томларни оқизиб келаётган шиддатли оқим унга тўғридан-тўғри келиб уриляпти. Атрофида ҳеч вақо қолмади. Уй эса ҳамон жойида мустаҳкам турибди: устунлар, балкони, сув баклари ва томда турган одамлар. Сал бўлса ҳам чайқалгани йўқ.
Ушбу устунларнинг мустаҳкамлигини ҳисоблаб чиққан муҳандис тармоқлардаги «лайк»ларга эмас, балки давлат даражасидаги миллий мукофотларга муносиб.
236
11
Sattorov qaydlari
30 авг. 2026 г., 13:15
Пул ўтказмаларига энг кўп боғланиб қолган давлатлар
Жаҳон банки томонидан 2023–2025 йиллар оралиғидаги энг сўнгги манбалар асосида тайёрланган таҳлилий маълумотларда хориждан юборилган шахсий пул ўтказмаларининг мамлакатлар ялпи ички маҳсулотидаги (ЯИМ) улуши эълон https://x.com/TheGlobal_Index/status/2093239168470041037?s=20. Бу кўрсаткич муайян давлат иқтисодиётининг чет элдан келадиган пул оқимларига ва меҳнат миграциясига қанчалик боғлиқ эканини яққол кўрсатиб беради. Рўйхатда Марказий Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатлари етакчилик қилмоқда. Энг юқори қарамлик Тожикистонда қайд этилган бўлиб, пул ўтказмалари мамлакат ЯИМнинг ярмидан кўпини ташкил этади:
Тожикистон: 57.7%
Тонга: 39.2%
Ливан: 33.3%
Гондурас: 30.1%
Сальвадор: 27.5%
Никарагуа: 26.6%
Непал: 26.0%
Маршалл ороллари: 23.5%
Самоа: 22.4%
Гамбия: 22.0%
Минтақамиздаги бошқа давлатлар ва яқин қўшнилар орасида ҳам кўрсаткичлар сезиларли даражада юқори:
Қирғизистон: 17.6% (15-ўрин)
Ўзбекистон: 14.3% (19-ўрин)
Грузия: 11.2% (22-ўрин)
Ўзбекистонда хориждан юбориладиган пул ўтказмалари ЯИМнинг 14.3 фоизини ташкил этиб, мамлакат 19-ўринни эгаллаган. Бу аҳоли фаровонлиги ва уй хўжаликлари истеъмолини қўллаб-қувватлашда мигрантлар даромади муҳим аҳамиятга эга эканини англатади.
Африка ва Кариб ҳавзаси: Либерия (21.3%), Комор ороллари (20.8%), Лесото (20.7%), Гаити (16.9%), Ямайка (16.2%), Сенегал (10.6%).
Европа: Косово (17.3%), Босниа ва Герцеговина (10.7%), Черногория (9.7%), Молдова (9.4%), Албания (8.4%).
Осиё: Покистон (9.9%), Филиппин (8.5%).
Манба: Жаҳон банки (World Bank).
Қирқ йил қирғин бўлса, куни битган ўлади.
105 ёшли аёл ўз уйида 24 соатга яқин қамалиб қолганидан сўнг, вайроналар остидан қутқариб олинган. Тасаввур қилиб бўлмас оғир шароитларга дуч келган аёл, ниҳоят, қутқарувчилар томонидан хавфсиз жойга олиб чиқилди.
Унинг тирик қолиши ҳатто энг машаққатли ва совуқ дамларда ҳам умид сўнмаслигидан далолат берувчи таъсирли эслатмадир.
Непал.
289
10
Sattorov qaydlari
30 авг. 2026 г., 13:15
📷 Photo
#fakt
Россия ва Хитой 14 тадан мамлакат билан қуруқлик орқали чегарадош бўлиб, бу дунё бўйича энг юқори кўрсаткичдир.
260
8
Sattorov qaydlari
30 авг. 2026 г., 13:15
Жанубий Кореянинг Улсан шаҳридаги Hyundai Heavy Industries корхонасида ишлаётган ўзбекистонлик E-9 ишчилари билан боғлиқ баҳсли 2 минг долларлик жаримани назарда тутувчи шартнома банди бекор https://t.me/vatandosh_koreya.
240
5
0
Sattorov qaydlari
30 авг. 2026 г., 13:15
🎥 Video
Непалнинг бир қатор ҳудудларида музлик ва тоғ жинсларининг тўсатдан кўчиши ортидан юз берган кучли тошқинлар оқибатида 160дан ортиқ киши ҳалок бўлди, юзлаб инсонлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Табиий офат қишлоқлар ва инфратузилмага жиддий зарар етказди.
Associated Press (AP) агентлиги тайёрлаган лавҳада шиддатли лойқа оқими аҳоли яшаш пунктлари, йўллар ва биноларга катта талофат етказганини кўриш мумкин. Тошқин оқибатида кўплаб уй-жойлар, транспорт воситалари лой ва сув остида қолган, маҳаллий аҳоли ва офат ҳудудидаги одамлар хавфсиз жойларга эвакуация қилинмоқда.
Маҳаллий ҳокимият ва қутқарув хизматлари бедарак йўқолганларни қидириш ва офат оқибатларини бартараф этиш ишларини давом эттирмоқда. Тоғли ҳудудлардаги ноқулай об-ҳаво ва вайронгарчиликлар қутқарув амалиётларини қийинлаштирмоқда.
848
Sattorov qaydlari
30 авг. 2026 г., 13:15
🎥 Video
Матнингизни яхшиламоқчи бўлсангиз, кўпроқ ўқинг. Тафаккурингизни чархламоқчи бўлсангиз, кўпроқ ёзинг.
Креативликни оширмоқчи бўлсангиз, кўпроқ яратинг. Куч-энергиянгизни тикламоқчи бўлсангиз, кўпроқ ҳордиқ чиқаринг.
Муносабатларингизни кенгайтирмоқчи бўлсангиз, кўпроқ улашинг. Умрингизни зийнатламоқчи бўлсангиз, кўпроқ шукр қилинг.
245
8
Sattorov qaydlari
30 авг. 2026 г., 13:15
🎥 Video
Ойига 11 000 доллар маош эвазига, бир кишилик маёқ қоровуллигини зиммангизга олган бўлармидингиз?