⚖️ МЧЖЛАР ЭНГ КЎП ҚАЧОН АЗИЯТ ЧЕКАЯПТИ?
(2-қисм)
АМАЛИЁТДАГИ РЕАЛ ҲОЛАТ МИСОЛИДА
2026 йил февраль ойида мен адвокат бўлиб фаолият юритаётган МЧЖ иш жойига бўлим терговчиси келган, сабаб, “Кўздан кечириш ўтказамиз”-деб.
Кўздан кечириш жараёнида:
- Суд қарори ажрими тақдим этилмасдан, таништирилмасдан,
- олиб қўйишга оид алоҳида тергов ёки суд қарори ажрим кўрсатилмаган, таништирилмаган,
- мени яъни МЧЖ адвокатини чақирилиши, етиб келиши имкони бор бўлсада, амалда имконият берилмаган,
👉 ишчи компьютер ва бошқа МЧЖ ҳужжатлари ҳеч қайси тарафларга ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилмасдан,
👉 МЧЖ иш фаолияти учун муҳим маълумотлар, техник жихозлар мажбуран олиб кетилган.
НАТИЖА НИМА БЎЛДИ?
Бир қарашда “оддий ҳолат”дек туюлади.
Амалда эса:
- МЧЖ иш фаолияти бухгалтерия ишлари тўхтади,
- шартномалар тузиш имкони йўқолди
- ҳисоб-китоблар кечикадиган бўлди,
- мижозлар олдида МЧЖ мажбуриятлари бажарилмаслигига олиб келди,
МЧЖ ЭНГ КЎП ҚАЙСИ ҲОЛАТЛАРДА АЗИЯТ ЧЕКАЯПТИ?
1️⃣ Терговчи кўздан кечиришни тинтув ва олиб қўйиш билан аралаштириб юборган,
Ўзбекистон Республикаси ЖПК бўйича:
🔹 кўздан кечириш — фақатгина кўриш
🔹 олиб қўйиш, тинтув — бу алоҳида-алоҳида тергов ҳаракати, МЧЖ айнан шу нуқтада катта азият чекяпти.
2️⃣ КОМПЬЮТЕР, ТЕХНИКАЛАР ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИБ КЕТИШ
Энг оғир зарба — бизнес инфратузилмасига берилган.
Қонунга кўра:
• маълумотни нусхалаш имкони бўлса,
• бутун техника ва ҳужжатларни олиб кетиш — бу фақатгина охирги чора бўлиши мумкин,
Амалда эса, биринчи чора сифатида ишлатилаяпти.
3️⃣ АДВОКАТ ЕТИБ КЕЛИШИГА ИМКОНИЯТ БЕРИЛМАГАН.
адвокат тергов ҳаракатидан кейин чақирилди,
Натижада:
• баённомада эътирозлар йўқ,
• процессуал бузилишлар ўз вақтида қайд этилмади, ўзи ўзидан кейинчалик исботлаш қийинлашади,
МЧЖ раҳбарлари кўпинча:
“Ўз-ўзидан ҳал бўлар”деб ўйлайди, амалда эса:
- вақт ўтади
- далиллар мустаҳкамланади
- МЧЖ зарари ортиб бораверади
⚖️ УШБУ ҲОЛАТДА БИЗ ҚАНДАЙ ИШ ТУТИШИМИЗ ЛОЗИМ?
✔️ Адвокат — процессуал қонунбузарликларни асослаб шикоятлар таёрлаб топширди,
✔️ Прокуратура — ҳаракатлар қонунийлигини текширишга киришди,
✔️ Судга мурожаат қилиш учун ҳуқуқий позиция шакллантирилди,
✔️ Бизнес-омбудсманга мурожаатлар тайёрланди,
✅ Ҳимоя кеч бўлса ҳам, тўғри йўл билан бошланди.
📌АСОСИЙ САБОҚ (МЧЖЛАР УЧУН)
🔹 Тергов ҳаракатлари хусусан "Кўздан кечириш, тинтув, олиб қўйиш" — ҳар дойим хавфли нуқта,
🔹 МЧЖ ҳужжатлари техник воситалари — МЧЖ юраги,
🔹 Адвокат — кеч эмас, дарҳол тергов ҳаракатига таъминланиши лозим,
🔹 Суриштирувчи, терговчининг ҳаракатларига қарши жимлик(сукунат) — МЧЖзарарини оширади.
🔴ХУЛОСА
МЧЖлар энг кўп:
👉 ваколат чегараси бузилганда,
👉 процессуал ҳуқуқларини билмаслиги сабаб,
👉 ҳуқуқини талаб қилмагани ва вақтида тегишли жойга мурожаат қилмаганлиги учун азият чекяпти.
Қонунни билган МЧЖни тўхтатиб бўлмайди. Адвокат билан ҳаракат қилган бизнес эса синмаслиги аниқ. ()