Пока нет отзывов. Будьте первым, кто поделится своим опытом!
Последние посты
Fotimam
20 мая 2026 г., 12:26
АГАР...
Агар турмуш ўртоқ билан ризқланиш, аёл ниятининг софлиги ва қалбининг поклигига боғлиқ бўлганда эди, Осиё онамиз Фиръавнга турмушга чиқмаган бўлар эдилар.
Агар яхши аёл танлаш эркакнинг ақли ва фаросати билан боғлиқ бўлганда эди, Нуҳ ва Лут алайҳиссалом икки хоин аёлга уйланмаган бўлар эдилар.
Агар фарзанднинг салоҳияти ёки фасоди отанинг сабабидан бўлганда эди, Озардан Аллоҳнинг ҳалили Иброҳим алайҳиссаломдек зот дунёга келмаган ва улуғ пайғамбарлардан бири бўлган зот Нуҳ алайҳиссаломнинг фарзанди кофирлар билан бирга ғарқ қилинмаган бўлар эди.
Лекин буларнинг барчаси, Аллоҳ оятда айтганидек баъзиларни баъзилар ила синаш ва ким яхшироқ сабр қилишини билиш учун жорий қилингандир...
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий
9,460
0
0
Fotimam
20 мая 2026 г., 12:26
Ҳаёт…
Аллоҳ бормайман деган йўлларингдан ўтказади.
6,670
0
0
Fotimam
20 мая 2026 г., 12:26
мен ўша,
гуноҳлар тубига бора бора чўкиб бораётган,
сени олдинга бораман деб лек гуноҳ йўлидан кетаётган ёмон банданг мен уша...
Кундан кунга ўзимни ўзим еб битираётган,
ҳидлари қолмаган,
гўзали йўқолиб бораётган ғунча гул банданг мен уша...
Атрофим тўла масият ёлғон ичра қолиб кетган,
“қутқаргин мени” деб нидо қилган,
соҳталар орасидаги соҳта банданг мен уша...
Гуноҳларимга яна тавба қилиб,сендан нажот кутаётган,
қайта-қайта ёнинга таслим бўлиб келаверган,
Барини,
Ҳа бари дунёни ташлаб сенга интилаётган банданг мен уша...
Биз исталган вақт тугаши мумкин бўлган ҳаёт учун жуда ҳам кўп курашамиз
6,960
0
0
Fotimam
20 мая 2026 г., 12:26
📷 Photo
10,600
0
0
Fotimam
20 мая 2026 г., 12:26
قال رسول اللّه ﷺ : من أكثر الاستغفار جعل اللّٰه له من كل هم فرجاً ومن كل ضيق مخرجاً ، ورزقه من حيث لا يحتسب.
Росулуллоҳ ﷺ дедилар: ким истиғфорни кўпайтирса Аллоҳ таоло унга ғам-қайғусини ҳурсандчилик, ҳамма мушкули учун чиқиш жойи қилади ва ризқини у ўйламаган ердан етқазади.
9,300
0
0
Fotimam
20 мая 2026 г., 12:26
Бир ёшимизда гапиришни, ўттиз ёшимизда эса сукут қилишни ўргатти ҳаёт.
7,480
0
0
Fotimam
20 мая 2026 г., 12:26
Тавсия!
Ўлимингиз бошқаларнинг орзуси бўлиб қолишидан сақланинг!
Айман Ёғий
Агар йиқитишганда жойнамозга қулаган бўлсанг, бу асло қулаш эмас!
9,650
0
Fotimam
5 мая 2026 г., 13:48
Агар сендан муваффақият-ютуқ ҳақида сўрасалар,
Дунёдаги 4200 та динлар ичида мусулмон бўлиб туғилганман, деб айт!
9,150
0
0
Fotimam
5 мая 2026 г., 13:48
📷 Photo
EID муборак Аллоҳ сиздан ва биздан солиҳ амалларни қабул қилсин.
11,600
0
Fotimam
5 мая 2026 г., 13:48
Шаввол ойида олти кун рўза тутиш ҳақида
Рамазондан кейин Шавволда олти кун рўза тутиш бир даҳр рўзага тенг. "Даҳр"дан мурод бир йилдир. Рамазон ўн ойга, Шавволдан олти кун эса икки ойга тенг. Зотан, яхшиликлар ўн баробар кўпайтирилади.
***
Олти кунлик рўзани қазо рўзаларидан олдин тутиш жоиз. Чунки ким Рамазондан бирон кун рўзасини узр сабабли очган бўлса, гўёки уни тутган кишидек бўлади. Қолаверса, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу: «Ким Рамазон рўзасини тутса, сўнг унга Шавволдан олти кун рўзани эргаштирса, бир йил рўза тутгандек бўлади», деган сўзларига дохилдир. Қазо рўзалари унинг зиммасида қолаверади.
***
Олти кунлик рўза Шавволга чекланишининг мустаҳаблиги уни бошқа ойларда тутиш ҳам мустаҳаб эканини инкор қилмайди. Зотан, Шавволнинг зикр қилиниши (олти кунлик рўзага) шошилиш учундир. Имом Молик салафларнинг ушбу рўзага амал қилишганини инкор қилганида (олти кунлик рўзанинг фақат) Шавволгагина чекланишини назарда тутган.
*
Ният олимларнинг тижоратидир. Киши қўшалоқ ажрга эга бўлиши учун Шавволдаги олти кунлик рўзани душанба ва тўлин ой рўзаси каби кунларга мувофиқ қилиши мустаҳабдир. Умар розияллоҳу анҳунинг қазо рўзалар билан нафл рўзаларни жамлаганлари собит бўлган.
*
Шайх Абдулазиз Тарифий
Ҳофиз ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Рамазон рўзасидан кейин нафл рўзага одатланиш, рамазон рўзаси қабул бўлганидан даракдир. Зеро Аллоҳ банданинг амалини қабул қилса, ундан кейин бошқа солиҳ амал қилишга тавфиқ беради".
8,440
Fotimam
5 мая 2026 г., 13:48
Орзу қилганинга эмас, ҳаракат қилганинга эришасан
7,540
0
0
Fotimam
5 мая 2026 г., 13:48
У тиллар сувсизликдан қорингача осилиб кетадиган Оғир кунда, Сенинг розилигинг учун Рамазон рўзасини иҳлос билан муҳаббат билан малолланмай тутаётганларни Кавсарингни лаззати билан ризқлантир Роббим!
8,920
0
0
Fotimam
30 апр. 2026 г., 21:02
📷 Photo
Аллоҳ сен яхши кўрган нарсани бардавом қилишини истасанг, Аллоҳ яхши кўрган нарсада бардавом бўл!
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ
8,710
0
Fotimam
19 апр. 2026 г., 00:02
Уч амал борки, Рамазонда уларнинг бири билан Аллоҳ ўтган гуноҳларни мағфират қилади:
- Рўза;
- Тунги намоз (таровеҳ ва таҳажжуд);
- Қадр кечасини ибодат билан бедор ўтказиш.
Ким мазкур уч амални тўлиқ адо қилса, шубҳасиз у учун мағфират сабаблари янада комилроқ бўлади.
Шайх Абдулазиз Тарифий
9,240
0
0
Fotimam
19 апр. 2026 г., 00:02
Рамазоннинг охирги ўн кунлиги ҳақида:
От маррага яқинлашса биринчи бўлиш учун бор кучини сарфлайди. Тағин от сендан кўра зийрак чиқиб қолмасин! Албатта, амаллар хотималарга кўрадир. Агар кутиб олиш чиройли бўлмаган бўлса, балки хайрлашув гўзал бўлар!
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ
8,510
0
0
Fotimam
19 апр. 2026 г., 00:02
Аллоҳ керакли вақтда тўғри эшикни очади.
8,010
0
0
Fotimam
19 апр. 2026 г., 00:02
Бу кунлар — энг қадрли, энг баракали кунлар. Бир сонияни ҳам беҳуда ўтказмайлик.
Кўп айтинг:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
“Аллоҳумма, иннака афуввун, туҳиббул афва, фа’фу анний.”
Маъноси:
Эй Аллоҳ! Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени ҳам афв эт.
8,170
0
0
Fotimam
19 апр. 2026 г., 00:02
📷 Photo
Эътибор — қалбга сувдек зарур.
Сув берилган гул қандай очилса,
меҳр берилган инсон ҳам шундай яшнайди🌷